Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Узумчиликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари юртимизда азалдан узумчилик анъанаси бўлгани, уни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади.
Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Юртимиз узум навларининг миллий брендини яратиб, хорижда тарғиб этиш ва экспортни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития виноградарства.
Глава государства отметил, что в нашей стране традиции виноградарства имеют давнюю историю и сегодня существуют большие возможности для развития сферы.
Поставлена задача организовать новые экспортоориентированные виноградники в 44 районах Каракалпакстана и областей.
Даны поручения по созданию и продвижению за рубежом национального бренда сортов винограда, расширению экспорта.

#Mirziyoyev #videoselektor #uzumchilik #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Форум иштирокчилари минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қиладилар.
__

По инициативе Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева 15-16 июля в Ташкенте состоится международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Участники форума обсудят возможности продвижения инициатив, направленных на развитие торгово-экономического, транспортно-коммуникационного и культурно-гуманитарного сотрудничества в контексте дальнейшего углубления региональной взаимосвязанности.

#Mirziyoyev #konferensiya #bogliqlik #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг ҳикоям" лойиҳасининг навбатдаги сонида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Аълохон Оқилхонов "Ёшлар дафтари"даги имкониятлардан қандай фойдаланаётгани ҳақида сўзлаб беради.
__

В очередном выпуске проекта "Моя история" житель Зангиатинского района Ташкентской области Алохон Окилхонов рассказывает о возможностях, открывшихся перед ним благодаря "Молодежной тетради".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Янгиликлар 24 | Медиа маконда матбуот хизматлари фаоллиги

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️Айни пайтда вилоят ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилмоқда.

🔰Самарқанд вилоятининг биринчи ярим йилликдаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларига бағишланган матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Ж.Ўроқов ОАВ вакилларига маълумот бермоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💁🏻‍♂️ Ҳурматли абитуриент! Сиз онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятига эгасиз!

🌐 Хабарингиз бор, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш» электрон хизмати ишга тушган.

🌏 Эндиликда сиз ўзингиз истаган давлат олий таълим муассасаларига ҳужжатларни ортиқча харажатсиз, узоқ йўл босмай, турнақатор навбатларда турмай, ҳатто уйдан чиқмаган ҳолда топширишингиз мумкин.

Ягона портал томонидан тақдим этилаётган ушбу хизмат, аввало, бугунги пандемия даврида саломатлигингизни хавф остига қўймасликни таъминлайди.

📤 Шу билан бирга ҳужжатларни тўплаш ва жўнатиш жараёнини осонлаштиради. Чунки барча керакли маълумотлар автоматик равишда давлат маълумотлар базаларидан олинади.

✍🏻 Aгар сизда электрон рақамли имзо йўқ бўлса, ҳозироқ уни Ягона портал орқали шакллантиринг. Электрон рақамли имзоси борлар эса ишонч билан рўйхатдан ўтишни бошлашлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коррупция - жамият тараққиётига улкан тўсиқдир

♻️Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар жараёнини сусайтиришга олиб келади ва иқтисодиёт инқирозга юз тутади.

🔰Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади

Президент Фармони (ПФ–6258-сон, 08.07.2021 й.) билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔘 Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:

👉 вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;

👉 давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Ветеринария соҳасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Алишер Сафаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади:

▫️Адлия вазирлиги

▫️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

▫️ Олий суд

▫️ Бош прокуратура

▫️Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Ёш китобхон оила” танлови доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz