Hudud Inform
8.55K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: Мана, ҳозир диёримизда куз фасли бошланди. Ҳеч кимга сир эмас, илгари куз деганда авваламбор, пахта йиғим-терим “кампанияси” кўз олдимизга келар эди.

Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион аҳолимиз, айниқса болалар пахта теримига “ихтиёрий-мажбурий” сафарбар этиларди.

Мана, уч-тўрт йилдан буён ўқитувчи ва ўқувчилар – мактабда, врач – шифохонада, олимлар – лабораторияда, талабалар – аудиторияда ўз машғулоти ва ўз иши билан банд бўлмоқда.

Бундай натижаѓа тўғри иқтисодий сиёсат юритиш, тадбиркор ва деҳқон учун манфаатли бўлган самарали усулларни, жумладан, кластер ва кооперация тизимини жорий этиш эвазига эришдик.

Мухтасар айтганда, бугун юртимизда тарихан қисқа фурсатда, бутунлай янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит яратилди, деб айтишга, барча асосларимиз бор.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📖 Шавкат Мирзиёев чоп этилган «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби ҳақида:

«Айни вақтда эл-юртимиз биздан янги режа ва дастурларни амалга оширишни кутмоқда. Халқимизнинг ана шундай ишончи ва орзу-ниятлари, эзгу умидларини рўёбга чиқариш мақсадида:

▫️юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш; фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш; халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш;

▫️Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш;

▫️камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;

▫️мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қаратилган Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик.

✍️ Бугун сизларга тақдим этилган шу номли китобда ушбу Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил фикр юритилган».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда икки нафар ўқувчи қизлар томонидан уятли сўзлар орқали сўкиниб тасвирга олинган видеолавҳага Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди

Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўқувчи қизлар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчилари 2005 йилда туғилган Ж.А. Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябр куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шаҳар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform