Hudud Inform
8.68K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиликлар 24 | Халқаро ARMI-2021 ўйинларида вакилларимизнинг муваффақияти

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

“Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5017-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача
наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

🗓 Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.

💰 2021 йил 1 июлдан
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.

💼 Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.

🔰 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:

● чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш;
● паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰“Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига 30 та мактаб” шиори остида умумтаълим мактабларининг 30 тасида битирувчиларнинг тўлиқ олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари эълон қилинган эди, дея хабар бермоқда Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

🔊Дастлабки натижаларга кўра бугунги кунда 30 та умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўлиқ (100%) олий таълим муассасаларига қабул қилинган.

🟢 Навоий шаҳрида 1 та Навоий-Қоракўл мактаб-интернати;
🟢 Нурота туманида 8 та 16-, 17-, 28-, 37-, 39-, 44-, 47-, ва 52-мактаблар;
🟢 Хатирчи туманида 5 та 29-, 47-, 62-, 82- ва 88-мактаблар;
🟢 Учқудуқ туманида 5 та 2-, 6-, 8-, 11-ва 14-мактаблар;
🟢 Томди туманида 3 та 1-, 4- ва 17-мактаблар;
🟢 Кармана туманида 2 та 24- ва 29-мактаблар;
🟢 Қизилтепа туманида 2 та 16- ва 40-мактаблар;
🟢 Ғозғон шаҳрида 1 та 3-мактаб;
🟢 Зарафшон шаҳрида 1 та 5-мактаб;
🟢 Навбаҳор туманида 1 та 23-мактаб;
🟢 Конимех туманида 1 та 21-мактаб.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тунги Тошкент/ Ночной Ташкент

📸
Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсусЮрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар ижроси
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу: Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида янги ўқув йили муносабати билан амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети раҳбарияти

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Бухоро_вилояти

🔰 Раҳбарлар томонидан мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига янги ўқув йили учун Президент совғалари топширилди деб хабар берди Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони - Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Шуҳрат Сирожиддинов.

Очередной герой проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан - ректор Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои, заслуженный наставник молодежи Узбекистана, профессор Шухрат Сирожиддинов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

🌐 ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.

☑️ Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

📋 Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

➡️ Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.

🔘 Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт:

● шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
● хабарнома;
● абитуриент рухсатномаси.

📌 Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

📝 Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter