Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Илгари муҳтож бўлиб, умидсизликка тушиб қолган, "Ёшлар дафтари" орқали ўз ишини бошлаган Азиза Самиғова энди замонавий уйда яшайди. Унга ҳурматли Президентимиз 3 хонали уй совға қилди.

Азиза Самигова, оказавшаяся в трудной жизненной ситуации и потерявшая надежду на лучшее будущее, но обретшая работу благодаря "Молодежной тетради", теперь будет жить в современных условиях. Президент нашей страны подарил ей трехкомнатную квартиру.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди.
Икки мамлакат амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда етакчи корхона ва компанияларнинг янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳрида ўтадиган Стратегик ҳамкорлик кенгаши иккинчи йиғилишининг кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял вице-президента Турции Фуата Октая, находящегося в нашей стране с рабочим визитом.
Обсуждены вопросы дальнейшего расширения практического взаимодействия и продвижения новых проектов кооперации ведущих предприятий и компаний двух стран.
Подчеркнута важность всесторонней подготовки повестки дня второго заседания Совета стратегического сотрудничества
в Ташкенте.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Рангли ва ноёб металлар учун геология-қидирув ишларини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқиш, замонавий лойиҳа институтини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Тоғ-кон ускуналари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришни ҳамда уларга сервисни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам дальнейшего развития производства меди и организации промышленного кластера.
Поставлена задача разработать 5-летнюю программу расширения геологоразведочных работ по цветным и редким металлам, создать современный проектный институт.
Указано на необходимость наладить производство и сервис горного оборудования и машин в нашей стране.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ички ишлар вазирлигида ислоҳотлар: жамоат хавфсизлигини таъминлашда инновацион ёндашувлар»

Бугун, 29 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг шу мавзуга бағишланган сессияси бўлиб ўтади.

● Соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали эфирни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бухоролик фаол сардор ўқувчи олий ўқув юртига имтиёзли кириш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг “Ўзбекистон ёшлaр иттифоқининг фaол aъзолaригa олий тaълим муaссaсaлaригa киришдa имтиёзлaр бериш тўғрисидa”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда бир гуруҳ ёшлар олийгоҳларга имтиёзли равишда ўқишга кириш имкониятига эга бўлдилар.

🔹Энг қувонарлиси – улар орасида Бухоро туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Маржона Қудратова ҳам бор.

🔹2017 йилдан буён Ёшлар иттифоқи вилоят сардори сифатида фаолият олиб бораётган Маржона ташаббускорлиги, интилувчанлиги билан қатор ютуқларни қўлга киритди.

🔹Эндиликда у БДУнинг тарих факультетида давлат гранти асосида таҳсил олади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Етакчилар жорий йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Президенты Узбекистана и Туркменистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Президента Туркменистана с днем рождения.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества и регионального взаимодействия.
Лидеры отдельно остановились на вопросах организации очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии в этом году в Туркменистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги умид" лойиҳасининг иккинчи сони. Лойиҳа қаҳрамони- Андижон вилоятида истиқомат қилувчи ёлғиз она Шоира Жўрабоева "Аёллар дафтари"да кўзда тутилган ижтимоий ҳимоя унинг ҳаётига қандай енгилликлар олиб киргани ҳақида сўзлайди.

Второй выпуск проекта «Янги умид». Главная героиня проекта Шоира Джурабоева, мать-одиночка, проживающая в Андижанской области, рассказывает о том, как социальная защита, предусмотренная «Женской тетрадью», облегчила ее жизнь.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кунни тунга улаган Китобдаги хонадонбай ўрганишлар бугун ҳам давом этмоқда

🔰Хабар берганимиздек, кеча вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Китоб туманидаги 10 та қишлоқни ўз ичига олган "Паландара" МФЙда аҳоли вакиллари билан мулоқот олиб борди. Қишлоқ аҳлининг муаммо ва таклифларини тинглаш баробарида маҳаллада бирорта ижтимоий ҳимояга муҳтож оила қолмаслиги учун имтиёзли кридет ва субсидиялардан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумотлар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform