Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

⚡️Президентимиз эътироф этган Бағдод тажрибаси

Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров: Битта маҳаллада 50 та кўп қаватли уй қуриляпти, икки хонали хонадон нархи 140 миллионга тўғри келади. 21 миллион сўм бошланғич тўлов билан аҳоли янги хонадон эгасига айланмоқда.

🔊 Видеолавҳа Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Кыргызстана Улукбека Марипова.
На встрече рассмотрены вопросы дальнейшего развития многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Кыргызстаном.
Глава нашего государства особо отметил важность своевременной и полной реализации договоренностей и соглашений, принятых в ходе недавнего саммита на высшем уровне.

#Mirziyoyev #qabul #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон театр санъати ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы театрального искусства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хоразм_вилояти

⚡️Тупроққалъа тумани ҳокимияти масъул вакиллари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан ёшлар14 та мурожаат билдиришди ҳамда мутасаддилар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

🔊Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Божхоначилар 9,2 млрд. сўмлик қалбаки дориларни қадоқлаб сотишга уринган шахсларни қўлга олишди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада бу хонадон ўзига хос яширин савдо плафтормаси бўлиб, унда “Сall Centre” ташкил қилингани ҳамда сотиш учун мўлжаллаб қўйилган 96 622 дона дори воситалари, 72 902 қути биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ушбу хонадондан умумий қиймати 9 млрд. 179 млн. сўмлик дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ҳамда қадоқловчи ускуналар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёрлиқлар, қўллаш учун йўриқномалар ва бўш қутилар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 27 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган Ўзбекистонда пуллик йўлларни барпо этилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Ғаффоров, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдурасул Абдушерозов, Адлия вазирлиги масъул ходими
〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари асосида долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰“Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида пресс-тур ўтказилди

🔊
Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Ислоҳотлар амалда

🔊Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизматининг хабар беришича, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика комиссияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Мирмирон” маҳалласида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг муаммоларини ўрганиш ва жойида ўз ечимини топишга қаратилган сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида ҳудуддаги ва бошқа ҳудудлардан келган 50 дан ортиқ хотин-қизларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди ва тушунтиришлар берилди. Ҳомийлар томонидан аёлларнинг 30 нафарига 1 млн. сўмдан пул ҳамда совғалар тарқатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ички ишлар органлари фаолиятида янги механизмлар жорий этилади

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6196-сон 26.03.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборт канали маълум қилди.

☑️ Фармонга кўра, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммолар бевосита жойларнинг ўзида ҳал этилади.

📌 Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади.

Дастлаб маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари Тошкент шаҳрида намунавий тарзда ташкил этилади.

🖥 Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2021 йил 1 июнгача профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш имконини берувчи “Smart маҳалла” ахборот дастури ишга туширилади.

Мазкур ахборот дастури 2021 йил якунигача республиканинг бошқа ҳудудларида ишга туширилади.

🔰 Ички ишлар вазирлиги тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

Жиноят қидирув бош бошқармаси, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармасини ўз ичига оладиган Тезкор-қидирув департаменти;

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Пробация хизматини ўз ичига оладиган Жамоат хавфсизлиги департаменти;

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси,
Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига оладиган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти;

Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига оладиган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти;

Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази (Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди);

Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази.

🏢 Шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти этиб қайта ташкил этилди.

💼 Ҳудудий ички ишлар органларининг тузилмасида ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича, пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси (бўлими) бошлиғи лавозимлари тугатилди.

РАСМИЙ
ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Эзгу мақсад билан йўлга отланган ҳар бир ёшнинг ниятлари ижобат бўлсин. Биз раҳбарлар уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Видеоблогер Умид Нормуратов "Раҳбарлар ва ёшлар" учрашувининг муҳим тасвирларини бир жойга жамлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

⚡️''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Вилоят ҳокимлигида "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳамда ''Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги'' доирасида тадбир ташкил этилди.

🔊Бу ҳақда Самарқанд вилояти ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш учун қанча маблағ сарфланиши маълум

АОКАда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими Фаррух Ғаффоров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда пуллик трассаларга оид маълумотлар берилди.

🛣 Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослар (ДТИА) Жаҳон банки консультантлари томонидан ишлаб чиқилди ва 2020 йилда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди.

📎 Лойиҳа бўйича “Инвестициядан олдинги тадқиқот” (Pre-investment study) ни ўтказиш бўйича консультантни аниқлаш ишлари бошланиш арафасида. Бир йилдан кўпроқ муддат давомида ўрганиш ишлари ўтказилгандан сўнг, халқаро тендер эълон қилинади. Шунингдек, ўрганиш ишлари давомида аҳолидан мазкур лойиҳага ва йўлдан фойдаланиш учун тўловга муносабати сўровнома орқали аниқланади.

🏗 Лойиҳалар бўйича ҳали қурилиш ишлари бошланмаган. Икки босқичли очиқ ва шаффоф тендер асосида танланган халқаро инвестор билан ДХШ тўғрисидаги битим имзолангандан кейин қурилиш ишлари бошланади.

💰 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа умумий қиймати 2 млрд. АҚШ долларидан ошади. 340 км. лик йўл учун умумий қурилиш даври қурилиш кетма-кетлигига кўра 5-10 йилни ташкил этиши мумкин.

💲Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўлдан фойдаланиш нархлари енгил автомобил ва енгил юк машиналар учун тахминий нарх 5 ва 7 АҚШ доллари, юк машиналари ва автобуслар учун 15 АҚШ доллари этиб кўрсатилган.

✍️ ДШХ тўғрисидаги битим тахминан 40 йил муддатга тузилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа бўйича Президент қарори қабул қилиниши кўзда тутилган бўлиб, мазкур қарорда йўлдан фойдаланувчилар учун нархлар ўзгариши ёки тўловниннг маълум қисми субсидия ҳисобига қопланиши ёхуд йўлнинг бепул бўлиши ва имтиёзга эга бўлган фойдаланувчилар рўйхати шакллантирилиши масалаларига аниқлик киритилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЖССТга тақдим этилгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирилган.

Генеральный директор Всемирной организации здравоохранения Тедрос Аданом Гебрейесус направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме выражается благодарность главе нашего государства за разработку и предоставление ВОЗ проекта Международного кодекса о добровольных обязательствах государств в период пандемий, инициированного Президентом Узбекистана на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций.

#Mirziyoyev #maktub #JSST #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter