Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Расмий_муносабат

🔰 Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайли…

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайлик...” деган пост юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳузурида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман молия бўлими мутахассислари, “Боғистон” МФЙ фаоллари ҳамда Мактабгача таълим бўлими масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Қуйи Чирчиқ тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Р.Ганиева томонидан “Доно кидс” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Ташкилотда мебел жиҳозлари етарли эканлиги ҳамда тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган битта ётоқдаги 2 нафар тарбияланувчилар юзасидан тадбиркордан изоҳ сўралганда, тарбияланувчилар ташкилотга янги қабул қилинган ва битта оиланинг фарзандлари эканлигини ҳамда мослашув даври сабабли, тарбияланувчилар бир кун бирга ётганлигини маълум қилди.

Ўрганиш жараёнида юқорида кўрсатилган холатлар юзасидан тадбиркор ва тарбиячи-педагогларга огоҳлантириш берилди.

Бу ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

🔰Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (271-сон, 04.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:

👉 автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;

👉 автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

🚘 2022 йил 1 августдан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.

2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.

🌐 2021 йил 1 июлга қадар
ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоатчилик муҳокамаларида қандай таклифлар бериляпти?

Халқ демократик партияси ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеороликда партиянинг Президент сайловига ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўраётгани айтилади. Бу жараёнда номзоднинг дастурини шакллантириш муҳимдир.

Партиямиз номзоднинг дастури халқимизга яқин бўлиши учун жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда. Халқимиз вакиллари, партия фаоллари ва депутатлари, олим ва экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОННИНГ 18 ҚАҲРАМОНИ...

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 6 май куни режалаштирилган МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, хусусан, COVID-19 қарши эмлаш йўналишида қилинаётган ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарлари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги муаммо ва ечимлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 6 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган педагогларга устамалар белгилаш тартиби
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва соҳадаги янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰 Жиззахда ҳокимият ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг фаолияти юзасидан учрашув ўтказилди

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🎖9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида юртимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига эҳтиром кўрсатиш давом этмоқда.

Бугун Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фахрийлар табрикланди.

📹Видеоматериал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_муносабат

🔰"Бекободдаги мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминоти масаласи соққабазмга айланган" дея ижтимоий тармоқларда тарқалган постга муносабат.

⚡️Мактабгача таълим ташкилотларини алоҳида озиқ-овқат махсулотлари назорати туман (шаҳар) СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан қаттий назоратга олинган.

📌Ушбу мурожаат юзасидан Бекобод тумани ҳокимлиги ва Мактабгача таълим бўлими томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, масала атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилиши ва ўрганиш ишлари ниҳоясига етгач мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотларни баён қиламиз

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

🔰 Фарғона рақамларда: Халқ таълими тизимидаги ўзгаришлар

📹Видеоматериал Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Олмазор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сарвар Исмаилов Олмазор тумани ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Сарвар Исмаилов 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2015 йил Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментини ривожлантириш институтини ва 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати Банкларда мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизмати раҳбари:

💰Жорий йилнинг 1-чорагида жами ундирув 6,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 трлн сўм ёки 208 фоизга ошганлиги кўрсатади.

💰Фуқаролар фарзандлари учун вояга етгунига қадар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга алиментларни олдиндан тўлаб четга чиқиш тақиқини ечишлари мумкин.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ўзбекистонда чет тилида эфирга узатиладиган телерадиоканаллар ташкил этилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисига 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телерадиоканалларни ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

📺 Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилиши таъкидланди.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Президент: «Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак»

Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди.

Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Таълим муассасалари битирувчилари камида иккита чет тилини мукаммал билиши шарт
__

Шавкат Мирзиёев: Выпускники учебных заведений должны в совершенстве владеть как минимум двумя иностранными языками

@maxsus_rakurs
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Сўнгги кунларда жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолати янада кескинлашиб, бир қатор давлатларда такроран кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилмоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб дунё миқёсида 155 млн.дан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳамда 3,24 млн.дан зиёд ўлим ҳолатлари аниқланиб, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби давлатлардаги эпидемиологик вазият кескин ёмонлашиб бормоқда.

📈 Мамлакатимизда ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича кунлик кўрсаткич апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб 300 дан ошган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йил 6 май ҳолатига 450 дан ошганлиги ҳам фуқароларимиз томонидан карантин чекловларига амал қилиш масъулиятини янада оширишни тақозо этмоқда.

📂 Шу муносабат билан аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter