Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰2021 йил январь-март ойлари давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларидан 2 трлн. 239,9 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳар бир вилоятда саноат ярмаркалари ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по развитию местной промышленности в регионах.
Указано на необходимость организовать работу в этом направлении по цепочке «изучение внутреннего спроса - анализ импорта - определение ресурсной базы - разработка новых проектов».
На производстве стройматериалов будут специализированы 24 района.
Даны указания по развитию промышленной кооперации, проведению промышленных ярмарок в каждой области.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланади

Ҳукумат қарори (253-сон, 28.04.2021 й.) билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

🚶🏻Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

🧮 Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

📲 Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

⚠️Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўз вақтида кўрилган ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатлар туфайли Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилгани ва унинг кескинлашишига йўл қўйилмагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақада мавжуд барча масалаларни конструктив ва ишончга асосланган мулоқот орқали ҳал қилиш борасида қатъий эканликларини яна бир бор таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Лидеры с глубоким удовлетворением отметили, что благодаря своевременным и скоординированным усилиям удалось обеспечить нормализацию ситуации на участке кыргызско-таджикской границы и не допустить ее эскалации.
Главы государств вновь подтвердили твердую приверженность решению всех имеющихся вопросов
в регионе путем конструктивного и доверительного диалога.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан бир йил аввал Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошиб, бир қанча аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ хўжалиги экинлари жиддий талафот кўрди.

Фавқулодда ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, авария-тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида шу куннинг ўзидаёқ Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга етиб борди.

Қисқа муддатда фожеа оқибатларини бартараф этиш, табиий офатдан азият чеккан фуқароларни уй-жой ва иш билан таъминлаш бўйича катта кўламдаги ишлар бажарилди.

📹 Ушбу видеороликда шу ҳақда ҳикоя қилинади, томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қашқадарё_вилояти

🔰Ижтимоий тармоқларда “Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоладаги ҳолатлар вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, халқ таълими, молия, ИИБ, СЭО ва ЖСХ, бандлик бош бошқармалари масъулларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, муассасада яратилган шарт-шароитлар ўрганиш юзасидан текшириш ўтказилмоқда.

❗️Дастлабки ўрганишларга кўра:
Халқ таълими вазирининг 14.02.2020 йилдаги 01-06/2-131-сонли хатида мехрибонлик уйларида ота-онаси бор кам таъминланган оила фарзандларини жойлаштириш ортиб кетганлиги сабабли ижтимоий аҳволи яхшиланган оила фарзандларини қайтариш орқали Китоб туманидаги 5-сонли Мехрибонлик уйи фаолиятини тугатиб, тарбияланувчиларни Қамаши туманидаги 4-сонли Мехрибонлик уйига ўтказиш ва 4-сонли Мехрибонлик уйини Қамаши Болалар шаҳарчасига айлантириш таклифи билдирилган.
Меҳрибонлик уйи фаолиятини тугатиш билан боғлиқ бошланган ишлар, 24.03.2020 йилдан Республика ҳудудида Коронавирус инфекциясига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилганлиги муносабати билан охирига етказилмаган.
Муассасада 65 нафар тарбияланувчилар бўлсада, 75 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келаётгани, шундан 10 нафар тарбиячи вазифасига номутахассислиги, тарбияланувчиларнинг 15 нафари етим бола (отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган) ҳисобланиши, 50 нафарининг ота-онаси ёки улардан бири ҳаёт эканлиги аниқланди.
Шунингдек, муассаса бинолар таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, жиҳозлар ва инвентарлар эскиргани, озиқ-овқат омборхонаси санитария талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Ҳозирда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга аҳамият берилмоқда. Ўрганишда бола тарбиясидан кўра, ўз моддий манфаатини устун қўяётган айрим ишчи-хизматчилар ва ота-оналар томонидан эътироз билдириш ҳолатлари ҳам кузатилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди.
– Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место закладки нового парка в Кибрайском районе Ташкентской области.
- С Божьей помощью приступаем к созданию в этом живописном месте парка площадью 104 гектара. Думаю, что начать эту благое дело во время нынешнего священного месяца, - добрый знак, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства вместе с общественностью высадил деревья.
Здесь же будет возведен комплекс «Истиклол» в честь 30-летия нашей независимости.

#Mirziyoyev #bog #YangiOzbekiston #Istiqlol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter