Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Тўра Боболов: “Тўпалангдан келадиган сув аҳолимизнинг 90 фоизини тоза оби-ҳаёт билан таъминлайди” 9 июля 2021 от Cурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Ангор туманидаги Гиламбоп сув сақлаш иншоотида Сурхондарё вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таьминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилди.

🔰Маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида атрофлича маьлумот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Коррупция жиноятлари оқибатида 3,2 трлн сўмлик зиён етказилган

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиевнинг маълум қилишича, охирги тўрт ярим йил ичида 9546 нафар шахс турли кўринишдаги коррупция жиноятларини содир этган, бу жиноятлар оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатларига 3 трлн 200 млрд сўмга яқин зиён етказилган. Бунинг қарийб 90%и айбдорлардан ундирилган.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Фармон ва қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан савол-жавоблар:

Қарор лойиҳаси эълон қилинган вақтида давлат амалдорларини тадбиркорлик билан шуғулланишига қўйилган таъқиқ тушиб қолдирилган. Нима учун ва қайси ташкилотнинг ташаббуси билан бу банд тушуриб қолдирилди? 👉Видео

Янги имзонланган қарорда коррупцияни жиноятини амалга оширганда жазо чораси узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазо чорасигача узайтирилиб, кескин кучайтирлади деб белгиланган. Қарорда назарда тутилган узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш чорасида қанча муддат назарда тутилган? 👉Видео

ОАВда коррупция билан боғлиқ жиноятлар тез-тез ёритилади. Қайсидир мансабдорнинг қўлга тушгани хусусида хабар берилади. Аммо уларнинг кейинги тақдири, яъни тегишли жазога тортилгани ҳақида маълумотлар берилмайди. Бу жараённи ҳам Агентлик инобатга олганми?👉Видео

Муайян бир вазирликда коррупция ҳолати урчиб кетди. Шундай жараёнда вазирга ҳам чора кўриладими?👉Видео

Декларация топширилгач қандайдир ягона платформада эълон қилинадими?👉Видео

Президентнинг фармон ва қарори 9 тадан ортиқ ҳужжатни ишлаб чиқиш мажбуриятини юклаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқиладими, уни муҳокамага жараёнлари қай шаклда ташкил этилади? 👉Видео

Янги қабул қилинган фармон ва қарорнинг ижроси бўйича адлия вазирлигининг вазифалари нималардан иборат? 👉Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев спорт таълимини ривожлантириш ва Олимпия захираларини тайёрлаш масалаларига доир тақдимот билан танишди.
Соҳадаги таълим муассасаларининг Паралимпия бўлимларига 10 фоизгача қўшимча квота ажратилиши ҳамда ота-оналар томонидан тўлов тартиби бекор қилиниши белгиланди.
Спортчиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини ҳамда фармакологик таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам развития спортивного образования и подготовки олимпийского резерва.
Определено выделение дополнительной квоты до 10 процентов для спортсменов, направляемых в отделения паралимпийских видов спорта, порядок взимания с их родителей платы за обучение в этих отделениях будет отменен.
Даны поручения по улучшению физической, медицинской и психологической подготовки, фармакологического обеспечения спортсменов.

#Mirziyoyev #taqdimot #sport #olimpiyazaxirasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон” боғидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Бу ерда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.
“Истиқлол” мажмуасининг пойдевори қуйилиб, темирдан асоси ясалган. 5 минг ўринли очиқ амфитеатрнинг томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой в парке “Новый Узбекистан”.
Здесь ведется масштабная работа по строительству и благоустройству. Задействовано более 2 тысяч строителей и рабочих, свыше 200 единиц спецтехники.
Заложен фундамент и установлен каркас комплекса "Истиклол". Сооружена трибуна и смонтирован остов сцены амфитеатра на 5 тысяч мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #bog #majmua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Эртага, 10 июль куни соат 11:30 АОКАда матбуот анжумани бўлиб ўтади

Мавзу: Янги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

● Иштирокчилар:

🔘Акмал Саидов - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;

🔘Русланбек Давлетов - Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

🔘Дилшод Эшнаев - Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари
〰️〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Диний ташкилотларни тузиш учун МФЙ розилиги бекор қилинди

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан:

⛔️ Диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди.

🔎Бугунги кунда дунёнинг кўпгина минтақаларида нотинч вазият ҳукм сураётгани туфайли диний омилдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш кучайиб бораётганини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳудудида бузғунчи ғояларнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун диний мазмундаги босма, аудио ва видео маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш долзарб бўлиб қолмоқда.

⚠️Қонунда, жамиятда турли ёт қарашларни тарғиб қилаётган гуруҳларнинг фаолияти, улар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.

🔖 Бундан ташқари, давлат идоралари томонидан қонун нормалари нохолис талқин қилиниши ва турлича қўлланишининг олдини олиш мақсадида атама ва тушунчаларга таърифлар келтирилди, улар аниқ ва равшан тарзда баён этилди.

🖇Қонун атамаларининг нотўғри талқин қилиниши натижасида турли тушунмовчиликлар, масалага нохолис ёндашув ҳолатлари вужудга келиши мумкин. Шу каби омиллардан келиб чиқиб, Қонунда ҳар бир инсоннинг Конституциямиз билан кафолатланган ҳуқуқларига мос равишда, фуқароларга диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15-16 июля в Ташкенте состоится Международная конференция высокого уровня "Центральная и Южная Азия: Региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности".

https://t.iss.one/aoka_uz