hudud24.uz | Расмий канал
24.5K subscribers
21.9K photos
1.56K videos
4 files
24.4K links
Download Telegram
#Бу_қизиқ

Биласизми?

Африка ерларининг 90 фоизи экин экиш учун яроқсиз ҳисобланади. Шу сабаб тахминан 280 миллион аҳоли сурункали очликдан азобланади.

***
Мушук уйга қуш ёки сичқон овлаб келса, ҳайрон бўлманг. Бу иши билан жонивор сизни ҳақиқий овга ўргатмоқни, қолаверса, рўзғорда шу йўл билан сизга нафи тегишини истаган бўлади.

***
Энг хуштаъм ширинлик 1663 йилда Франциянинг Германиядаги элчиси учун тайёрланган. Прамин номи билан машҳур ушбу ширинлик ҳозирда Германия ва Швецияда сотилади.

***
Хитой полицияси жиноятчиларни қўлга олиш учун юзни аниқлаш функцияси билан жиҳозланган ақлли кўзойнакни ишлатишга киришган. Унинг ёрдамида кўплаб жиноятчиларни қўлга олиш мумкин.

***
Дунёдаги энг оғир китоб сифатида Лондондаги музейда сақланаётган географик атлас эътироф қилинган. Атласнинг бўйи 1 метр, соф вазни эса 320 килограмм га тенг.

***
Оддий одамнинг кўзлари 160 тагача рангни бир-биридан ажрата олади. Рассомнинг кўзлари эса шуғулланган кўз ҳисобланиб, 10000 тагача рангни ажрата олиш имконига эга.

***
Ҳиндистон йилига фильм ишлаб чиқариш сони бўйича бошқа давлатлардан олдинда. Аҳолисининг ярмида телевизор бўлмаса-да, йил давомида 700 га яқин фильмларни суратга олади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Бу_қизиқ

Чехиянинг Прага шаҳрида дунёдаги энг тор кўчаларнинг бири мавжуд. Кўчанинг эни 70 см бўлиб, ундан фақатгина бир киши ҳаракатлана олади. Одамлар бир-бири билан тўқнаш келиб қолмасликлари учун кўчанинг боши ва охирига светафор ўрнатилган.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/bu-qiziq-2/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Бу_қизиқ

Мутолаа

Бразилия қамоқхоналарида ҳар бир ўқилган китоб учун жазо муддати 4 кунга қисқартирилар экан

Китоб ўқиш тушкун кайфиятни йўқотишда энг самарали эканлигини билармидингиз !!??

Абу Довуд Сижистоний раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Сиздан сўнг ким билан ўтиришимизни тавсия қиласиз?
Абу Довуд:
- Китоблар билан, дедилар.

УЙДА ҚОЛИБ КИТОБ ЎҚИНГ!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Бу_қизиқ

Виждонимиз миямизда экан

Оксфорд университетининг бир гуруҳ олимлари инсон миясини МРТ-сканеридан ўтказганда, унда шарсимон шакл мавжудлигини аниқлашди. Олиб борилган тадқиқотлар натижаси миянинг бу қисми одамларни ахлоқ нуқтаи-назаридан ўз хатти-ҳаракатларига баҳо беришга, уларни яхши ва ёмонга ажратишга мажбур қилишини кўрсатди. Пешона соҳасининг ён томонида жойлашган асаб тўқималаридаги бу майда шарча қабул қилган қароримизни ўйлаб кўришга ундайди. Шундан келиб чиқиб, олимлар виждон инсон миясида пайдо бўлади, деган хулосага келишди. Лекин унга амал қилиш-қилмаслик ўзимизга боғлиқ экан. Масалан, мия фаолияти организмимизга сув кераклиги ҳақида бизни огоҳлантиради, лекин сувни ичиш ёки ичмаслик ёки қандай сув ичишни ирода- хоҳишимиз ҳал қилгани каби.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

Перудаги машҳур қизил Куско дарёси
Тоғдан оқиб тушадиган
бу қизил дарёнинг ранги мавсумийдир. У фақатгина ёмғирлар пайти қизил тусга киради. Олимларнинг фикрича, бу сув ювиб тушадиган минераллар рангидир.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Нега айнан 8 соат ишлаймиз

1840 йил 8 февралда Янги Зеландияга келган дурадгор Samuel Parnell дўкон қурилиши давомида "8 соатлик иш куни"ни йўлга қўйган. Унинг фикрича, ишчилар 8 соат ишлаши, 8 соат ҳордиқ чиқаришлари ва ўз қизиқишлари билан машғул бўлишлари, 8 соат ухлашлари керак эди.

Ғоя тезда Янги Зеландия ва Австралия бўйлаб тарқалди. Сўнгра бутун дунё шу режимда ишлай бошлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Бу_қизиқ
#Бу_қизиқ

Мутолаа

Бразилия қамоқхоналарида ҳар бир ўқилган китоб учун жазо муддати 4 кунга қисқартирилар экан.

Китоб ўқиш тушкун кайфиятни йўқотишда энг самарали эканлигини билармидингиз !!??

Абу Довуд Сижистоний раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Сиздан сўнг ким билан ўтиришимизни тавсия қиласиз?
Абу Довуд:
- Китоблар билан, дедилар.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Бу_қизиқ

Чупа Чупс логотипини Сальвадор Дали яратган

Биламизки логотиплар, брендлар яратилиши турлича бўлади.

Чупа Чупс логотипи дунёга машҳур рассом Сальвадор Дали томонидан буюртмага асосан тайёрланган. Рассом логотипни чупа чупсни ён томонига эмас, балки унинг устки қисмига осон кўринадиган қилиб жойлаштиришни таклиф қилади.

Бежизга Дали логотипда сариқ ва қизил ранглардан фойдаланмаган. Чунки Испания байроғида айнан шу ранглар мавжуд

Сальвадор Дали хизмат ҳақи сифатида яхшигина гонорар олган ва шартномага кўра, унга ҳар куни бир қути Чупа Чупс етказиб беришган.

Ҳозирда мазкур бренд Фруиттелла ва Ментос ширинликларини тайёрловчи голланд-итальян корпорациясига тегишли.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Life_style
Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 кв.км.га 77,6 киши).

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 35 603 443 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳар жойларда 18 117 минг киши
Қишлоқ жойларда – 17 486,4 минг киши

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Бу_қизиқ