Hudud Inform
8.3K subscribers
18.4K photos
4.06K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонасидаги вазият бўйича расмий баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатда Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар даволанаётганлиги, аммо бу ерда улар учун зарур шароитлар яратилмаганлиги, хусусан, тиббиёт ходимлари махсус ҳимоя кийимлари билан таъминланмаганлиги қайд этилган.

Маълум қилинишича, мазкур видеомурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Айни пайтда мазкур шифохона коронавирусдан кейин реабилитация фаолиятига мослаштирилган бўлиб, бу ерда беморларда мунтазам равишда ПЗР таҳлиллари ўтказиб борилади, шунингдек, қабул бўлимида экспресс-тестлар ҳам ташкил этилган. Мабодо бирон беморда коронавирусга мусбат натижа аниқлангудай бўлса, уни зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жўнатиш механизми жорий этилган.

Таъкидланишича, шифохонага айни пайтда коронавирусга чалинган эмас, балки COVID-19ни бошдан ўтказган, ПЗР таҳлили манфий, юқумлилик даражаси йўқ бўлган беморлар ётқизилган.

Жамоа ўртасида тушунтириш ишларини етарли даражада ташкил этмаганлиги ва бу борада бир қатор камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли шифохона раҳбарига тегишли тартибда чора кўрилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтган ҳафтада бўлган ва яқин кунларда кутилаётган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилнинг 25 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Овоз бериш ҳуқуқи қонун билан кафолатланади" – Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов бу йилги президентлик сайловлари ҳақида гапирди

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бугунги кунда Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасида дориларимиз захираси етарли», — муассаса директори

Ижтимоий тармоқларда Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасида дори воситалари танқислиги кузатилаётгани, шифокорлар томонидан беморлар қўлига дори рецептлари ёзиб бериш ҳолатлари учраётгани ҳақида турли маълумотлар тарқалди.

Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов ушбу хабарлар ёлғон экани, коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун барча зарур воситалар етарли эканини таъкидлади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
27 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Солиқ соҳасидаги янгиликлар ҳамда йирик солиқ тўловчилар солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Дилдора Ҳошимова, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади:
Давлат хизматлари агентлиги
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тожик миллий маданий марказ фаолияти таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади:
Гуландом Субҳанова, Республика тожик миллий маданий маркази раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ўтказилган стипендия танлови натижалари ҳамда хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун навбатдаги 3-стипендия танлови
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
“Эл-юрт умиди” жамғармаси мутасаддилари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Сурхондарё_вилояти

🔰Бугун, айни дақиқаларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Музработ туманидаги Наврўз маҳалласида халқ билан мулоқот ўтказмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

🔰Вилоят болалар уйи 75 ўринга мўлжалланган. Ҳозирда бу ерда қаровга олинган болалар сони 50 нафарни ташкил этади. 1991 йилда фаолиятини бошлаган муассаса жорий йилда капитал таъмирдан чиқарилган.

Вилоят раҳбари ушбу муассасада ҳам бўлиб, бино инфраструктураси, у ерда меҳнат қилаётганлар ва болаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform