Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Сразу по прибытии в город Душанбе Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Таджикистана Эмомали Рахмоном.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-таджикских многоплановых отношений, а также регионального взаимодействия.
Состоялся также обмен мнениями по складывающейся ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #sammit #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚓 ЙҲХ ходимларининг янги намудаги кийим-бошлари тасдиқланди.

✒️ Ички ишлар вазирининг 13.09.2021 й.даги 335-сон буйруғига асосан

📌 ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.

👮🏼‍♀️Тошкент ш. ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали
кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиш: саволлар ва жавоблар» қўлланмасидан

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Душанбе провел встречу с Президентом Ирана Ибрахимом Раиси.
Особое внимание было уделено вопросам расширения практического взаимодействия.
Главы государств также рассмотрели вопросы региональной повестки, в том числе в контексте складывающейся ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #sammit #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Ижтимоий тармоқда "Тез ёрдам машинаси касал олдига кеч қолиб борса хафа бўлмайсизлар, улар ҳам радарга тушмоқда экан" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

👆Батафсил видеода📹

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қорақалпоғистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 16 сентябрь куни Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Саудия Aрабистонининг “ACWA Поwер” компанияси 1 киловатт-соат учун 2.5695 AҚШ цент тариф таклифи билан тендер ғолиби деб топилди.

Шунингдек, “Масдар” компанияси 1 киловатт-соат электр энергияси учун 2.6550 цент таклиф берган ва захирадаги ғолиб деб топилган.

Мазкур станция 2023 йилда ишга туширилади ва йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон ва Покистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Премьер-министром Пакистана Имраном Ханом.
Рассмотрены вопросы практической реализации договоренностей по развитию узбекско-пакистанского многопланового сотрудничества.
Состоялся обмен мнениями по ситуации в регионе в контексте складывающейся обстановки в Афганистане. Достигнута договоренность о продолжении тесного взаимодействия по вопросам обеспечения региональной безопасности.

#Mirziyoyev #sammit #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий_муносабат

КАРМАНАДА КОРОНАВИРУСНИ ДАВОЛАШГА ИХТИСОСЛАШГАН МУАССАСАНИ ОЧИШГА ЭҲТИЁЖ ЙЎҚ

“Навоийлик ҳамшира Президент Мирзиёевга мурожаат йўллади” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларининг бирида йўлланган мурожаат юзасидан Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Видеомурожаат Кармана туман тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ болалар поликлиникаси биноси олдида тасвирга олинган бўлиб, ушбу муассаса Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 5 июлдаги 85-сонли буйруғига асосан “Махсус поликлиника” сифатида фаолият юритган.
Махсус поликлиника коронавирус, пневмония ва бошқа белгилар билан касаллик бирламчи аниқланган, касаллик белгилари бўлган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга бирламчи ташхис қўйиш ҳамда коронавирус инфекциясини даволаш ва ташхислаш стандартларига асосан текширувлардан ўтказиш мақсадида ташкил этилган. Поликлиникада рентгенография, лаборатор инструментал текширувларни ўтказиш, туман аҳолисидан коронавирусга тест олиш ҳамда касаллик асоратли кечган беморларни махсус шифохонага йўналтириш ишлари амалга оширилган.
Ушбу муассаса вилоятда эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабабли 2021 йил 12 сентябрь куни ўз иш фаолиятини тўхтатди.

2021 йил Навоий вилоятида коронавирус инфекцияси, пневмония ва бошқа белгилар кузатилган беморларга 5 та муассаса (Вилоят болалар юқумли касалликлари шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят эндокринология диспансери, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими, “Ёшлик” ўйингоҳи таркибидаги саралаш-тақсимлаш маркази) томонидан ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди.

Жорий йилнинг апрель-сентябрь ойлари давомида вилоят аҳолисига 830 та ўриндан иборат юқорида кўрсатилган муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатилиб келинган. Стационар ёрдамга муҳтож беморларнинг барчаси кўрсатмага мувофиқ, стационар даво учун ётқизилган. Шунингдек, муассасаларда беморларни ётқизиш учун захира ўринлари ҳам мавжуд. Шу сабабли, айни пайтда Кармана туман тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ болалар поликлиникаси биносида ковид шифохонаси очишга умуман эҳтиёж йўқ.

Коронавирус, пневмония ва бошқа белгилар билан мурожаат қилган беморларга ёрдам кўрсатиш учун фаолият юритган даволаш -профилактика муассасаларига тиббиёт ходимларини жалб қилиш бўйича ҳеч қандай корупцион ҳолатлар аниқланмаган, бундай мазмундаги мурожаатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келиб тушмаган.

Мутахассисларнинг асосий қисми махсус шифохонанинг ўз ходимлари бўлиб, бошқа даволаш-профилактика муассасаларидан фақат анестезиолог-реаниматолог, пулъмонолог ва юқумли касалликлар шифокорлари жалб қилинган, холос. Қўшимча ўрта тиббиёт ходимларини ишга жалб қилишга эса эҳтиёж бўлмаган.
Юқорида кўрсатилган барча сабаблар ушбу мурожаат асоссиз эканини кўрсатади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 37 кун қолди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️"Сиёсий-маърифат соати" бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва ходимлари учун "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

▶️ Мазкур ўқувни айни дамда ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📸 II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига 22 давлатдан иштирокчилар қатнашади

▪️17-20 сентябр
кунлари II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

▪️Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг кўргазмали саҳналари қурилмоқда.

▪️Маълумот учун, фестивалда 22 давлатдан 44 нафар иштирокчи ва 60 га яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform