Hudud Inform
8.68K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🤝Навоий вилояти ва Венгрия давлати ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

👨🏻‍💻Жорий йилнинг 29 март куни Навоий вилояти ҳокимлиги ва Венгриянинг Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида ZOOM дастури орқали видеоконференция бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Навоий вилояти ҳокимлиги ва Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва маданий соҳаларда ҳамкорлик келишуви лойиҳаси муҳокама этилди ҳамда имзолаш бўйича келишувга эришилди.

🔊Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰Жиззахда раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Учрашув якунида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ёшлар жамғармаси ҳисобидан мотокултиватор, тикув машиналари, пайвандлаш жиҳозлари каби 5 турдаги 25 дона ускуналар эндиликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга беғараз топширилди.

🔊Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Венгрия делегацияси пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига йўл олди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактаблари ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш ходимларининг малакасини ошириш мақсадида 3 кунлик ўқув-тренинги ташкил этилди.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, тренингнинг биринчи кунида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби Наргис Қосимова қатнашчиларга ташкилот имиджини шакллантиришда ПРнинг аҳамиятини тушунитириб берди.

Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакили Нурали Орипов ҳам тренингда иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш тўғрисида”ги қарорида ахборот хизмати учун белгиланган вазифалар хусусида гапириб ўтди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#МУНОСАБАТ

Ноқонуний ҳаракатлардан тийилиш зарур

ЛГБТ масаласининг ижтимоий тармоқларга муҳокамага кўтарилиши ҳам уюштирилган воқеага ўхшаяпти. Чунки шу ҳолатдан кейин пойтахтимизда бир гуруҳ ёшларнинг ноқонуний чиқишлари рўй берди.

👉БАТАФСИЛ



Необходимо воздерживаться от противоправных действий

Поднятие
в социальных сетях вопроса, касающегося ЛГБТ, также похоже на подстроенное событие. Ведь именно после этого в столице произошла целая цепь событий с участием группы молодых людей.

👉 ПОДРОБНО

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube
Сўз эркинлиги халқ таназзулга хизмат қилмаслиги керак

Сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеалар ҳар бир фуқарони беэътибор қолдирмагани аниқ. Албатта, қадимий миллий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбия топиб келган халқимиз инсон маънавиятига ёт ғоялар тарғиботига тоқат қилолмайди.

👉БАТАФСИЛ



Свобода слова не должна служить деградации народа

Понятно, что недавние события в Ташкенте не оставили равнодушным ни одного гражданина. Конечно, наш народ, воспитанный в духе древних национальных и нравственных ценностей, не потерпит пропаганды идей, чуждых человеческой духовности.

👉ПОДРОБНО

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube
#МУНОСАБАТ

Ҳуқуқнинг ҳам ғурури бор ёҳуд аниқ йўлдан чалғимайлик

Сўнгги йилларда Европадан кириб келаётган “оммавий маданият” ва унинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани тез-тез тилга олинар, менталитетимизга ёд бўлган бу каби ҳолатлар тан-жонимизга урчиб кетмаслиги учун маърифий-маънавий чоралар билан олдини олишга ҳаракат қилинарди. Энг эътиборлиси, ўзлигимизни сақлаш мақсадида ёшларнинг ўзи шахсий намуна ҳаракатини бошлади.

👉БАТАФСИЛ



Право также имеет гордость, или давайте не будем отклоняться от верного пути

В последние годы часто говорилось, что европейская «массовая культура» распространяется среди молодежи, и предпринимались просветительские и духовные меры, для предотвращения подобных случаев чуждые нашему менталитету. Особенность в том, что сами молодые люди личным примером, начали движение по сохранению нациоанальной идентичности.

👉ПОДРОБНО

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube
#Навоий_вилояти

🔰КАРМАНА ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН-ВЕНГРИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

🤝Бугун “Hunland Trade Kft” компаниясининг бош директори ва Евроосиё бўйича ҳудудий раҳбари, шунингдек маҳаллий тадбиркорлар Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов қабулида бўлиб, биргаликда амалга ошириладиган ишлар, имконият ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Карманада қўшма корхона ташкил этишга келишилди.

🔊Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида иштирок этади.
Қозоғистон ташаббуси билан чақирилаётган бўлажак олий даражадаги учрашувда Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 марта примет участие в работе неформального саммита Совета сотрудничества тюркоязычных государств в формате видеоконференции.
В ходе предстоящей встречи на высшем уровне, созываемой по инициативе казахстанской стороны, планируется обсудить вопросы дальнейшего расширения и укрепления многоплановых отношений в рамках Тюркского совета.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бухоро_вилояти

🔰Ислоҳотлар амалда

⚡️Олот туманидаги маҳаллаларда оғир турмуш шароитида яшаётган, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан 50 нафарига улар истагига кўра замонавий тикув машиналари топширилди.

🔊Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
LIVE.

Кўксарой қароргоҳида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

https://youtu.be/LVcqN8UfUMo

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/281074620175101
#Андижон_вилояти

🔰ҲОКИМ, ВАЗИР ВА ЁШЛАР МУЛОҚОТИ

❗️Учрашув давомида имтиёзли таълим кредити ажратилишини сўраб мурожаат қилган 80 нафар талабанинг контракт маблағлари «Асака» АТБ томонидан тўлаб берилиши белгиланди.

🔊Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инфографика

⚡️Ўзбекистон 2015-2020 йилларда Doing Business индексида

📈Ўзбекистон рейтингда 2015 йилда 146-ўриндан 2020 йилда 69-ўринга кўтарилди. Фақат сўнгги уч йил ичида ўсиш 18 позицияни ташкил этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Венгрия давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.

В резиденции Куксарой состоялась церемония встречи Премьер-министра Виктора Орбана, прибывшего в нашу страну с официальным визитом. Шавкат Мирзиёев и Виктор Орбан поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Венгрии.
На церемонии присутствовали члены официальных делегаций двух стран, представители дипломатического корпуса.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter