Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё_вилояти

🔰 Шаҳрисабзнинг "Танхоз" дарёси бўйида форель балиғи етиштириш бошланди

Дарё бўйида жойлашган “Хитой”, “Хисор” ва “Тошбулоқ” МФЙлари бўйича қиймати 9.5 млрд. сўмлик 317 та форель лойиҳалари шакллантирилмоқда.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туманда бўлиб, хонадонларда балиқ чавоқлари парваришлаш ва етиштириш ишлари билан танишиб, ишни тез фурсатларда бошлаш, банкдан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида тадбиркорларга етказишни таъкидлади.

Бугунга келиб, тижорат банклари томонидан 4,360 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 4 та юридик шахсларга - 2,5 млрд. сўм ҳамда 62 нафар фуқароларга - 1.860 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди деб хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Президент: «Ҳудудий лойиҳаларни якунлаш бўйича назорат тизимини ўрнатиш керак»

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ишлаб чиқариш соҳалари ривожини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

📍1 июлга қадар ишга тушириш режалаштирилган 43 та йирик тармоқ ҳамда 2,5 мингта ҳудудий лойиҳаларни якунлаш бўйича назорат тизимини ўрнатиш кераклиги таъкидланди. Жумладан, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан бирга, 1 июлга қадар Асака, Ғиждувон, Когон, Қарши, Хатирчи Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида умумий қиймати 220 миллион долларлик 6 та йирик тўқимачилик корхонасини ишга тушириб, 2,5 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаши кўрсатиб ўтилди.

💼 М.Камолов, Б.Зарипов, Э.Солиев, Э.Турдимов, Т.Боболов, Х.Бозоров, Д.Ҳидоятовга 1 июлга қадар янги саноат корхоналари ташкил этиш суст бўлган 15 та туманда камида 10 тадан лойиҳани бошлаб, йил якунига қадар ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қолоқликликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению экономического роста в регионах и отраслях.
Отмечалось, что в первом квартале ВВП вырос на 3 процента, объем промышленного производства, на 3,8 процента, сельского хозяйства – на 3,1 процента.
Глава государства указал на необходимость устранения задержек, изыскать и задействовать дополнительные резервы.
Поручено усилить внимание реализации инвестиционных проектов и ускорить ввод предприятий.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Премьер-министром Японии Ёсихидэ Сугой.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-японских отношений стратегического партнерства
и многопланового сотрудничества.
Состоялся также обмен мнениями по международной повестке, вопросам обеспечения региональной безопасности
и стабильности. Выражена готовность расширять взаимодействие в формате «Центральная Азия + Япония».

#Mirziyoyev #muloqot #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Июнь ойида кикбоксинг бўйича «Ўзбекистон Опен» халқаро турнири ўтказилади

Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясида йиғилиш ўтказилди. Унда ассоциация раҳбари Ойбек Нарметов июнь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган “Ўзбекистон Опен” халқаро турнирининг муносиб тарзда ўтказиш билан боғлиқ масалаларга тўхталди.

Йиғилишда барча вилоятларда кикбоксингга масъул бўлган раҳбарлар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этди. Унда ушбу спорт турини оммавийлигини янада ошириш ва келгуси муҳим турнирларда ижобий натижалар қайд этиш йўлидаги режалар билан ҳам ўртоқлашилди. Ўз ечимини кутаётган масалалар бўйича ассоциация раҳбари керакли топшириқлар берди.

https://t.iss.one/aoka.uz