Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди.
Давлат идоралари кўрсатаётган айрим хизматларни хусусий секторга ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Тадбиркорлик субъектларига кредит бериш шартларини соддалаштириш, истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам поддержки предпринимательства.
Определено, что самозанятые граждане будут освобождены от уплаты подоходного налога.
Указано на необходимость упрощения кредитования субъектов предпринимательства, расширения потребительского кредитования.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади

Самозанятые будут освобождены от подоходного налога

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович
Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Ҳамроев 1983 йил 9 мартда Бухоро шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2004 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (сиртқи), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси(кундузги)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - менежмент, молия.
2018 йилдан шу вақтгача Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида Коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, самарали ишлашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни фаолиятини амалдаги санитар ҳамда карантин қонун-қоидаларига қатъий риоя этиш ва назоратга олиш бўйича сектор раҳбарлари қўшма қарорига асосан доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган 1000 дан ортиқ ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жорий йил ўтган тўрт ойи мобайнида жами 1 минг 56 нафар ҳайдовчиларга нисбатан транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Уларнинг 198 таси айни карантин тадбирлари вақтида аниқланган. Маст ҳолда автомобил бошқариш оқибатида 5 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ва ҳайдовчи, фуқаролар ҳамда автоуловларга турли даражада моддий ва бошқа зарар етган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 131-модда “Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш” — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (ҳозирда 5 миллион 575 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Ҳурматли фуқаролар “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий амал қилинг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏘Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги қурилиш ишларида Тошкент вилояти томонидан 66 та уй-жой бунёд этилмоқда.

🏗Бугунги кунда Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу ҳудудга 31 дан ортиқ турли техникаларни етказиб берди.

📌Қолаверса, 15 дан ортиқ пудратчи ташкилотлар жалб қилиниб, 1 минг 200 нафар қурувчи меҳнат қилмоқда.


***

🏘На территории Акалтынского района Сырдарьинской области силами представителей Ташкентской области начато строительство 66 домов.

🏗 По состоянию на сегодняшний день хокимиятом столичной области направлено в этот район более 31 единицы различной техники.

📌Также привлечено более 15 подрядных организаций и 1200 строителей.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз телеграм-каналида эълон қилди.

Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.

Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Карантин вақтида «онлайн-мактаб» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
КЕЧА. БУГУН. ЭРТАГА.
БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ!

————————

ВЧЕРА. СЕГОДНЯ. ЗАВТРА.
МЫ ВМЕСТЕ С ВАМИ!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Website I Telegram I Facebook I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда масъул мансабдор пора билан қўлга тушди. (Видеолавҳа)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺 2020 йил 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 (+25) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Термиз халқаро аэропорти карантин давридаги дастлабки ички рейсни қабул қилди

Ҳозиргина, 20 май куни маҳаллий вақт билан соат 9:50 да Термиз халқаро аэропорти карантин давридаги дастлабки ички рейсни қабул қилди. 36 нафар йўловчи “Тошкент – Термиз” йўналиши бўйича парвозни амалга оширди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform