Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Сенаторлар «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади

Дастлаб 2020 йилда сенаторларнинг айрим эътирозлари сабаб қайтарилган, сўнг қонун ташаббускорлари ва депутатлар томонидан қайта ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат бугун Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кенг муҳокама қилинди.

Янги таҳрирдаги ушбу Қонун «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонунда амалдагисида бўлмаган асосий тушунчалар ҳамда уларни изоҳловчи тегишли модда киритилмоқда. Бу ўзгариш Қонундаги муайян қоидалар ноаниқлигининг олдини олади.

Ҳужжатда ноширлик фаолияти субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш усулларини аниқлаш, хусусан, уларнинг молиявий ҳолати ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш, ноширлик фаолиятини амалга оширишда солиқ ва бошқа имтиёзларни белгилаш кўзда тутилган.

Хусусан, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби ўрнига ноширлик фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор этиш тизимини жорий қилиш — мазкур соҳада тадбиркорликни ривожлантиришга амалий ёрдам беради.

Шунингдек, матбаа маҳсулотларида нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар кўрсатилиши лозимлиги ҳамда уларнинг рўйхати қонунийлаштирилмоқда. Бундай маълумотлар нашр этилаётган маҳсулотларнинг қатъий адади аудитини, ноширлик соҳаси аҳволининг статистикасини ва ривожланиш динамикасини режалаштиришни таъминлайди, халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилаётган босма маҳсулотларнинг ҳисоби юритилишини ташкил қилиш имкониятини беради.

Халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий-маърифий ва эстетик эҳтиёжларига мос сифатли китобларни нашр қилиш, китобларни қулай нархларда жойларга етказиб бериш, ноширлик-матбаа соҳасини қўллаб-кувватлаш ва ривожлантиришни таъминлашда муҳми аҳамиятга эга бўлган мазкур Қонунни маъқуллаш тўғрисида Сенатнинг қарори қабул қилинди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари вакиллари учун ташкил этилган семинар-тренинг тингловчиларига сертификатлар топширилди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.
Президент маҳаллада ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Парвоз Яшнабадского района и ознакомился с условиями жизни населения.
В махалле - 41 многоквартирный дом, которые обслуживает управляющая сервисная компания «Шинам уй-жой». Глава государства посетил офис компании.
Президент также поговорил с играющими в махалле детьми и выразил им наилучшие пожелания, искренне побеседовал с представителями старшего поколения и общественности.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰 Владимир Шаманов бошчилигидаги “Россия қаҳрамонлари ассоциацияси” Жиззахга ташриф буюрди ва шу куни Гагарин шаҳрида “Космонавтлар” музейи очилди

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной Героя Узбекистана Хасана Нормуродова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Марказий банк банк карталари эгаларини огоҳликка чақиради

📲 Мобил телефонга келган бир марталик SMS-код, мобил иловалар, веб-иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва пароллар банк ходимлари томонидан сўралмаслиги, шу боис ҳеч кимга бундай маълумотларни бермаслик зарурлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар, телевидение, расмий манбалар орқали доимий огоҳлантиришлар бериб борилмоқда. Шунга қарамай, фуқаролар орасида фирибгарларнинг психологик таъсирига тушиб, алданиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.

📞Қўл телефонингизга қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк, тижорат банки, тўлов ташкилоти ёки тўлов тизими операторининг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништириб, мобил иловангиз бузилгани, банк картангиз блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтирган ҳолда дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб, фирибгарлар томонидан ижтимоий инженерингни қўллаган ҳолда турли психологик босим ўтказишга уриниш ҳолатлари шулар жумласидандир.

⚠️Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантиради.

Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг. Улар сиздан олган маълумотлар (SMS код, логин ва порол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади.

❗️Фирибгарларнинг бу каби ҳийлаларига алданиб қолманг.

Марказий банк ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманида пресс-тур

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тиғиз ва муҳим яна бир куни

Еще один насыщенный день Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарларни биласизми?

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Махсус ракурс" кўрсатувининг навбатдаги сонини эртага Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва "UzReport TV" телеканалида томоша қилинг

@maxsus_rakurs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 1966 йил 26 апрель куни соат 05:23 да Тошкентда кучли зилзила юз берган.

"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати лавҳаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди.

Унда 19-23 апрель кунлари бўлиб ўтган расмий тадбирларнинг мазмун-моҳияти, 26-30 апрель кунлари бўлиши кутилаётган йиғилиш ва мулоқотлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари режалаштирилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter