Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё_вилояти

Ғузор ва Яккабоғ туманлари учун ҳам 1 трлн. 267 млн. ажратилади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги қарорида белгилаб ўтилган.

Бугун вилоят ҳокими Яккабоғ тумани марказини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўзда тутилган масалалар тақдимоти билан танишиб, ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.

- Бу маблағлар натижа бериши керак, - деди Зойир Мирзаев. - Фуқароларимиз ҳис қилиши керак ўзгариш бўлганини. Қарорда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида тадбиркорларни фаол жалб этиш орқали саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этишга эътибор қаратилгани қувонарли.

Аввалроқ, Қарши шаҳрини ҳам комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимоти ўтказилиб, тадбирлар учун 4 трлн. 165 млрд. ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Халқ таълими вазирлиги “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида “Қисқа ҳикоялар” (Tell us a story) танловини эълон қилади.

📌 Танлов учун ёзилган ҳикояларни қуйидаги электрон манзилга жўнатишингизни сўраймиз 👉@onlinemaktabtanlovbot

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

✍️ Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятга янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исмоилов Бахтиёр Аҳмаджонович Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.

Фарғона вилояти ҳокимлигида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги йиғилиш давомида эълон қилинди.

Бахтиёр Исмоилов 2003-2015 йиллар давомида Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори, 2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тубдан такомиллаштирилди

✍️ Видеоматериал Кадастр агентлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял своего советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.
На встрече были рассмотрены предложения и рекомендации советника Чакрабарти по подготовке стратегии экономических реформ в Узбекистане на долгосрочную перспективу, совершенствованию системы государственного управления, расширению взаимовыгодных отношений нашей страны с зарубежными партнерами.

#Mirziyoyev #qabul #SumaChakrabarti #strategiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сардоба бўйича якуний ҳужжатлар қачон тайёр бўлишига ойдинлик киритилди.

✍️ Видеоматериал Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича “Йўл харита”лари ижроси таъминланмоқда

✍️ “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати
хабарига кўра, соҳа бўйича 2017-2020 йилларда замонавий импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан умумий қиймати 2 295,3 млн долларлик 44 та Меморандум ва Келишувлар имзоланди.

📈 Шулардан бугунги кунга келиб 594 млн долларлик 24 та лойиҳа амалга оширилди, 8 таси – 2021 йилда ва 11 таси 2022-2023-йилларда ишга туширилиши кўзда тутилган.

📊 Йирик лойиҳалар сирасига “Кварц” АЖда флоат-ойна ишлаб чиқариш, "Оҳангаронцемент" АЖда ("Евроцементгруп") цемент ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, "Анхуй Конч Цемент" компанияси томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси кабилар киради.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи янги қувватлар ишга туширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🚑 Самарқанд вилоятида вакциналарни етказиб беришга мўлжалланган махсус машиналар топширилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашда мавжуд имкониятлар

✍️ Видеоинфографика Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари ҳақида маълумот

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд ва Саратов биродарлашган шаҳарларга айланди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Электротехника саноатида 136 та лойиҳа амалга оширилади

“Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5011-сон, 02.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, 2021–2022 йиллар учун электротехника тармоғи самарадорлигининг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

📌 Жумладан, тармоқдаги иш ўринлари сонини 2021 йилда 27 мингтага, 2022 йилда 34 мингтага етказиш назарда тутилган.

📝 Қарор билан 2021–2022 йилларда электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури тасдиқланди.

💼 Дастурга кўра, соҳада жами 136 та лойиҳанинг амалга оширилиши, бу орқали эса 9 657 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

☑️ 2021 йил 1 мартдан электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника тармоғи корхоналарига Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган кредитларнинг 20 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда уч йилгача компенсация қилинади.

💰 2024 йил 1 январгача электротехника ва электромаиший маҳсулотларни барча мамлакатларга экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 15 фоизидан, темир йўл транспортида 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга субсидиялар тақдим этилади.

🗓 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январгача электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади.

☑️ Қарорга кўра, Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

2022 йил мартдан ҳар йили Электротехника ва электроника халқаро савдо кўргазмаси (“Uzbek International Electrotechnics & Electronics Fair”) ташкил қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform