Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент тадбиркорларнинг ташаббусларини эшитиб, саволларига жавоб бермоқда

Президент заслушивает инициативы предпринимателей и отвечает на их вопросы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлар билан учрашув 6 соатдан ортиқ давом этмоқда

Встреча с предпринимателями длится уже более 6 часов

Facebook|Instagram|Twitter
Президент 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилаш ташаббусини билдирди.

– Мен ўйлайманки, бугунги очиқ мулоқотимиз, барчамиз учун жуда фойдали бўлди. Қанчадан-қанча масала ва муаммоларни самарали ҳал этиш бўйича Сизлар билан амалий ечимларни топдик. Энг муҳими, ўртамиздаги ўзаро ишонч ва ҳурмат янада мустаҳкамланди.

Сизлар кўтарган долзарб масалалар, уларни ҳал қилиш бўйича берилган аниқ таклифлардан кўриниб турибдики, тадбиркорларимизнинг савияси ва билим даражаси кескин ўсган, дунёқараши ўзгарган, иш услуби ва инновацион ёндашувлари бугун мутлақо бошқача. Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим.

Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми? Шу муносабат билан, бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар, – дея таклиф билдирди Президент.

Тадбиркорлар бу таклифни қўллаб-қувватлади. Энди ҳар йили айнан шу куни Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Бир йиллик ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, энг илғор бизнес вакиллари шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланади.

– Ишончим комил, бугундан бошланган янги анъанамиз, тадбиркорлик соҳасида йил давомида ишлайдиган самарали тизимга айланади. Бунга, Халқ қабулхоналари ва Бош вазир қабулхоналари, Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман ва жойларда ҳокимлар масъул бўлади.

Шунингдек, янги ташкил қилинган Стратегик ривожланиш агентлиги тадбиркорлар ва инвесторларни қийнаётган муаммоларни, юқоридаги идоралар билан бирга тизимлаштиради ва уларни ҳал этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Ҳукуматга ва Президентга киритиб боради.

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимлар ҳар ҳафта ўзлари масъул бўлган ҳудудларга чиқиб, аввалдан эълон қилинган графиклар асосида, тадбиркорлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммо ва масалалари ечимига кўмаклашади.

Такрор ва такрор айтаман, ишнинг кўзини биладиган, одамларга меҳнат қилиш ва даромад топишга шароит яратадиган, ватанпарвар ҳамда фидойи тадбиркорларни биз доимо бошимизга кўтарамиз. Бу Президент талаби ва бошлаган ислоҳотларимизнинг асл мазмунидир, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулокоти якунланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди, янги ташаббусларни илгари сурди.
Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди.

Президент провел открытый диалог с предпринимателями. В мероприятии, впервые прошедшем в таком формате, приняли участие около 10 тысяч представителей бизнеса.
В своем выступлении глава государства обозначил 7 важных направлений решению проблем в сфере и выдвинул новые инициативы.
Выступившие предприниматели рассказали о проблемах в своей деятельности, высказали свои мнения и предложения. Они рассмотрены с участием ответственных лиц и хокимов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tadbirkorlik #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари тадбиркорнинг Европа мамлакатларига қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорт қилишда транспорт харажатлари бўйича имтиёз бериш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади

Глава государства поддержал предложение предпринимателя о льготах на транспортные расходы при экспорте продукции с добавленной стоимостью в страны Европы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этди.

Президентимиз ўз нутқида тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди.

Юқоридаги инфографикаларда биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш бўйича муҳим маълумотлар келтирилган

https://t.iss.one/aoka_uz