Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Юқори Чирчиқ туманида очилган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказини бориб кўрди.
Марказда «in vitro», ўсимликлар патологияси, картошкани сақлаш физиологияси, сифат назорати бўйича лабораториялар ташкил этилган.
Меҳмонлар фермерлар учун ташкил этилган агрохизматлар маркази, юртимиз қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техника ва технологияларни ҳам кўздан кечирди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Виктор Орбан посетили узбекско-венгерский научный центр картофелеводства в Юкоричирчикском районе.
В научно-исследовательском центре действуют лаборатории in vitro и по патологии растений, физиологии хранения картофеля, контролю качества.
Гости также ознакомились с центром агроуслуг для фермеров, техникой и технологиями, используемыми в сельском хозяйстве нашей страны.
#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #kartoshkachilik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
III Тошкент Халқаро марафонида матонат кўрсатган юртдошларимиз муносиб эътироф этилди
28 март куни пойтахтимизда анъанавий III Тошкент Халқаро марафони ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, марафон мусобақасида қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек Россия Федерацияси ҳамда мамлакатимиздан жами 76 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчи ўз омадини синаб кўрган бўлса, ярим марафон баҳсларида иштирокчилар сони 529 нафарни ташкил қилди. 3 км масофага ўтказилган югуриш ва юриш мусобақасида эса 779 нафар иштирокчи стартга чиқди.
Мусобақада профессионал ва ҳаваскор спортчилар билан бир қаторда жисмоний имконияти чекланганлар ҳам фаол иштирок этишди. Улар нафақат III Тошкент Халқаро марафонида қатнашди, балки белгиланган маррани матонат билан босиб ўтишгада ўзларида куч топа олишди.
Марафон ташкилотчилари бугун мана шундай матонатли ҳаваскор спортчиларни рағбатлантиришга қарор қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialForwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Мис хомашёсини сотиб олиш бўйича қўшимча имтиёздан фойдаланинг!
✍ Уюшма ахборот хизмати хабарига кўра:
🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш белгиланган (асос: ПҚ-5011).
🏭 Ҳурматли электротехника тармоғи корхоналари вакиллари ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни қуйидаги онлайн форма орқали тақдим этишингиз мумкин:
📲 uzeltech.uz/uz/onlayn-ariza/
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

#Тошкент_шаҳри
🤝Қозоғистоннинг 100 га яқин ишбилармонлари Ўзбекистонга ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ташриф буюрди.
🔊Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🤝Қозоғистоннинг 100 га яқин ишбилармонлари Ўзбекистонга ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ташриф буюрди.
🔊Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистоннинг Туркий кенгашдаги фаолияти минтақадаги ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида иштирок этади.
🔹Давлат раҳбарлари Туркий кенгаш номини ўзгартириш, «Туркий дунё нигоҳи — 2040» ва «Туркий кенгашнинг 2020-2025 йиллардаги стратегияси» лойиҳалари, буюк файласуф ва мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий меросини ўрганиш ва Туркистон шаҳрининг туркий дунёнинг маънавий тараққиётидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
📄 Саммит якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
📌 Туркий оламнинг бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш мақсадида Туркий кенгашнинг Алишер Навоий номидаги олий мукофотини таъсис этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
«Янги Ўзбекистон» газетаси
https://t.iss.one/aoka_uz

Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
📄 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)
📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.
✅ Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти
🔰 Жиззахда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича семинар ўтказилди
Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Жиззахда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича семинар ўтказилди
Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, фикр юритиш ва уни мустақил ифодалаш барқарор ривожланиб, жамиятда кун сайин фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги ўзгариб бормоқда.
Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муҳим йўналишлардаги турли саволлар, шу жумладан нозик масалалар ҳам жамият иштирокида очиқ-ошкора муҳокама қилинмоқда.
Сўнгги кунларда интернет тармоғидаги ахборот майдонида аҳолисининг қарийб 94 фоизи мусулмон бўлган Ўзбекистонда ЛГБТ ғояларини тарғиб қилаётган Миразиз Базаровнинг ноқонуний чақирувлари оқибатида жамоатчилик, хусусан бошқа блогер ва интернет фойдаланувчилари томонидан кескин эътирозлар, таҳдидлар юзага келмоқда.
Агентлик мазкур ҳолатларни аввалдан тартибга солиш мақсадида Facebook ва Telegram ахборот ресурсларида 200 дан зиёд ўлдириш, зўравонлик ишлатиш таҳдидлари ёзилган постлар ҳамда изоҳлар мавжуд бўлган 54 та веб-сайтлар, веб-саҳифалар маъмурлари, блогерларга ЛГБТ ва бошқа шу каби номақбул оқимлар фаолиятини билиб-билмасдан тарғиб қилиш, ноқонуний кўча юришларига чорлашни тўхтатиш бўйича расмий хабарномалар юборди.
Бундан ташқари, М.Базаровнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқий баҳо берувчи Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг алоҳида хулосаси тайёрланди.
Шунингдек, жамият ҳамда интернет фаоллари, айрим блогер ва журналистларнинг ҳолат юзасидан ўз позициялари билдирилган хулосалари шакллантирилмоқда.
Мазкур хулосалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчиликка зид ҳолатларни бартараф этиш юзасидан чоралар қўллашда фойдаланиш учун юборилади.
Агентлик барча блогерлар ва ижтимоий тармоқлар фаолларидан жамият орасида адоват қўзғатувчи, турли хил нопок ғояларни илгари сурадиган материал ва постларни тарқатишдан тийилишни сўрайди.
Зеро, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқаролар орасига низо солиш, зўравонликка чақириш, ғазабга келтириш ва тартибсизликларни уюштириш билан шуғулланиб, ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлар белгиланган тартибда жазога тортилади.

Яқинда «сквер»да юз берган ҳодиса эътиқод ва ахлоқ каби нозик масалалар билан ўйнашишга ҳаракат қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатиб берди.
Кўриниб турибдики, блогер Бозоровнинг инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги каби машҳур шиорлар билан чиқиши жамоатчилик орасида низо ва тўғридан-тўғри тўқнашув юзага келишига сабаб бўлди. Унинг жозибадор ва иғволи баёнотлари ортидан келиб чиққан реакцияни кутилмаган ҳодиса деб бўлмайди. У, ўзини аҳмоқ одам эмас деб ҳисоблашини эътиборга оладиган бўлсак, бунинг оқибатларини тушунмаслиги мумкин эмас эди.
Яхшиямки ақлли инсонларимиз кўпроқ экан, унинг иғволарига фақат ўнлаб одам «чув тушди». Аммо, ижтимоий тармоқлардаги эътирозлар сонига қарайдиган бўлсак, ундан ҳам кўпроғи келиши мумкин эди.
Шу ерда савол туғилади — бунинг ҳаммаси нимага олиб келиши мумкинлигини била туриб, шунча шов-шувни бошлашнинг нима кераги бор эди? Риторик савол. Кўриниб турибдики, бу ерда яққол сиёсий мақсадлар кўзланган.
❗️Натижада нима бўлди? Натижада оддий одамлар олдиндан режалаштирилган ўйиннинг асирларига айланди.
Бир томондан беғубор ёш болалар (ва бу энг даҳшатлиси), ҳаммасини шоу, хайп, трендда бўлиш учун имконият сифатида баҳолаган аниме ва корея поп мусиқаси мухлислари. Улардан бирортаси ҳам бунинг барчаси нима билан тугашини тасаввур қилганлиги амри маҳол.
Бошқа томондан, ўзини «қадриятлар ва ахлоқ қўриқчилари», қонун ва тартибларни менсимай «самосуд» қилишга ҳақли деб ўйлаган тажовузкор ёшлар.
Ҳаммамиз — оддий фуқаролар, ҳокимият, фуқаролик жамияти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари, содир бўлган воқеадан хулоса қилишимиз керак.
Хулосалар оддий.
1️⃣ Кўриниб турибдики, ижро этилган сценарийни такрорлашга ҳали ҳам уринишлар бўлади. Aфсуски, жамиятни парчалашга қодир бўлган мавзулар етарли. Aммо биз яна бу иғволарга бериламизми — фақат ўзимизга боғлиқ бўлади.
Aгар биз ақл-идрокни бир четда қолдириб, ҳиссиётларга берилишда давом этсак, унда, албатта, оқибатлар «сквер»даги воқеа натижаларидан кўра ачинарлироқ бўлади.
2️⃣ Барча айбдорларни — иғвогарлардан тортиб безориларгача жазолаш бир хил даражада муҳимдир. Ҳокимият ҳар кимга, у ёки бошқасига тоқат қилмаслигини кўрсатиши керак. Қандай шиорлар ортига яширинганларидан қатъи назар, ҳар ким учун жазо ва жавобгарлик муқаррар. Қонунни бузса, ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас.
3️⃣ Фуқаролик жамияти, ОАВ ва блогерлар ҳам ҳар бир сўзларини ўлчаган ҳолда, ўйлаб ҳаракат қилишлари зарур. Машҳурлик ва шов-шув ортидан қувиш чоғида ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида унутмаслик керак.
Бугун бир оддий ҳақиқат доим унутилмоқда — эркинлик, бошқаларнинг эркинлиги бошланган жойда тугайди.
4️⃣ Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари Ўзбекистонда ЛГБТни легаллаштиришга очиқчасига даъват этишда бундан буён ўзбек халқининг маънавий ва анъанавий қадриятларини инобатга олишлари керак. Бир сўз билан айтганда, бировнинг уйига ўз тартиблари билан кириб борилмайди.
Манба

#Фарғона_вилояти
Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун, 31 март куни Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY277 рақамли рейси билан илк парвоз амалга оширилди.
Airbus A320 Neo ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи соат 8:50 да Истанбулга учиб кетишди. 5 соат 40 минут давом этадиган парвоз якунида самолёт Истанбулдаги халқаро аэропортига қўнади.
Ушбу парвозни амалга оширган самолёт бугун Туркия соати билан 14:00 да Истанбулдан қайта Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтади ва соат 20:50 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келади.