hudud24.uz | Расмий канал
29.2K subscribers
22.9K photos
1.74K videos
4 files
25.6K links
Download Telegram
#Эълон #Сўров
📌 Барча ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилади.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу блиц-сўровда қатнашинг ва порталнинг фаолиятини янада такомилаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

👉 Сўровда иштирок этиш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeBWY3jaX0ISD2GdorWSdCQZwKOJ-6bxUF4I1nOPM60VQ9s8g/viewform
__________________________________________________________

📌 Все разработанные проекты нормативно-правовых документов размещаются на портале regulation.gov.uz для общественного обсуждения.

Уважаемые граждане, примите участие в блиц-опросе и внесите свой вклад в совершенствование деятельности портала.

👉 Принять участие в опросе: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeoclWinfNdHrRsFKeOMDUxr4snf3MnWnRJHh4iYliHM9aXIQ/viewform

Каналга уланиш: t.iss.one/hudud24official

Telegram | Facebook | Veb-sayt
#Эълон
📌 Илк бора Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари нималардан иборат?

Ушбу ва бошқа сизни қизиқтирган саволларга Адлия вазирлигида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида жавоб олишингиз мумкин. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматовнинг иштироки кутилмоқда. Пресс-брифинг — ОАВ вакиллари олдидаги биринчи чиқиши.

Эксклюзив материал олиш имкониятини бой берманг. Матбуот анжуманида иштирок этинг!

Ўтказилиш жойи ва вақти:
Тошкент ш., Сайилгоҳ, 5 (Адлия вазирлиги биноси). 19 февраль куни соат 15:00.

Барчангизни таклиф этамиз!

📝 Рўйхатдан ўтиш учун: 0371-233-39-84, 0371-207-04-54 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими)
#ЭЪЛОН
⚡️5 март куни соат 15:00 “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Ташкилотчилар: Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази.

📌 Вақти ва жойи: 5 март куни соат 15:00, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида (Тошкент ш., 100129, Навоий кўчаси, 30-уй).
Барчани иштирок этиш учун таклиф қиламиз.
Маълумот учун:
71-209-11-55 (ички-160), 90-920-28-68 (Марказ Ахборот хизмати)

_____________________________

#ОБЪЯВЛЕНИЕ
⚡️5 марта в 15:00 состоится пресс-конференция на тему «Проделаная работа Республиканским центром судебной экспертизы им.Х.Сулаймановой при Министерстве юстиции Республики Узбекистан и перспективные планы».

Организаторы: Министерство юстиции, Республиканский центр судебной экспертизы имени Х. Сулаймоновой при Министерстве юстиции.

📌 Время и место: 5 марта в 15:00 в здании Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан (г Ташкент, 100129, улица Навои, дом 30).
Всех приглашаем принять участие.
Для справок:
71-209-11-55 (вн. 160), 90-920-28-68 (Пресс-служба Центра)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official
#Эълон

2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
"Васиятномани бекор қилиш тартиби" мавзусида оn-line мулоқот ўтказилади

Ушбу мулоқот Ўзбекистон Нотариал палатасининг Facebookдаги "Ўзбекистон Нотариал палатаси" (https: //www.facebook.com/groups/notariusmaslahati) гуруҳида бугун соат 20:30 да Хива туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гавҳар Саъдуллаева томонидан ўтказилади.

❗️Мулоқотда иштирок этиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Эълон
Бугун “Мерос гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби " мавзусида оn-line мулоқот бўлиб ўтади

‼️Ўзбекистон Нотариал палатасининг фейсбукдаги "Ўзбекистон Нотариал палатаси" гуруҳида бугун — 18 июль куни соат 20:30 да Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Лола Алиева томонидан “Мерос гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби " мавзусида оn-line мулоқот ўтказилади.

❗️Мулоқотда иштирок этинг, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Эълон
Бугун!

Ўзбекистон Нотариал палатасининг Facebookдаги "Ўзбекистон Нотариал палатаси" гуруҳида 2022 йил 4 август куни соат 20:30 да Фурқат туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муслимахон Ахмаджонова томонидан “Никоҳ шартномаси" мавзусида оn-line мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда иштирок этинг, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Эълон
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача “Мустақил Ўзбекистонда менинг ҳуқуқларим” шиори остида ҳуқуқий ижодий танлов эълон қилинади.

➡️ Танловга материаллар қуйидаги йўналишларда тақдим этилиши мумкин:

▫️бадиий публицистика (очерк, эссе ва бошқа);
▫️тасвирий санъат (портрет, пейзаж ва бошқа);
▫️медиа маҳсулот (фото, аудио ва видео материаллар).

☑️ Танловда барча иштирок этиши мумкин.

🔰 Материалларни баҳолаш ва ғолибни аниқлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

▫️мавзу моҳиятини тўғри тушунганлик;
▫️ҳолатни ёритишда таъсирчан ифода;
▫️оригинал ёндашув.

Танловга материаллар 10 сентябргача @mustaqilliktanlovibot телеграм боти орқали қабул қилинади.

🎁 Танлов ғолиби велосипед ҳамда диплом билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Эълон
❗️“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади

Хабарингиз бор, Адлия вазирли томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб муҳокамага жойлаштирилган.

🗓 Кодекс лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 7 сентябрида соат 10.00да “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинмоқда.

📁 Конференцияда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар экспертлари, илмий ҳамжамият, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

📍Конференция “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида онлайн ва оффлайн режимда ўтказилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Эълон
#Эълон

2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар
ўтказилади

➡️Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади.

🎤Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин.

📌Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар (манзили, вақти) билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👍3
⚡️"Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари" мавзусида овозли чат ташкил этилади!

🎙Суҳбат спикерлари:

Муфтулла Хожабеков - Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси;

Достонжон Муродуллаев - Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Овозли чат 16 декабрь куни соат 17:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥Саволларингизни @huquqiy_gapда изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Эълон
#Эълон

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул бошланди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази 2023 ўқув йили учун Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилишни бошлади.

Ўқув курсларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширади:

🔹Марказ директори (комиссия раиси) номига ариза (аризада талабгорнинг қайси тилда таълим олиш истаги кўрсатилади);

🔹паспорт нусхаси;

🔹маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

🔹3,5×4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;

🔹нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар талабгор юридик шахс ходими бўлса);

⚡️Талабгорлар Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига келиб ёки почта ёхуд [email protected] электрон почта орқали сифатли (кўринарли, яхши ўқиладиган) даражада тақдим қилишлари (суҳбат жараёнида ҳужжатларнинг асли кўрсатилади) лозим.

Қабул комиссияси томонидан (ўзбек ёки рус тилида) суҳбат 2023 йил март ойининг иккинчи ўн кунлигида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси)да ўтказилади.

✍️ Ўқиш муддати олти ойдан (24 хафта) кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.

Ўқиш учун тўлов миқдори ўқув жараёни анъанавий таълим шаклида ташкил этилганда, амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 баравари миқдорида, масофавий таълим шаклида ташкил этилганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида амалга оширилади.

❗️Ҳужжатлар 2023 йилнинг 4 январь кунидан 10 март кунига қадар қабул қилинади.

➡️ Қўшимча маълумот учун телефон:

(71) 209-11-55 ички (214);

(91) 554-15-55;

(93) 587-49-94.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Суд экспертиза соҳасида дуал таълим принципи асосида кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Батафсил маълумот 👉 https://sudex.uz/?p=5309

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий