Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ғузор туманида мактаб-интернати ташкил этилди

“Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (86-сон, 20.02.2021 й.) қабул қилинди.

🏫 Мактаб-интернат ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида амалга оширувчи Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади.

🗓 Қарорга кўра, Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

📌 Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш мактаб-интернатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилоятида қурилиш материаллари бўйича 6,4 трлн.сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилади

✍️ “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати хизмати хабарига кўра, 2021 йилда умумий қиймати 6,4 трлн.сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилади ва 1 966 нафар янги иш ўрни яратилади. Мазкур лойиҳаларни молиялаштиришга 1,2 трлн.сўм ташаббускорлар маблағлари, 329,2 млрд.сўм ва 88,9 млн.доллар банк кредитлари ҳамда 395,6 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилади.

❗️ Вилоятда 2021-2022 йилларда ҳам хорижий инвестиция ҳисобига бир қатор лойиҳалар амалга оширилади. Мазкур дастурга кўра, ҳудудда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган, йилига 1 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги цемент заводи - "Экоцемент" МЧЖ барпо этилади. Ҳозирда янги цемент заводини қуриш ва Хитой давлатидан асбоб-ускуналар олиб келиш ишлари бошланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.
Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Состоялась презентация инвестиционных проектов для Навоийской области и гидроэнергетической сферы.
В текущем году в Навоийской области намечено реализовать 576 проектов.
В гидроэнергетике планируется осуществить 16 проектов на общую сумму 1 млрд 420 млн долларов.
Глава государства дал указания по качественной и научно обоснованной реализации проектов, привлечению современных технологий и выпуску продукции с высокой добавленной стоимостью.

#Mirziyoyev #taqdimot #Navoiy #gidroenergetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилишга, уни янада либераллаштиришга, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришга ҳамда жиноятлар учун санкцияларни қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, лойиҳада турлича шарҳлаш ёки коррупция ҳолатлари содир этилишига йўл қўядиган нормаларни чиқариб ташлашга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.

Лойиҳа илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланган.

Ушбу лойиҳа фуқароларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Руководитель пресс-службы МЧС обратился к населению с просьбой самовольно не устанавливать перекрытия на въездах в жилые массивы, что нередко является препятствием для пожарно-спасательного экипажа.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Президент билан учрашуви ҳақида ёш қаҳрамонимиз сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". О своей встрече с Президентом расскажет наша молодая героиня.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Жойлардаги масъулиятсизлик туфайли иш ҳақи тўловларида муаммо бўлса:

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан расмийлаштириб тўланади.

📝 Мактаблар томонидан марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларига ўз вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табелларини тақдим этилмаганлиги, ҳисобчилар томонидан белгиланган вақтда ойлик иш ҳақларини ҳисобланмаслиги оқибатида айрим ҳолатларда иш ҳақи тўловлари кечикиб тўланганлигига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

📊 Ҳозирги кунда жами халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ мактабларда фаолият юритаётган 700 мингдан зиёд ходимларнинг январь ойи иш ҳақи ҳамда февраль ойи учун аванс тўловлари (18.02.2021 йил ҳолатига) тўлиқ амалга оширилди.

Шу муносабат билан, мактабларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича узилишлар, кечикиш ва муаммоли ҳолатлар юзага келганда, уларни тезкор равишда ечиш мақсадида мазкур масалалар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Молия бошқармасининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

+99871-241-03-46, +99899-479-99-10 ☎️

✍️ Халқ таълими вазирлиги
ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

⚡️ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳада ўз бизнесини юритаётган афғонистонлик ишбилармонлар ўртага ташлаган масалаларга эътибор қаратди.

🇺🇿🇦🇫 Шунингдек, вилояти ҳокими Афғонистондан Сурхондарё вилоятига инвестиция киритиш истагида келган 20 дан ортиқ тадбиркорни ҳам қабул қилди.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

"Маҳаллабай" ўрганиш Миришкор туманида давом этмоқда

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, вилоят ҳокими Китоб тумани, Қарши шаҳри ва Қарши туманлари маҳаллаларида юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганган эди. Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Миришкор туманида “маҳаллабай” ўрганишлар олиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform