Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ва мутасадди ходимлари ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
27 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Хотин-қизларга нисбалат ишлатилаётган зўравонлик ва тазйиқларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Умида Абдуллаева, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаат ва саволларга жавоблар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ҳолати ва эришилган натижалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ижтимоий тармоқларда Шофиркон тумани “Султонобод” МФЙ Юқори Ҳасанхўжа қишлоғида яшовчи 96 ёшли Жаббор бобо Мардоновга гўёки унинг уруш фахрийси сифатида Хотира ва қадрлаш куни арафасида пул мукофоти тантанали тарзда топширилганлиги, бироқ ушбу маблағ яна қайтариб олиб кетилганлиги тўғрисидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Вилоят хокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, суҳбат асносида Жаббор бобо ва унинг оила аъзолари табрикнома билан бирга пул мукофоти ҳам бор-йўқлигини сўрашган. Масъуллар Жаббор бобо Мардоновга вилоят ҳокими номидан топширилган табрик байрамолди кекса авлод вакилларини йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш истагида тайёрланганини, бу ўринда пул мукофотлари бериш назарда тутилмаганлигини маълум қилишган.

Шунингдек, отахонга май ойи учун тайинланган пенсия 5 май куни (икки кун илгари) берилганлиги айтилган ва кейинги ойлар учун пенсия пуллари ҳам вақтида етказиб берилиши таъкидланган. Ушбу жараёнда бевосита иштирок этган фронт орти фахрийси Жаббор бобо Мардоновнинг келини (ўғли Жалил Мардоновнинг турмуш ўртоғи) ҳам отахонни қутлаш жараёнида айнан шундай мазмундаги суҳбат бўлганлигини, пул мукофоти берилиши ҳақида айтилмаганлигини, аксинча, пул мукофотлари Президент Фармонига асосан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига берилиши назарда тутилганлиги ҳақида айтилганлигини тасдиқлайди.

Жаббор бобо Мардоновнинг Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшаб, ўша ерда ишлаётган набираси Алишер Мардонов юқоридаги ҳолатлардан тўлиқ хабардор бўлмасдан туриб, ижтимоий тармоқлар орқали гўёки Президент Фармони билан бобосига берилиши керак бўлган пул мукофоти берилмаганлиги ҳақида асоссиз маълумотларни тарқатган.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри
No comment

📹Видеоматериал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

🔰 Гуллар фестивали: Наманганга келинг! Фестивал жорий йилнинг 31 майгача давом этади деб хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча янги кредитлар бўйича жамғарма кафиллигидан яна фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Бугун соат 18:00да Шаҳрисабзда “Мўйноққа мадад” хайрия акцияси ва веломарофони бўлиб ўтади. Экологик хайрия акцияси ва веломарафон ғолибларини ҳамда битирувчи ёшларни тақдирлаш маросими ҳам тадбирдан жой олган.

❗️Веломарафон старти Кук Гумбаз обидаси олдидаги майдондан берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform