Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Навоий_вилояти

🔰Бугун вилоят ҳокимининг кун тартиби қандай ўтди

Биринчи манзил Навоий шаҳридаги "Гулистон" МФЙ фуқаролари билан учрашув ташкил этилди. Қабул давомида 30 дан ортиқ фуқароларнинг муаммолари тингланди ва қонуний ечим топиш чоралари кўрилди.

Шундан сўнг К.Турсунов Навоий шаҳрида қурилиш ишлари давом этаётган Президент мактабидаги иш жараёни билан танишди. Мактаб атрофи ва "Ёшлик" кўлида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари бўйича тегишли масъулларга кўрсатма ва таклифларини берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 ЭЪЛОН

Бугун, 12 август соат 16:00 да АОКАда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилиши режалаштирилган матбуот ажумани бошқа кунга қолдирилди.

〰️〰️〰️
📌 Тадбир санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ислоҳотлари Яккасарой туманида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Жиззах вилояти ҳокимининг Венгрия давлати вакиллари билан учрашуви ўтказилди.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади.

Президент Шавкат Мирзиёев завтра проведет встречу со спортсменами, участвовавшими в составе национальной сборной Узбекистана в летних Олимпийских играх в Токио, а также их родителями и тренерами.

Facebook|Instagram|Twitter
#Сўровнома

🌐 Хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигини ошириш мақсадида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази барчани 3 та саволдан иборат қисқа сўровда қатнашишга таклиф этади.

Сўров натижалари бўйича янги хизматларни Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
13 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Фуқаролардан тушган долзарб савол-жавоблар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Музифа Султонова, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади:
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Сўнгги беш йилда чорвачилик соҳасида олиб борилган ислоҳотлар таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Наргиза Аманбаева, "Ўзбекчорванасл" агентлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, сифат ва натижадорлик масалалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: "Ўзсувтаъминот" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy_munosabat

🔰Ijimoiy tarmoqlarda “Qoʻrgʻontepa tumanidagi 2-sonli bolalar bogʻchasidagi holatni qaranglar” sarlavhasi ostidagi video maqola yuzasidan Andijon viloyati Maktabgacha ta'lim boshqarmasining rasmiy munosabati.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Ҳурматли журналистлар ва жамоатчилик вакиллари!

Сизни
Президентнинг тадбиркорлар билан бўлажак «Очиқ мулоқоти»га тайёргарлик кўриш доирасида "Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича штаб пресс-брифингга таклиф этамиз.

Брифингда қурилиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялаш борасида келиб тушган савол ва таклифлар юзасидан маълумот берилади.

● Сана: 14 август
● Вақти: соат 11:00
● Тадбир ўтказилиш жойи: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биноси (И.Каримов кўчаси, 1 уй).

〰️〰️〰️
📢 Уважаемые журналисты и представители общественности!

Приглашаем вас на пресс-брифинг Штаба по сбору и анализу обращений предпринимателей в рамках подготовки к предстоящему открытому диалогу Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.

На брифинге будет представлена информация по вопросам и предложениям предпринимателей касательно сфер строительства, инженерно-коммуникационной инфраструктуры, а также финансирования, кредитования и субсидирования бизнеса.

● Дата:
14 августа
● Время: 11:00
● Место проведения: здание Министерства инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан (ул. И.Каримова, 1).

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Йўловчи ҳаво кемасининг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиши, жумладан ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга ва видео тасвирга олиши тақиқланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Эртага, 14 август соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда:

● Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

сиёсий партияларнинг Президент сайловида иштирок этишига ижозат бериш;

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

🎤 Шундан сўнг йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ташкил этилади. Пресс-брифинг давомида сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун рухсатнома, имзо варақалари ва аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларига гувоҳнома топширилади.

📺 Пресс-брифингни соат 13:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали жонли томоша қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️

⚡️Завтра, 14 августа в 11:00 в Пресс-центре Центральной избирательной комиссии состоится очередное заседание ЦИК.

В нём будут рассмотрены следующие вопросы:

● Утверждение персонального состава окружных избирательных комиссий;

● Допуск политических партий к участию в выборах Президента Республики Узбекистан;

А также будет рассмотрен вопрос об аккредитации представителей СМИ.

🎤 После завершения заседания состоится пресс-брифинг, посвященный обсужденным в ходе заседания вопросам с участием представителей СМИ. В ходе пресс-брифинга политическим партиям будет выдано разрешение на участие в выборах, предоставлены подписных листы на сбор подписей, а представителям СМИ — соответствующие удостоверения.

📺 Смотрите пресс-брифинг 14 августа, в 13:15 в прямом эфире на телеканалах «Узбекистан 24» и «УзРепорт».

https://t.iss.one/aoka_uz
Бир неча дақиқадан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланади.

Через несколько минут начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланди. Тантанали тадбирда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда:

"Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Олимпия ўйинларида қўлга киритган улкан, том маънода тарихий ғалабаси билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Албатта, барчамиз дунёдаги энг нуфузли ана шу мусобақаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳар бир чиқишини “ойнаи жаҳон” орқали катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб бордик.

Ўз навбатида, мард ва жасур спортчиларимиз ҳам бундай юксак ишончни оқлаб, халқимизга ёрқин ғалабаларни тортиқ этдилар.

Ҳеч шубҳасиз, бу Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шонли байрамига муносиб совға бўлди.

Олимпиадада спортчиларимиз юксак шоҳсупаларга кўтарилиб, 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритдилар.

Ҳаммамизга аёнки, Олимпия ўйинларида ер юзининг энг зўр, манаман деган спорт усталари иштирок этади.

Сизлар дунё тан олган спортчилар билан мардона олишиб, уларнинг ўзини ҳам, улар эришган натижаларни ҳам ортда қолдириб, 3 та Олимпия рекордини янгилаб, жаҳон спортида ҳам ёрқин саҳифа очдингиз.

Мамлакатимиз жамоаси 200 дан зиёд давлатдан келган энг кучли спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида – ўттиз иккинчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида – иккинчи, Марказий Осиёда эса – биринчи ўринни эгаллади. Бу чиндан ҳам ўзбек спорти тарихидаги улкан натижадир."

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди:

"Бугунги тантанали маросимда иштирок этаётган қаҳрамон ўғлонларимиз – Токио Олимпиадаси ғолиблари ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак арзийди, албатта.

Жамоамизга илк олтин медални тақдим этган 19 ёшли спортчимиз, таэквондо устаси Улуғбек Рашидовга ва унинг даврамизда иштирок этаётган ҳурматли отаси Исматилла Рашидов ҳамда онаси Оксана Даниленкога эл-юртимиз номидан ташаккур билдирамиз.

Улуғбек Ўзбекистон тарихида Олимпия олтин медалини қўлга киритган энг ёш спортчи сифатида ном қозонди.

Маҳоратли полвонимиз Акбар Жўраевнинг умумий ҳисобда 430 килограммлик маррани эгаллаб, Олимпия рекордини ўрнатгани ва иккинчи олтин медални қўлга киритгани барчамизга улкан қувонч бағишлади.

Мана шундай мард ва паҳлавон йигитни тарбиялаган Акбаржоннинг онаси Норматова Ҳафизахон синглимизга самимий раҳматимизни айтамиз.

Алпомишлар юрти – Сурхон заминида туғилган енгилмас спортчимиз Баҳодир Жалоловни ҳаммамиз яхши биламиз.

Исми жисмига мос бу азамат йигит ва унинг меҳрибон онаси Сабоҳат Жалоловани барчамиз қизғин қутлаймиз. Мен улар билан аввал ҳам учрашиб, самимий суҳбатлашганимни ҳамиша яхши таассуротлар билан эслайман.

Баҳодир азиз онасига, халқимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, Ватанимизга учинчи олтин медални туҳфа қилди. Шу тариқа ўзбек бокс мактабининг шон-шуҳратини янада юксак босқичга олиб чиқди.

Миллий дзюдо мактабимизнинг забардаст вакили Давлат Бобонов ва маҳоратли эркин курашчимиз Беҳзод Абдураҳмоновни кескин беллашувларда бронза медалларини қўлга киритганлари билан қутлаймиз.

Бугун даврамизда Давлатжоннинг ота-онаси Ҳусниддин ака ва Нурияхон опа, Беҳзоджоннинг отаси Муҳаммаджон Абдураҳмонов ва онаси Муҳаббатхон иштирок этишяпти.

Мана шундай ботир ўғлонларни тарбиялаб вояга етказгани учун уларнинг ота-оналари ва устозларига чин юракдан ташаккур изҳор этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз янги Ўзбекистон спортчилари ҳақида:

"Томирларида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Заҳириддин Бобур каби буюк аждодларимизнинг куч-ғайрати жўш уриб турган, уларга ҳар томонлама муносиб бўлган авлодгина бундай улкан ишларга қодир бўлади.

Бугунги кунда бутун Ўзбекистон сизлар каби баҳодир ўғлонларини олқишламоқда, жаҳон аҳли сизларга тан бермоқда.

Мен доимо бир фикрни такрорлашдан чарчамайман. Биз ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз, ақл-заковатимиз, қатъият ва иродамиз билан дунё аҳли бизни тан олиши, эътироф этишига эришишимиз керак.

Янги Ўзбекистонни янги ғалабалар билан бутун дунёга танитаётган спортчиларимизнинг беқиёс ютуқлари мана шу йўлда яна бир муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.

Бундай азму шижоатли, ватанпарвар ёшларимиз энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”, десам, ўйлайманки, бутун халқимизнинг фикрини ифода этган бўламан".

Facebook|Instagram|Twitter