Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Карантин тартиб ва чекловларига қўшимчалар киритилди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилади, кўнгилочар объектлар ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади.

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

📌 жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
CCВ: Тошкент шаҳрига киришга чекловлар қандай ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди

Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ТОШКЕНТ ШАҲРИ “ҚИЗИЛ” ТОИФАДАГИ ҲУДУД ДЕБ БЕЛГИЛАНДИ

📊Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:

🔴 “Қизил” тоифадаги ҳудудгаТошкент шаҳри;

🟡 “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

⚠️ Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан:

📌кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

📌
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

📌Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Олий таълим муассасаларига қабул бўйича қандай янгиликлар кутилмоқда?

Бугун «Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ушбу ҳужжат билан 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 232-бандида белгилаб берилган чора-тадбирларнинг ижроси таъминланаётганини қайд этди.

Давра суҳбатида карантин шароитида абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
Кичик ҳалқа йўли ва Салар канали устида қурилаётган кўприкнинг узунлиги 788 метр бўлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу кўприкни бориб кўрди.
6 қаторли янги кўприк ва йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга бўлади. Натижада Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 дақиқага камаяди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой в Ташкенте созидательной работой.
Длина моста над Малой кольцевой дорогой и каналом Салар составит 788 метров. Глава государства ознакомился с ходом строительства.
Новый шестиполосный мост и дорога будут иметь пропускную способность до 12 тысяч автомобилей в час. В результате загруженность дорог в Сергелийском районе снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.

#Mirziyoyev #tanishuv #infratuzilma #yullar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари маҳалладаги дўконга ташриф буюрди

Глава государства посетил продуктовый магазин в махалле

Facebook|Instagram|Twitter