Hudud Inform
8.5K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади

“Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (429-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:

👉 божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;
👉 тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
👉 маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;
👉 олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинади.

📝 Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Унга кўра, ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши кўрсатилди (илгари хорижий валютада эди).

☑️ Шунингдек, ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат:

16 – олиб кириш контракти;
17 – олиб чиқиш контракти;
18 – сотиб олиш контракти;
19 – сотиш контрактлари қўшилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ХОНОБОДНИНГ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛЯПТИ

♻️ Хонбод шаҳри ўзининг бетакрор табиати ва сўлим манзаралари билан сайёҳларни ўзига ром этаётган баҳаво маскан. Шу боис ҳудудда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, келувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда шаҳарнинг Юксалиш маҳалласида ободонлаштириш қизғин паллага кирган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
28 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида комлаенс назорат тизими
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ғалаба боғи”да амалга оширилаётган ишлар, “Шон-шараф” музейига виртуал саёҳат қилиш бўйича изланишлар натижалари ҳамда ҳамкорлик алоқалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади:
Мудофаа вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг савол ва мурожаатлари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Наманган_вилояти

Чортоқлик йўлсозлар шижоати

🔰 Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан марказий кўчалар ва ижтимоий соҳа объектларига олиб борувчи йўлларда асфальтобетон қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг учун 60 нафар ишчи, 10 дан ортиқ техникадан таркиб топган 4 та бригада жадал иш олиб бормоқда.

Ишчиларнинг бепул тушлик билан таъминлангани иш суръатини оширмоқда. Кун давомида бажарилган иш ҳажми 1000 кв м. дан ошмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши қандай ишлар олиб борилмоқда?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит дом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Также, под председательством главы государства состоится видеоселекторное совещание по вопросам внедрения новой системы государственной поддержки детей с инвалидностью, детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей.

Facebook|Instagram|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади

“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (465-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

☑️ Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

🗓 Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

💰 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

⚠️ Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.

🚫 ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter