Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳридаги «Аfghan bazar carpets» корхонаси фаолияти билан танишди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг Афғонистон тажрибаси асосида жундан гилам тўқиш лойиҳаси тақдим этилди.
Президент бу лойиҳани маъқуллаб, афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Глава государства ознакомился с деятельностью предприятия «Аfghan bazar carpets» в городе Термезе.
Был представлен проект Комитета по развитию шелководства и каракулеводства по внедрению афганского опыта изготовления шерстяных ковров.
Президент одобрил этот проект и дал указания по расширению партнерства с афганскими предпринимателями, увеличению поголовья овец шерстяных пород.
Здесь же состоялась беседа с коллективом предприятия.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Technovation Girls Uzbekistan 2021 халқаро дастурининг байрам маросими

🔰1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иннавоцион ривожланиш вазирлигининг биносида қизлар учун энг йирик халқаро технологик Technovation Girls Uzbekistan танловининг натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда 2021 йил мавсумининг якуний тадбири — Celebration Event бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📌 Сурхондарёдада инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм ажратилади

📌 Президент 4 та туманда тадбиркорларни 2024 йил 1 январга қадар солиқлардан озод этишни таклиф қилди

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда. Президент ушбу мулоқот очиқ бўлиши кераклигини таъкидлаб, маҳаллий кенгаш депутатларига қарата шундай деди:

✍️ «Дўст бўлсангиз, муаммоларни айтинглар. Биз уларни эшитиб, ҳал қилгани келганмиз».

Давлат раҳбари 4 та сектор раҳбарларининг одамлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳақида сўзлади:

💼 «Сизлар ўз ҳудудингиздаги муаммони билмайсизми? Дод деганларнинг уйига боринглар, яхшидан кўра, ёмоннинг уйига боринглар, уларнинг тилидан эшитинглар, кўринглар ва улар тушунадиган тилда гапиринглар. Кабинетга қоровуллик қилиш ўрнига одамлар олдига, уйига бориб, муаммоларни ҳал қилиш керак. Ёшлар, хотин-қизлар, темир дафтар бўйича ишлаш керак».

Президент Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.

📉 Бундан ташқари, вилоятдаги тоғли ва шўр ерларда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳам 2024 йил 1 январга қадар юқоридаги солиқлардан озод қилиш ҳамда фойда солиғи ставкасини 2 баробарга камайтириш кутилмоқда.

🔖 Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарлари — Жамшид Қўчқоров, Сардор Умурзоқов, вилоят ҳокими Тўра Боболовга бир ой муддатда ушбу имтиёзлар бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш ва уларни 1 июлдан қўллаш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги иш кунини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.
Яратгандан юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди. Зиёлилар билан суҳбатда аллома боболаримизнинг маърифий меросини чуқур ўрганиш, ёшларни билимли ва фазилатли инсонлар этиб тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал второй день поездки в Сурхандарьинскую область с посещения мавзолея Хакима ат-Термези.
Прочитаны дуа с просьбой ко Всевышнему о мире, спокойствии и благополучии в нашей стране. В беседе с представителями старшего поколения говорилось о глубоком изучении наследия наших предков-ученых, воспитании молодежи образованными и добродетельными личностями.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер – давлатники, уни сотишга ҳеч ким ҳақли эмас

📹Видеоматериал Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Сектор раҳбарлари 100 фоиз иш вақтини маҳаллада ўтказади, уларнинг кабинетдаги ишларини муовини бажаради

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашувида вилоятни янада ривожлантириш бўйича вазирлар ва ҳокимларга тегишли топшириқлар бериб, бунинг натижасини аҳоли албатта ҳис қилиши кераклигини таъкидлади:

«Биз Сурхондарёда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришимиз керак. 60 та сектор раҳбари 100 фоиз иш вақтини маҳаллада ўтказиши керак. Уларнинг кабинетдаги ишларини муовини бажаради.

Агар улар маҳаллага тушиб ишласа, одамлар билан ишласа, уларга иш, шароит топиш, маҳалланинг ўсиш нуқталарини белгилаш билан шуғулланса, жиноятчилик кам бўлади, норозилик кам бўлади. Ўз-ўзидан соҳасининг самарадорлиги ортади».

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Қизларимиз билмайди, тушунмайди, ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да!

Сурхондарё фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари қувалик боғбон Мастура Сайфуллаева тажрибасини намуна қилиб кўрсатди. Мастура опа Сурхондарёга келиб, анорчиликни илмий асосда ривожлантириш учун Аграр университетнинг вилоят филиалида таҳсил олаётган талаба қизлар ва тадқиқотчи аёлларни ишга жалб қилган.

- Кеча мен улар билан учрашдим. Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Менга соҳани ривожлантиришни илмий асослаб тушунтириб, шундай батафсил маълумот беришдики, уларнинг интилишига ҳавасим келди, меҳрим ошди. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак. Бундай олима аёлларимиз, қизларимиз оиласига ҳам, атрофдагиларга ҳам фойда келтиради, ўзидан илм нурини сочади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев, Сурхондарё вилоят ҳокими Т. Боболовга Анорчилик йўналишидаги кафедра мудири ва таҳсил олаётган ёш олималарни анор етиштириш тажрибасини ўрганиш учун илғор хорижий давлатларга юбориш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Университет қошида Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилиши маълум қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Шаҳрисабз шаҳрида мини футбол спорт тури бўйича, «Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform