Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда

2021 йилнинг 9-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилмоқда.

Ўқув-семинардан кўзланган мақсад — матбуот котибларининг ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш каби йўналишларда билимларини оширишдан иборат.

👉 Батафсил

@aoka_uz
💳 Кадастр паспортини олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

🏢 Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Давлат хизматлари марказига(ДХМ) ўзи келиб ёки
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали мурожаат қилинади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Сўровномани тегишлиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг худудий филиалига юборади.

КАДАСТР ФИЛИАЛИ:
📏📐📝 Жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) 🏢 ДХМга, ариза берувчига 🌐 ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

📍Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

💳 Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигига қараб) муддатларда кадастр паспортини тайёрлайди.

🏢 ДХМ ёки 🌐 ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.

👨🏻‍💼👩🏼‍💼 Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 11 март куни соат 12:00 да АОКАда «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси фармойиши ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирок этади.

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди.

Унда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ҳамда қўшни республиканинг масъул мутасаддилари иштирок этмоқда.

Бизнес форум доирасида «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Унда мамлакатимиз тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларини қардош давлат вакилларига намойиш этишади. Бу жараёнда Қирғиз Республикаси ишбилармонларидан ҳамкорлар топиш ҳам кўзда тутилган.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Қирғиз Республикаси Президенти Тошкентга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.

https://t.iss.one/aoka_uz
#ONLINE

🔰 Матбуот котиблари учун тақдимотлар ташкил этилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 9-13 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

‼️ Бугун, семинарнинг учинчи куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот котиблари Агентлик фаолияти билан таништирилмоқда, очиқ-мулоқот ташкил қилинди.

☑️ “Ягона ахборот сиёсатини юритишда ахборот хизматларига қўйиладиган асосий талаблар ҳамда матбуот котиблари фаолиятини баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Ахборот кампанияларини муваффақиятли ташкил қилишда медиарежалаштиришнинг ўрни” каби йўналишларда тақдимотлар ўтказилмоқда.

🔜 Шунингдек, бугун маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарларига сертификатлар ҳам топширилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абу-Даби валиаҳдини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, дўст Амирликлар халқига фаровонлик, муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Наследным принцем Абу-Даби, заместителем Верховного Главнокомандующего Вооруженными силами ОАЭ Шейхом Мухаммедом бин Заидом Аль Нахаяном.
Глава нашего государства тепло поздравил Наследного принца Абу-Даби с днем рождения, искренне пожелав благополучия, успехов и процветания дружественному народу Эмиратов.
В ходе разговора были рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многопланового сотрудничества между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.

В резиденции Куксарой начались основные мероприятия узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне.
Состоялась церемония официальной встречи. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев искренне поприветствовал Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова.
В эти минуты проходят переговоры глав государств в узком формате.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter