Hudud Inform
7.54K subscribers
18.8K photos
4.24K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 23.00 ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига маст ҳолатда бўла туриб, фаол қаршилик кўрсатган 1990 й.т фуқаро Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 й.т. Н.А. ва 1987 й.т. Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиш: саволлар ва жавоблар» қўлланмасидан

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев, приняв участие в Душанбинском саммите Шанхайской организации сотрудничества, вернулся в Ташкент.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚙 Август ойида қайси автомобил энг кўп ишлаб чиқарилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг август ойида 3 690 дона “Damas” ишлаб чиқарилган.

📌 2021 йилнинг август ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

“Damas” - 3 690 дона
“Cobalt” - 350 дона
“Lacetti-Gentra” - 2 дона
“Labo“ - 1 315 дона
“Nexia T-250” - 177 дона

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
II Халқаро бахшичилик фестивали иштирокчиларига

Участникам II Международного фестиваля искусства бахши

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 21.00 ларда Тошкент шаҳри Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиб, йўлнинг қатнов қисмида тиланчилик қилаётган бир нечта аёлларга танбех бериб, жамоат тартибини бузмаслик талаб қилинган.

Бироқ, 2003 й.т. А.С., 1998 й.т. Н.Р. ва бошқа бир неча фуқаролар жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида ходимлар билан жанжал уюштириб, уларга қаршилик кўрсатиб, фуқароларни эътиборини тортишга уринганлар.

Мазкур фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 (Майда безорилик), 188 прим 3 (Тиланчилик қилиш) ҳамда 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари талабларига асосан хужжатлар расмийлаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

⚡️Вобкентда яна бир фермер пахта режасини бажарди

Вобкент туманидаги “Розмоз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Жамолов Баҳриддин” фермер хўжалиги биринчи теримдаёқ пахта сотиш бўйича давлат режасини бажарди.

Бунда теримчиларга зарур шарт-шароитларнинг яратиб берилганлиги ҳам муҳим роль ўйнади.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда теримчиларга миннатдорчилик билдирди ва совғалар топширди.

@hudud_inform
#Super_kontrakt

⚡️⚡️⚡️Abituriyentlar diqqatiga !!!

🔥2021/2022-o‘quv yili uchun davlat oliy ta’lim muassasalariga tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilish bo‘yicha arizalar topshirishning so‘nggi muddati 2021-yil 1-oktabr kuni etib belgilandi.

💥Kirish imtihonlari natijalariga ko‘ra tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt asosida o‘qish istagida bo‘lgan abituriyentlardan joriy yilning 1-oktabriga qadar tegishli oliy ta’lim muassasalari qabul komissiyalariga ariza topshirishlari so‘raladi.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
II Халқаро бахшичилик санъати фестивалидан фотолавҳалар

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
Супер-контракт бўйича

2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим ахборот хизмати хабар берди.

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1-октабрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари мумкин.

👉 Kontrakt miqdorlari
👉 Kontrakt miqdorlarining taqqoslama jadvali

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашувдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате “ШОС-ОДКБ"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
“Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази ташкил этилди

Коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорлик ва ҳалоллик механизмларини такомиллаштириш ва ривожлантиришда иштирок этиш, шунингдек давлат органлари ва тадбиркорлар фаолиятининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги, ҳалоллиги ва ҳаққонийлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларида таҳлил ва тадқиқотлар олиб борадиган ушбу нодавлат нотижорат ташкилот ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик тамойиллари асосида олиб боради.

Батафсил

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 35 кун қолди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (574-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

🔰 Электрон порталда, жумладан:
👉 ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
👉 хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.

🖥 Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Қарорга кўра, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform