Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида “Қайроққум гиламлари” корхонасини бориб кўрди.
Фабрикада бир йилда 3 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар билан танишди.
Навбатдаги объект томон йўл олар экан, давлат раҳбарларининг кортежи Қайроққум сув омбори ёнида тўхтади. Президентлар сув омборини кўздан кечириб, суҳбатлашди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в сопровождении Президента Таджикистана Эмомали Рахмона посетили предприятие “Ковры Кайраккума”.
Фабрика способна выпускать 3 миллиона квадратных метров продукции в год. Глава нашего государства ознакомился с ее продукцией.
По пути к следующему объекту кортеж лидеров двух стран остановился у Кайраккумского водохранилища. Президенты осмотрели водохранилище и провели короткую беседу.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кузатди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана посетили сад «Вахдати миллат» в Гафуровском районе Согдийской области.
Главы государств ознакомились с организованной здесь выставкой сельскохозяйственной продукции Таджикистана. Ответственным лицам двух стран даны указания касательно взаимных поставок плодоовощной продукции.
На этом официальный визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. Главу нашего государства проводил лидер Таджикистана Эмомали Рахмон.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Бахмал туманида халқаро ва маҳаллий журналистлар иштирокида пресс-тур ўтказилди

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил официальный визит в Таджикистан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​«Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» китобининг тақдимоти ўтказилди

Бугун, 11 июнь куни «Cўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбир Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

— Ушбу китобнинг чоп этилдиши Виндхук декларациясининг 30 йиллигига ўзига хос туҳфа бўлди, — деди Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов. — «Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси» туркуми доирасида нашр этилган ушбу тўпламда бир қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган 48 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир қоидалари жамланган.

Тўпламнинг биринчи бобида Бирлашган миллатлар ташкилоти, ЮНЕСКО ва Халқаро қизил хоч қўмитасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларидаги сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир нормалардан намуналар келтирилган. Учта муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат – Рақамли технологиялар даврида фикрни ифода этиш ва сайловлар эркинлиги тўғрисидаги қўшма декларация, Халқаро раддия ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция ҳамда Мустақил ва плюралистик Африка матбуотини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Виндхук декларацияси тўлиқ ҳолда ва илк бор ўзбек тилида чоп этилган.

Тўпламнинг иккинчи бобида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти, Африка давлатлари ташкилоти ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги минтақавий ҳужжатларининг сўз, фикр ва ахборот эркинлиги билан боғлиқ нормалари тақдим этилган.

Тўпламнинг учинчи бобида ноҳукумат йўналишдаги халқаро анжуманлар ва нодавлат ташкилотлар қабул қилган сўз, фикр ва ахборот эркинлигига тааллуқли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар жамланган. Хусусан, Йоханнесбург принциплари, София Декларацияси, Таллуар Декларацияси каби халқаро ҳужжатлар матни биринчи марта ўзбек китобхонига давлат тилида тақдим этилгани аҳамиятлидир.

Тадбирда таниқли олим ва адиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Хуршид Дўстмуҳаммад, Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти Акбар Нурматов ҳамда бошқалар китобнинг аҳамияти ҳақида атрофлича тўхталдилар. «Cўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» китоби соҳа мутахассислари, китобхонлар ҳамда ёшлар учун қимматли қўлланма бўлиб хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
12 июнь куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА директори ва мутасаддиларининг Андижон вилоятига хизмат сафари бошланди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz