Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.
Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Состоялась презентация инвестиционных проектов для Навоийской области и гидроэнергетической сферы.
В текущем году в Навоийской области намечено реализовать 576 проектов.
В гидроэнергетике планируется осуществить 16 проектов на общую сумму 1 млрд 420 млн долларов.
Глава государства дал указания по качественной и научно обоснованной реализации проектов, привлечению современных технологий и выпуску продукции с высокой добавленной стоимостью.

#Mirziyoyev #taqdimot #Navoiy #gidroenergetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилишга, уни янада либераллаштиришга, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришга ҳамда жиноятлар учун санкцияларни қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, лойиҳада турлича шарҳлаш ёки коррупция ҳолатлари содир этилишига йўл қўядиган нормаларни чиқариб ташлашга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.

Лойиҳа илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланган.

Ушбу лойиҳа фуқароларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Руководитель пресс-службы МЧС обратился к населению с просьбой самовольно не устанавливать перекрытия на въездах в жилые массивы, что нередко является препятствием для пожарно-спасательного экипажа.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Президент билан учрашуви ҳақида ёш қаҳрамонимиз сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". О своей встрече с Президентом расскажет наша молодая героиня.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Жойлардаги масъулиятсизлик туфайли иш ҳақи тўловларида муаммо бўлса:

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан расмийлаштириб тўланади.

📝 Мактаблар томонидан марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларига ўз вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табелларини тақдим этилмаганлиги, ҳисобчилар томонидан белгиланган вақтда ойлик иш ҳақларини ҳисобланмаслиги оқибатида айрим ҳолатларда иш ҳақи тўловлари кечикиб тўланганлигига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

📊 Ҳозирги кунда жами халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ мактабларда фаолият юритаётган 700 мингдан зиёд ходимларнинг январь ойи иш ҳақи ҳамда февраль ойи учун аванс тўловлари (18.02.2021 йил ҳолатига) тўлиқ амалга оширилди.

Шу муносабат билан, мактабларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича узилишлар, кечикиш ва муаммоли ҳолатлар юзага келганда, уларни тезкор равишда ечиш мақсадида мазкур масалалар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Молия бошқармасининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

+99871-241-03-46, +99899-479-99-10 ☎️

✍️ Халқ таълими вазирлиги
ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

⚡️ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳада ўз бизнесини юритаётган афғонистонлик ишбилармонлар ўртага ташлаган масалаларга эътибор қаратди.

🇺🇿🇦🇫 Шунингдек, вилояти ҳокими Афғонистондан Сурхондарё вилоятига инвестиция киритиш истагида келган 20 дан ортиқ тадбиркорни ҳам қабул қилди.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

"Маҳаллабай" ўрганиш Миришкор туманида давом этмоқда

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, вилоят ҳокими Китоб тумани, Қарши шаҳри ва Қарши туманлари маҳаллаларида юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганган эди. Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Миришкор туманида “маҳаллабай” ўрганишлар олиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

🤝 Фарғона вилояти ҳокими навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугунги кунда республика бўйича мингдан ортиқ давлат мулки объекти ижарага таклиф этилади

Марказ томонидан 2020 йилда 24 мингдан ортиқ шартнома расмийлаштирилиб, 16 771 та кўчмас мулк аукцион орқали ижарага берилди. Эндиликда сиз давлат объектининг ижараси бўйича тӯлиқ маълумотни қуйидаги е-ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эслатиб ўтади

🌱 Ҳурматли иш берувчилар ва фуқаролар! Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сизларни кириб келаётган баҳор айёми билан табриклайди. Баҳор фасли кириб келиши муносабати билан маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ҳамда иш жойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳашар тадбирларини ташкиллаштириш оммалашади.

🤝 Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иш берувчи ҳамда фуқароларимизга умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тартибини яна бир бор тушунтириб ўтишни жоиз деб билади.

📝 Ҳашарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ташкил этилади ва ўтказилади.

Умумхалқ хашари қуйидаги тартибда ўтказилганда, мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди:

фақат ихтиёрий тарзда;

Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати бўлганда;

ходим ишлайдиган ташкилот ҳудудида;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига риоя қилган ҳолда;

ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш мақсадида;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.

Қуйидаги ҳудудларда ихтиёрий равишда ҳам ҳашар ўтказиш тақиқланади:

автомобиль йўлларида;

ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;

сув объектларида;

қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;

қурилиш майдонларида;

бино ва иншоотлар томларида;

хавфли ишлаб чиқариш объектларида;

инсонларнинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғилиши мумкин бўлган жойларда.

Эсда тутинг!

Халқаро меҳнат ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли ҳамда “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли конвенцияларига мувофиқ, жамоат вакиллари томонидан ўз иҳтиёрлари билан амалга ошириладиган майда жамоат ишлари мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. Шу сабабли, маҳалла фуқаролари ўзи яшаб турган маҳалласи ҳудудини ободонлаштириши мақсадида ўз хоҳиши билан майда жамоат ишлари билан шуғулланиши мумкин.

Азиз ватандошлар! Юқоридаги умумхалқ хашарлар ўтказиш тартибига риоя қилинмасдан ташкиллаштирилган хашарларга дуч келганингизда Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззахда учта компания 277 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқаради

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, 2021−2022 йилларда "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

👉 Биринчи босқичда ADM Jizzakh томонидан енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати 700 млрд сўм, ишлаб чиқариш қуввати — 100 та автомобилни ташкил этади.

👉 Иккинчи босқичда Jizzax avtomobil zavodi томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари ишлаб чиқарилади. Лойиҳавий қуввати йилига 20 мингта автомобилни, сармоя ҳажми — 1,44 трлн сўмни ташкил этади.

👉 Учинчи босқичда эса Auto Motors Asia томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 27 мингта автомобилни ташкил этиб, 174,7 млрд сўм миқдорида сармоя киритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔖2000 га яқин Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди

📌Ҳаётимизнинг барча жабҳалари қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган. Бугунги кунга келиб, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz) да уларнинг сони 35 мингдан ортиқ.

📌Қонуности ҳужжатларнинг кўплиги қонунчиликдаги такрорланишларга, тафовут ва чалкашликларга сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштиради, улардан фойдаланишда ноқулайликлар келтириб чиқаради.

🔖Чунки бир масалани тушуниш учун юзлаб ҳужжатларни кўриб чиқишга тўғри келади.

Шу каби муаммоларниннг долзарблигини инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш орқали қонунчилик базасини қисқартириш ёки бошқа сўз билан айтганда кесиб ташлаш (“тартибга солувчи гильотина” усули орқали) ишлари самарали йўлга қўйилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнат миграциясидан ватанга қайтган фуқаролар учун мавжуд имконият ва имтиёзлардан хабардормисиз?

2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган кам таъминланган оила аъзоларига БҲМнинг 10 баравари, яъни 2 миллион 450 минг сўмгача миқдорида субсидия берилади.

Ушбу маблағлар қуйидаги харажатларни қоплаш учун йўналтирилади:

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи уч ой давомида ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш;

Тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш;

Кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш;

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Сиз ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда оилангиз фаровонлигини таъминлаш ва қўшимча иш ўринларини яратишга ўз ҳиссангизни қўшасиз.

☎️ Қўшимча маълумот учун: 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

“Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ғолибига автомашина совға қилинди

✍️ Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лойиҳа: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият-маърифат маркази, “Китоб маркази – Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ўтказилди. Лойиҳада 350 дан ортиқ мактаб иштирок этди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 000 мингдан зиёд ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун китоб савдо ярмаркалари, китобхонлик байрамлари ўтказилди.

📚 Билимга чанқоқ ўғил-қизларимиз ушбу тадбирларда 3 000 номдаги 120 мингдан ортиқ – болалар адабиёти, бадиий ва фанларга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарига эга бўлдилар.

❗️🚙 Навоий шаҳридаги 11-мактаб “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг Навоий вилояти босқичи мутлақ ғолиби деб топилди. Олий мукофот “СПАРК” автомашинаси калити мактаб директорига топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform