Hudud Inform
8.69K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйнинг айвонидаги шахси аниқлаб бўлмас даражада узоқликдан суратга олинган номаълум эркак ва аёл ишқий муносабати акс этган видеолавҳа амалдаги қонунларимизга зид тарзда тарқатилмоқда.

Бу видеони тарқатишдан ҳам кўра ёмон ва разилроқ ҳолат шуки, ахлоқсиз видео айрим шахслар томонидан монтаж қилиниб, ундаги номаълум аёл худдики Qalampir.uz таҳририяти журналисти сифатида тасаввур уйғотилмоқда. Qalampir.uz таҳририяти бу «ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас», дея баёнот берди хамда Агентлик ушбу журналистнинг одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясидан яқиндан хабари бор ташкилот сифатида бу баёнотни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Агентлик ОАВ вакиллари шахсини обрўсизлантириш, журналистлар фаолиятига қинғир ва ноқонуний йўллар билан дахл қилишга бўлган уринишларни кескин қоралайди.

Эслатиб ўтиш жоиз, ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қатъий жазолар белгиланган. Хусусан, туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.

АОКА Qalampir.uz интернет-нашри журналистининг юксак фуқаролик бурчи ва аҳоли орасидаги долзарб муаммоларни ёритишдаги фаоллигини қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур воқеликка тегишли ҳуқуқий баҳо берилишига, айбдорларга қонуний чора кўрилишига ишонади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик ва жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1.
Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига ва Давлат экология қўмитасига юборилади.

3. Давлат экология қўмитаси 5 иш кун мобайнида дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек, уларнинг кесилиши бўйича мувофиқлигини ўрганиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига, ДХМга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда хулосани юборади.

4. Ариза берувчи 4 иш куни мобайнида ижобий хулоса олингандан сўнг хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга ошириши зарур.

5. Туман (шаҳар) хокимликлари 1 иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси органининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўланганидан сўнг рухсатномани расмийлаштиради.

▫️Шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади.

▫️Юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома талаб этилмайди.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

6 иш кунида

Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (255-сон, 31.03.2018 й.)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сўх туманида юз берган сел тошқини оқибатлари жадал бартараф этилмоқда.

🔰2021 йил 6 август куни Сўх туманининг тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ва жала ёғиши натижасида сув тошқини юзага келган, натижада Умбара, Девайрон маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг ҳовлилари, экин майдонлари ва қўшимча биноларига зарар етган. Навобод маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Малбуд массиви ҳудудида ҳам сув тошқини йўлларни тўсиб қолишига сабаб бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

🔰«Дилкушо» теннис мажмуасида бўлиб ўтган тест синовларига ташриф буюрган абитуриентлар ота-оналари ва уларнинг кузатувчилари Бухоро шаҳар 4-оилавий поликлиника ходимлари томонидан вакцинация ишлари амалга оширилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🥇Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

Баҳодир Жалолов финалда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди. Беллашувда боксчимиз иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди.  Учинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган Баҳодир Жалолов “Токио–2020” Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Жангдан сўнг Баҳодир ушбу ғалабани Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаганини таъкидлади.

Ғалаба муборак бўлсин!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿Ўзбекистон ҳисобида Токио Олимпиадасида 5 та медаль

🔰 Токио Олимпиадасида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

🥇🥋Олтин: Улуғбек Рашитов (таэквондо)

🥇🏋🏻‍♂️Олтин: Акбар Жўраев (оғир атлетика)

🥇🥊Олтин: Баҳодир Жалолов (бокс)

🥉🥋Бронза: Давлат Бобонов (дзюдо)

🥉🤼‍♂️Бронза: Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 No comment | Самарқанд шаҳрида замонавий тоннель қурилмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

⚡️Андижон вилоятида ҳам қурувчилар куни катта тантана билан нишонланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔰Бунёдкорларни шарафлашга бағишланган тадбирга ҳудудимиздаги моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йил августида қуйидагиларга 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилади:

👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
👉 ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

🔰 Моддий ёрдам маблағлари:

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача фарзандлари учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали 25 августгача;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга нафақа ва пенсия тўловчи органлар (пенсия бўлими, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия, божхона, суд, ИИБ, ДХХ органлари) томонидан тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманбоши шаҳрига ташрифи юзасидан видеодайжест

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолияти таҳлили, аҳоли мурожаатлари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Элмурод Ҳайитметов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши агентлиги директори
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Мактабларда янги ўқув йилининг қандай шаклда бошланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

❗️Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🟠2021 йилнинг 7 август куни “Facebook” иштимоий тармоғида Денов туманида жойлашган “Саид оталиқ” мадрасаси архитектура ёдгорлиги бўйича “Саид оталиқ” қачон рўшнолик кўради?.." - сарлавҳаси остида хабар қолдирилган эди.

🔊Ушбу хабар бўйича вилоят Маданий мерос бошқармаси раҳбари Шоҳиста Маматқулова маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги ПҚ-4667 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-апрелдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилояти Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги 222-сонли қарори тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1-2-июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёнининг 139-бандида:

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Молия вазирлиги (Ишметов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов) Денов туманидаги “Саид-Оталиқ” мадрасасини таъмирлаш-тиклаш ишларига 13 млрд.сўм ажратиш вазифаси белгиланган.

❗️Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Денов туманида жойлашган “Саид Оталиқ” мадрасасини таъмирлаш тиклаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 169-сонли фармойишига асосан буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг корхонаси ҳамда пудратчи ташкилот “Ижод Ижод” томонидан 2021 йил 24 май куни тузилган шартнома асосида бугунги кунда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Маслаҳат учрашуви натижалари Марказий Осиёда яшаётган биродар халқларимизнинг кўпқиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил

Президент: Уверен, что результаты Консультативной встречи станут достойным вкладом в дело дальнейшего укрепления многопланового партнерства братских народов Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter