Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
23 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
IT-Парк томонидан олиб борилаётган ишлар, соҳадаги ўзгаришлар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-Парк
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёшлар парламенти фаолиятининг 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
COVID-19га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсири
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар, тиббиёт олимлари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6264-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

Стратегик ривожланиш агентлиги (Агентлик);
Президент раислигида Агентлик Кенгаши;
Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.

💼 Агентлик Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор томонидан бошқарилади.

☑️ Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади.

Агентлик даромадлари солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.

🔄 Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилиши лозим.

➡️ Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Агентликнинг сўровига кўра тегишли маълумотларни, шу жумладан бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.

Агентлик бош директори Акселератор раҳбари ҳисобланади.

Агентлик ходимларига илгари ишлаган жойида берилган, шу жумладан кўп йиллик меҳнати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимча ҳақлар сақланиб қолади, ҳарбий ва махсус унвонларга эга бўлмаган олий юридик маълумотли ходимлар учун эса ўрнатилган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари берилиши мумкин.

☑️ Фармонга кўра шунингдек, инвестициявий фаолликни ошириш соҳасидаги энг долзарб муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида Агентлик ҳузурида Стратегик ташаббуслар акселератори (Акселератор) ташкил этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Ўрта Чирчиқ туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

⚡️Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади. Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

📹 Халқаро пресс-клуб ҳам ушбу жараённи катта фаоллик билан ёритиб боради.

📺 Эфирни сиз тўғридан-тўғри бугун, соат 11:00 да "Ўзбекистон 24, "УзРепорт", "Менинг юртим", "Севимли", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Тошкент" "Оилавий" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab" да инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Президентлик сайловлари 24 октябрга белгиланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
🔰 “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

"Мы привозим вакцину с большим трудом" - Президент призвал наш народ проявить осторожность, сопричастность и активнее прививаться

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по мерам организации новой системы работы с обращениями населения.
Указано на необходимость решения проблем, становящихся причиной для обращения, непосредственно в махаллях.
Определено, что хокимы два дня в неделю будут выделять на прием граждан, приемы в хокимиятах будут проводиться на ежедневной основе.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaatlar #qabulxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
24 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Брифинг

Мавзу: Қурбон ҳайити байрами кунлари амалга оширилган хайрия тадбирлари ҳақида
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, "Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги" Қонуннинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тошкент кимё технология институтида таълим жараёнлари, янги ўқув йилига тайёргарлик, юклатилган вазифалар ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тошкент кимё технология институти ректори ва масъул ходимлар
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–702-сон, 23.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📂 Қонунга мувофиқ, фазовий маълумотлар фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотлардан иборат.

📌 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

☑️ Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир фаолиятнинг мувофиқлаштириш мақсадида Кадастр агентлиги ҳузурида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

➡️ Фазовий маълумотлар базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга бўлинади.

🔄 Фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар давлат органларига ўз ваколатларини амалга ошириши учун – беғараз асосда, бошқа фойдаланувчиларга эса – Кадастр агентлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорлардаги ҳақ эвазига тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform