Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам расширения охвата детей дошкольными образовательными учреждениями в регионах.
Даны указания по увеличению числа семейных и частных детских садов, их поддержке льготными кредитами и субсидиями.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах намечено построить 50 детских садов в отдаленных населенных пунктах 23 районов. Президент поручил организовать и оснастить эти детские сады на основе передового зарубежного опыта.

#Mirziyoyev #yigilish #ijtimoiysoha #maktabgachatalim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сурхондарё_вилояти

🔰 Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

⚜️ Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌1 июндан аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

🔰 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

⚡️руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️судланганлик;
⚡️манзил-маълумот ахбороти;
⚡️фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️турар жойнинг майдони;
⚡️солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
⚡️пенсия ва нафақа миқдори;
⚡️пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

❇️ Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти
#Бизнес_форум

Бугун соат 11.00да Термиз шаҳридаги "Санъат саройи"да Ўзбекистон - Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтади.

💻📲 Тадбирни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизматининг Facebook ва Instagram расмий саҳифалари орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

"Барқарорлик ва фаровонликнинг асосий элементлари сифатида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга қаратаётган эътиборингизни мамнуният билан қабул қиламиз", - дейилади, жумладан, мактубда.

Еврокенгаш Президенти Европа Иттифоқи Ўзбекистон Республикаси билан яқин мулоқотни давом эттиришга қатьий қарор қилганлигини ҳамда янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокара жараёнларини якунлашдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шунингдек, Шарль Мишель Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқлим ўзгариши ва Орол денгизи минтақаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Марказий Осиёда ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари ва саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Батафсил

Facebook|Instagram|Twitter
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter