Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ижтимоий тармоқда Янгийўл шаҳрида вакциналаш жараёнида коррупцияга йўл қўйилаётгани, киши бошига 750 минг сўм эвазига жами 40 та ходимга сохта вакцина ҳужжатлари расмийлаштириб берилаётганлиги, вакцина керакли бўлган фуқароларга етиб бормаётгани ҳақидаги хабарга шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, фуқароларни эмлаш жараёнида хар-бир фуқарони паспортида кўрсатилган маълумотлар “Emlash.uz” дастурига киритиб борилади. Мазкур дастур республика миқёсида, турли электрон таъсирлардан (рухсатсиз инсонлар аралашувларидан) ҳимояланган бўлиб, Инновация вазирлиги назоратига олинган.

Вакциналарни турига қараб 2- ва 3-дозаси олингандан сўнг, эмланган вакцинаси турига қараб, эмланганлик тўғрисида махсус “Сертификат” берилади. Эмланаётган фуқароларга эмлашнинг навбатдаги муддати келганлиги тўғрисида телефон рақамига “СМС” хабарнома келади. Хар бир берилган “Сертификат” махсус (QR) коди бўлади.

Мазкур сертификатлар электрон тизимда бўлганлиги сабабли тегишли назорат органлари томонидан доимий равишда хаққонийлигини кузатиб бориш имкониятига эга. Фуқароларни эмламасдан туриб “Сертификат” берилиши мумкин эмас.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Фавқулодда вазиятлар вазирининг маслаҳатчиси - Матбуот хизмати бошлиғи Мурат Садиков «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

Ушбу мукофот ахборот хизматлари — жамият ҳаётидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланиб бораётганининг яққол далилидир.

Бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев “Содиқ хизматлари учун” медали билан, Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот котиби Фурқат Санаев «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланган эди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди.
У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Навоийскую область.
Предусматривается введение в строй солнечной фотоэлектрической станции и предприятий химической промышленности.
Глава государства также ознакомится с работой действующих предприятий, пообщается с населением.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига сафарини Кармана туманидан бошлади ҳамда мамлакатимиздаги илк қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Мазкур мажмуа қурилиши ўтган йили бошланган эди. 110 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилди. Унинг қуввати 100 мегаватт.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон электроэнергетика тармоғини янада ривожлантириш режаларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Навоийскую область с Карманинского района, где принял участие в церемонии запуска первой в стране солнечной фотоэлектрической станции.
Строительство комплекса началось в прошлом году. Были освоены инвестиции на 110 млн. долларов и установлено 300 тысяч солнечных панелей. Мощность станции составляет 100 МВт.
В своем выступлении глава государства обозначил планы по дальнейшему развитию электроэнергетической отрасли Узбекистана.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #elektrstansiyasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 25-28 август кунлари Андижон шаҳрида кикбоксинг бўйича 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчилар ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида «Миллий гвардия қўмондони кубоги» учун турнир бўлиб ўтади.

📺 28 август куни соат 19:00 дан бошлаб ҳал қилувчи баҳсларни «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
🏭 Ўзбекистонда яна 5 та кимёвий технологик кластер ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев бугун тамал тоши қўйилган иккинчи поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш мажмуаси «Навоийазот» ва кимё саноати тарихида янги даврни бошлаб беришини таъкидлади.

400 млн доллар қийматга эга ушбу лойиҳа 2023 йилда тўлиқ ишга туширилади. Лойиҳа орқали «Навоийазот» ва Электр кимё заводи негизида Марказий Осиёда биринчи марта йирик, ўзаро интеграция қилинган кимёвий технологик кластер ташкил этилмоқда.

Президент келгуси йилларда яна 5 та кимёвий технологик кластер босқичма-босқич ташкил этилишини маълум қилди. Булар:

▫️Бухоро вилоятида табиий газдан полиэтилен-терефталат (ПЭТ), поливинил-ацетат (ПВА), полипропилен ҳамда бошқа полимерлар ишлаб чиқарилади;

▫️Қашқадарё вилоятида Шўртан газ-кимё комплекси ва Деҳқонобод калий заводи негизида ювиш ва маиший кимё воситаларининг асосий компонентлари, бимодал полиэтилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;

▫️Фарғона вилоятида «Фарғонаазот» негизида лок-бўёқлар, мебель учун меламин, тўқимачилик саноати учун сунъий толалар ишлаб чиқариш кўзда тутилган;

▫️Қорақалпоғистон Республикасида кальцийланган сода, поливинилхлорид, полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади;

▫️Тошкент вилоятида моноаммонийфосфат, олтингугуртли карбамид, бошқа фосфорли ва азотли минерал ўғитлар, протеин ва ювиш воситалари ишлаб чиқарилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Жамбил вилояти Бойзоқ туманида рўй берган фожиали воқеа оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Президентига самимий ҳамдардлик билдирди.
Президентлар, шунингдек, минтақа кун тартиби, аввало, Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши юзасидан фикр алмашдилар.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В начале беседы глава нашего государства выразил искренние соболезнования Президенту Казахстана в связи с трагическим инцидентом в Байзакском районе Жамбылской области, приведшим к человеческим жертвам.
Президенты также обменялись мнениями по региональной повестке, прежде всего в контексте обострения ситуации
в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» акциядорлик жамиятида азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига старт берди. ПВХ корхонаси иккинчи босқичи қурилиши ҳам бошланди.
Давлатимиз раҳбари ҳудудларда 6 та кимёвий технологик кластер ташкил этилишини таъкидлади. Бу лойиҳалар натижасида 2026 йилга бориб кимёвий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилга нисбатан 3 марта ортади ва 2030 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 7 фоизини ташкил этади.

Президент Шавкат Мирзиёев дал старт деятельности двух заводов по производству азотной кислоты, аммиака и карбамида в АО “Навоиазот”. Начался также второй этап проекта по строительству завода ПВХ.
Глава государства анонсировал создание 6 химико-технологических кластеров в регионах страны. В результате реализации этих проектов к 2026 году объем производства химической продукции увеличится в 3 раза и в 2030 году будет составлять 7 процентов ВВП.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #kimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter