Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍇Олтиариқда узумчиликни ривожлантириш бўйича 4 кунлик амалий-назарий семинар-тренинг бўлиб ўтди

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

"Олтиариқ тумани узумлари нафақат юртимизда, балки бутун дунёга машҳур. Бу ерда деярли ҳар бир оила узум етиштириш билан шуғулланади.

Бу ерда узум етиштиришнинг ўзига хос мактаби ривожланмоқда, узумнинг ўнлаб навлари яратилган. Узумчилик бўйича Олтиариқ тумани тажрибаси Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам узумчиликни ривожлантириш учун намуна бўла олишига ишонамиз»- деди Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев.

👉🏻БАТАФСИЛ

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади. Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

⛔️Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

⛔️Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;

⛔️Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми

Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ССВ: ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, ОММАВИЙ ТЎПЛАНМАСЛИККА ЧАҚИРАМИЗ

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Агентликда Ҳиндистон "Asian News International" Ахборот агентлиги мухбири билан учрашув бўлиб ўтди

15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

Халқаро форум меҳмон иштирокчиларидан бири – ҳиндистонлик "Asian News International» Ахборот агентлиги бош мухбири Ашокраж Ядав бугун Агентликда директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов билан учрашди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САМАРҚАНД

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
15 июль куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбир:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференцияси бошланди.

Конференцияда 40 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Конференция доирасида ташкил этилган медиа-штабда АОКА масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқдалар. Медиа-штабда журналистлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, конференция доирасидаги барча тадбирларни эркин ёритиб бормоқдалар.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКАда америкалик экспертлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция доирасида учрашув ва анжуманлар давом этмоқда.

Бугун АОКАда АҚШ Солиқ ва инвестициялар бўйича Марказ Президенти Дэниэл Уитт ва "Мерос жамғармаси" таҳлилий маркази эксперти Ариэль Коэн ОАВ вакиллари билан учрашди.

Америкалик экспертлар АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари, глобал иқтисодий жараёнлар, пандемия шароитида дунё миқёсидаги ижтимоий-сиёсий воқеликлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференция доирасида ташкил этилган медиа-штабда АОКА фаол иш олиб бормоқда ва хорижий экспертлар, ОАВ вакиллари билан давра суҳбатлари ташкиллаштиришда ҳамкорликка тайёрлигини билдиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
LIVE.


Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хонни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=8lwy1oMo3Sk

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/352269189622986


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент шаҳрида 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган УНEССО Бош директорининг таълим ишлари бўйича ўринбосари Стефания Жанини ва УНEССО таълим сектори Ижроия идораси раҳбари Астрид Гиллетте Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлишди.

🔰Уларга УНEССО бўйича Миллий комиссия бош котиби ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси директори Гаяне Умерова ва Ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Набижон Қувондиқов ҳамроҳлик қилишди.

🔹Ташриф доирасида меҳмонлар Агентлик раҳбари ўринбосари ва вакиллари билан учрашишди. Учрашув давомида "Янги Ўзбекистон" Университетининг ташкил этилгани Президент мактаблари лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида таълимда узвийликни таъминлаши УНEССО вакиллари томонидан алоҳида таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Икки мамлакат етакчилари афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини яна бир бор таъкидлаб, инклюзив афғонлараро музокаралар тез фурсатда қайта тикланишининг тарафдори эканликларини қайд этдилар.
Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган инфратузилмавий лойиҳаларни янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
__

Состоялась встреча Президентов Узбекистана и Афганистана.
Лидеры двух стран еще раз констатировали невозможность военного решения афганского конфликта и выступили за скорейшее возобновление инклюзивных межафганских переговоров.
Отмечена важность дальнейшего продвижения совместных инфраструктурных проектов, нацеленных как на укрепление взаимосвязанности Центральной и Южной Азии, так и на расширение транзитного потенциала Афганистана.

#Mirziyoyev #muzokaralar #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter