Hudud Inform
8.34K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📌 Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади

🔰 Унга мувофиқ:

👉 фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

👉 уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🖼 Пойтахтимиздаги Замонавий санъат марказида “Вақф” кўргазмаси давом давом этмоқда.

Жорий йилнинг 14 майидан фаолиятини бошлаган мазкур кўргазмани қизиқувчилар икки ой мобайнида келиб томоша қилишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Қамашидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг хатна тўйи ўтказиб берилди

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ директори Қудратбек Ҳошимбеков ташаббуси ҳамда “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК Қашқадарё филиали раҳбари Қўйли Нарзуллаев саъй-ҳаракати билан Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг хатна тўйи ўтказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 31 май куни

🕰 соат 12:00да

"Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тўғрисида"
матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманида

🎙Илҳом Норқулов
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

🎙Жамшид Абруев
Молия вазири ўринбосари

🎙 Умид Алиев
ЮНИСЕФ эксперти

🎙Винаяк Нагараж
Жаҳон Банки эксперти

иштирок этади.

Матбуот анжуманига саволларни @rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда АОКАнинг Youtube ва Facebookдаги тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official