Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Сирдарё_вилояти
#Ислоҳотлар_амалда

🔰Сирдарёда БМТ Тараққиёт Дастури доирасида аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларга старт берилди

БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси доирасида тадбиркор-аёлларга грант асосида яратилган лойиҳаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔊Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

🔰Ҳар бир масала доимо назоратда, аҳолига барча қулайликлар яратилиши муҳим!

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳар “Бунёдкор” маҳалласида ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу маҳаллага борди.

🔊Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

🔰Зомин фтизиатрия диспансери фойдаланишга топширилди

Ушбу диспансер дастлаб, 1960 йилда Мирамон Мирзиёев ташаббуси билан ҳудудда аҳоли орасида сил касаллиги авж олиб кетганлиги ва ўлим ҳолатлари кўпайганлиги муносабати билан, беморларни даволанишига шароит яратиш ва касалликни камайтириш мақсадида эски бино базасида ташкил этилган.

🔊Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

🔰«МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ» КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида Андижон вилоятининг 46 нафар фаоллари «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир марталик пул мукофоти билан муносиб мукофотланди.

🔊Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🔰Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева Чилонзор тумани аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “маҳаллабай” тизими ижроси, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🔊Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📎 “2017 - 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2020 йилда 4 522 та уйнинг 867,4 минг кв.м том қисми, 2 486 та уйнинг ертўласи, 3 605 та подъездлар ва 1 150 та уйларнинг фасадлари таъмирланди, 2 823 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилди.

🏠Кўп квартирали уй-жой фонди туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида 54 млрд. 395 млн.сўм ҳажмдаги ишлар бажарилди:

🛠 19 291 п/м дан зиёд ирригация тармоқлари таъмирланди, 274 минг 770 кв.м. тротуарларни бетон қоришмаси билан қопланди.

🚧 “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари доирасида республика бўйича 2 136 та кўп квартирали уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, мазкур ишларга тижорат банкларининг 121,9 млрд. сўм кредит маблағлари жалб этилди.

Лифтларни янгисига алмаштириш юзасидан:

🔹2017 йилда 118 та (19,9 млрд.сўм),

🔹2018 йилда 132 та (22,3 млрд.сўм),

🔹2019 йилда 134 та (22,6 млрд.сўм) ва

🔹2020 йилда 149 та (26,2 млрд.сўм) лифт ускуналари янгисига алмаштирилди.

🔎 2021 йилда қарийб 2000га яқин лифт янгисига алмаштирилади.

————

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2017-2020 йилларда кўп қаватли уй-жойларнинг ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан қилинган ишлар ва билдирилган таклифлар

————

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қашқадарё_вилояти

🔰АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қашқадарёда

- Тошкент шаҳридан сўнг Қарши шаҳрида "Америка бурчаги"ни очилиши ҳам Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўзбекистон ҳукумати таълим тизимида катта ислоҳотларни амалга ошириш орқали эришмоқчи бўлган жараёнга катта ҳурмат билан қарашимни англатади, - деди АҚШ элчиси.

🔊Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ОГОҲ БЎЛИНГ!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, ижтимой тармоқда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилаётган янги лойиҳада иштирок этиб, мўмай даромад олиш имкони яратилаётгани ҳақидаги сохта видеороликлар тарқатилмоқда.

⛔️Шунингдек, https://uzbekneftegaz.info/ веб-сайти орқали фойдаланувчиларни сохта лойиҳада фаол иштирок этишга ундовчи ўзбек санъаткорларнинг суратлари ва уларнинг лойиҳада иштирок этиб, бойиб кетгани ҳақидаги ёлғон интервьюлар нашр этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу лойиҳа ва у ҳақдаги видеороликни “Ўзбекнефтгаз” АЖга расман тегишли эмаслигини маълум қилади.

🙅‍♂️“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақиради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Халқаро пресс-клуб сессиясидан

Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

🏛 «Эсимда, ўтган чақириқдаги парламент даврида бизни мутахассис сифатида Қонунчилик палатасига чақиришди. Ўшанда Пресс-клуб энди фаолиятини бошлаган йиллар эди. Кирсам, телефонимни олиб қўйишди. Мен илтимос қилиб, телефонимни қайтариб олиб, парламентга кириб кетдим.

📲 Депутатлар билан даврада гаплашиб ўтирувдик, кимдир менга телефон қилди. Телефонни олсам, депутатлар ҳайрон: «Сиз қандай қилиб телефонни парламентга олиб кирдингиз? Сизга ким рухсат берди?» дейишди. «Сизларчи?» десам, «Биз телефон билан киролмаймиз», дейишди. Мен «Ахир сизлар ижтимоий тармоқни қандай кузатасиз?» деб сўрадим.

🌐 Депутатлар учун эски компьютерлар ўрнатилганди. Мана, Расул Кушербаев билади. Уларда интернет ҳам чекланган экан ўшанда. «Ҳамма ресурсларга киролмаймиз», дейишганди. Фақат интранет, яъни ички сайт қилинган экан.

📌 Мана, ўша пайтдаги бизнинг ёпиқлигимиз, ҳатто депутатларимиз журналистлардан қочиб юрган давр эди. ОАВ билан гаплашмаган. Битта-иккита одам гаплашган мард бўлиб. Интернетда, ижтимоий тармоқда депутатнинг бўлиши мумкин эмас бўлган. Ва буни улар табиий ҳол деб ўйлашган».

〰️〰️〰️
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

«Ҳозир депутатлар мулоқот ёки ижтимоий тармоқларни кузатиш учун парламентда телефонлардан эркин фойдаланишади.

«Facebook»
ёки «Telegram» каби тармоқларда депутатларнинг деярли 90 фоизи ўз саҳифасини очган, атиги 10 фоиздан ортиғи ҳали аккаунтига эга эмас. Шу озчилик орасида ҳам кимлардир аккаунт очган, лекин тартиб-қоидаси билан, мунтазам ва фаол юритмаган. Бу кўрсаткични 100 фоизга олиб чиқамиз, депутатларимиз билан гаплашиб-келишиб олдик».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

⚡️Президентимиз эътироф этган Бағдод тажрибаси

Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров: Битта маҳаллада 50 та кўп қаватли уй қуриляпти, икки хонали хонадон нархи 140 миллионга тўғри келади. 21 миллион сўм бошланғич тўлов билан аҳоли янги хонадон эгасига айланмоқда.

🔊 Видеолавҳа Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Кыргызстана Улукбека Марипова.
На встрече рассмотрены вопросы дальнейшего развития многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Кыргызстаном.
Глава нашего государства особо отметил важность своевременной и полной реализации договоренностей и соглашений, принятых в ходе недавнего саммита на высшем уровне.

#Mirziyoyev #qabul #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter