Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Фарғона_вилояти

🔰Ёзёвонда туман газетаси ва ахборот хизмати учун янги бино қурилди

🏢Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва “Марказий Фарғона” газетаси таҳририяти учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззах вилоятида бир кунда 20 та оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлади

✍️ Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

@hudud_inform
Турмуш ўртоғи томонидан калтакланган келин ҳақидаги ахборот юзасидан

✍️ Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабат билдирди.

Унда маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.К. Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда, куёви Тўрақўрғон туманида яшовчи А.Х. қизи У.Х.ни жорий йил 12 апрел куни рашк сабабли уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, куёвига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тўрақўрғон туманлараро СТЭБнинг суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро У.Х.нинг тан жароҳатлари кўкрак қафаси орқа юзаси чап ва ўнг томонларида тўқима дефекти билан бўлган яралар борлиги, кўкрак қафаси олд ва орқа юзаларида, елка камарида, ҳар иккала елкаларида, билакларида, қўл кафтларида, сонларида териости гематомалар борлиги, ҳар иккала кўз қовоқларида юзида, кўкрак қафаси олд юзасида, бош тепа соҳасида қонталашлар аниқланган бўлиб, ушбу жараҳатлар ўтмас қаттиқ буюм таъсиридан келиб чиққани, айрим қонталашлар фони илмоқсимон, бир томони очиқ овал шаклли эканги, цлиндирик кўринишли бошқа қонталашлар аниқлангани, булар ярим қаттиқ буюм ҳисобланган арқон таъсиридан юзага келган бўлиши инкор этилмагани, аниқланган жароҳатлар соғлиқни қисқа вақт- 6 кундан кўп 21 кундан кам бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган ҳусусиятга эга бўлгани учун оғирлик даражасига кўра, соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича фуқаро А.Х.нинг қилмишларида Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, 2021йил 24 апрель куни Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

@hudud_inform
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев эндиги энг муҳим масала лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш эканини таъкидлади.

Состоялось совещание по вопросам реализации инвестиционных проектов в свободных экономических и малых промышленных зонах.
Отмечалось, что в нынешнем году на улучшение инфраструктуры свободных экономических и малых промышленных зон будет выделено 1 триллион 600 миллиардов сумов.
Президент Шавкат Мирзиёев указал на важность своевременного запуска намеченных проектов.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦩🦩🦩Қорақалпоғистондаги Сариқамиш кўлига фламинголар учиб келди

✍️ Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💉27 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 600 379 нафарга етди.

📊 27 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (5357 нафар)
📌Тошкент вилояти (4235 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4138 нафар)
банд қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расмий ахборот манбалари:

🌐Web-site:
https://jizzax.uz/

▶️Телеграм:
https://t.iss.one/jizzaxviloyatihokimligi

✍️Facebook:https://www.facebook.com/jizzaxviloyathokimligi

🔹Twitter:https://twitter.com/Jizzaxviloyath1

📌Instagram:https://www.instagram.com/jizzaxviloyathokimligi/

🔻YouTube:https://www.youtube.com/channel/UCTGzRogDZ5kgNXe-rccpAPQ

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

🔰27 апрель куни:
💉9343 нафар ўқитувчи,
💉5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
💉2845 нафар сурункали касаллиги борлар
корнавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

⚡️⚡️ Ҳукумат комиссиясининг Жиззах вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти ўтказилди

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

📌 Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда деб Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилмоқда»

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Зокир Абидовнинг сўзларига кўра, бугун дунёнинг 100 га яқин мамлакатида 10 миллиондан ортиқ этник ўзбекистонлик мавжуд. Марказий Осиё, Евроосиё ва Америкада истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз томонидан 170 дан ортиқ миллий маданий марказлар, жамиятлар ташкил этилган.

«Хориж давлатларида йилдан йилга ҳамюртларимиз сони ортиб бориши, у ерда туғилиб ўсаётган фарзандлари орасида миллийлигимиз, урф-одатларимиз ва тилимизнинг йўқолиб кетишини олдини олиш, уларни Она Ватан билан узвийлигини таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Чет элдаги ватандошларимиз ва уларнинг фарзандларини ўзбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар билан таъминлашда ҳам қилинадиган ишлар кўп», — дейилади мақолада.

Таъкидланишича, хорижда яшаётган ҳамюртларимизни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, четда турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассисларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида халқаро ташкилот очиш долзарб бўлиб турган бир пайтда Президент ташаббуси билан «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Фонд Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга, мамлакатнинг миллий манфаатларини минтақада ва жаҳонда илгари суришга, ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатиш орқали хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.

https://t.iss.one/aoka_uz