Hudud Inform
8.68K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида коронавирус пандемиясининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтди. Минтақамизда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш, янги транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги ишлар қайд этилди. Қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев выступил на проходящем в Ташкенте 46-ом ежегодном заседании Совета управляющих Исламского банка развития.
Глава государства затронул вопросы преодоления экономических и социальных последствий пандемии коронавируса. Отмечены усилия по расширению торгово-экономических связей в регионе, укреплению взаимосвязанности Центральной и Южной Азии, развитию новых транспортных коридоров. Выдвинут ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #yigilish #ITB #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

📌 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

📌 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

📌 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

📌 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

📌 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

📌 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

📌 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

📌 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.

📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
Hudud Inform
📹 Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган йиллик йиғилиши доирасидаги тадбирлар, музокаралар, келишувлар: биринчи кун натижалари ва таассуротларига бағишланган видеолавҳа. Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Видео: иккинчи кун сарҳисоби

〰️〰️〰️
● Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентдаги 46-йиллик анжумани очилиш маросими: Шавкат Мирзиёев ИТБ саммитида банк фаолиятига доир бешта йўналишдаги таклифларини билдирди.

● Махсус сессия — мавзу: «Инқироз даврида кичик бизнес ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш». ИТБ гуруҳига аъзо давлатлар расмийлари долзарб масалаларни муҳокама қилди.

● «Хусусий сектор куни» халқаро форуми: Сардор Умурзоқов мамлакатимизда нефт, газ, кимё, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида хорижий компаниялар учун мавжуд имкониятларни санаб ўтди.

● Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш Жамғармаси ташкил этилди: ИТБ, Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Aрабистонининг хусусий сектори иштирокчилари ўртасидаги 100 млн AҚШ доллари миқдоридаги стратегик ҳамкорлик — 102 минг иш ўрни яратилади, 34 минг корхона, тадбиркор ва кооперативлар қўллаб-қувватланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Янги 2021-2022 ўқув йили қандай ташкил этилади?

📣 Ушбу мавзуга доир муҳим масалалар бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ҳудудий халқ таълими бошқармалари, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️
❗️Очиқ мулоқотни 4 сентябрь соат 11:00 дан бошлаб Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Тест натижаларини қуйидаги усулларда билиш мумкин:

1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали: сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орқали: сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ СМС-хабарнома хизмати орқали. Бунда 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилади ҳамда мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома келади (хизмат ҳақи мавжуд).

5️⃣ QR-код орқали: абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси ОТМларга тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш имконини беради.

ИТБга аъзо мамлакатлар ривожланиш йўлидаги мақсадларига эришишда ушбу янги тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланишлари мумкин.

Батафсил
_____________

https://t.iss.one/aoka_uz
Hudud Inform
⚡️ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган йиллик йиғилиши доирасидаги тадбирлар, музокаралар, келишувлар: учинчи кун натижалари ва таассуротларига бағишланган видеолавҳа.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🌾2022 йилда ғалла ҳосили учун минимал нарх маълум қилинди

💰Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилинди ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда келгуси 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар ишлаб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн сўм бўлишини эълон қилади.

⚠️Мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Янги 2021-2022 ўқув йили қандай ташкил этилади?

📣 Ушбу мавзуга доир муҳим масалалар бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ҳудудий халқ таълими бошқармалари, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️
❗️Очиқ мулоқотни 4 сентябрь соат 11:00 дан бошлаб Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги сонида адлия вазири Русланбек Давлетов мустақилликнинг ҳуқуқий аҳамияти тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари билан бўлишади.

В сегодняшнем выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости страны, министр юстиции Русланбек Давлетов делится своими размышлениями о правовом значении независимости.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол ва дўппида бўлишга рухсат этилади.

Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда вазирликнинг расмий Фейсбук саҳифасида ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фарзанди вакцина олганидан кейин вафот этганини айтган онахоннинг мурожаати ССВ назоратига олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида гапиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.

Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ҳар бир фуқаро сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин.

📌 Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform