hudud24.uz | Расмий канал
23.8K subscribers
21.9K photos
1.57K videos
4 files
24.4K links
Download Telegram
#Биласизми

Нафақа ва моддий ёрдам кимларга берилади?

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга;

2 ёшгача фарзанди бор оилаларга;

кам таъминланган оилаларга.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Ўқиш харажатлари учун қанча субсидия берилади?

Ҳукуматнинг 341-сон қарори билан тасдиқланган “Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти”га асосан, ўқиш харажатлари учун субсидия ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Малака ошираётган ходимнинг иш ҳақи сақланади

Меҳнат кодексининг 166-моддасига кўра, иш берувчи ва меҳнат
жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Одамхўрлардан омон қолган денгизчи

Атлантика океанининг қоқ ўртасига етганда инглиз кемаси ҳалокатга учради. Кучли тўфон кемани чирпирак қилиб юборди. Кема чўкаётганда денгизчилардан кимдир қайиққа ўтиришга улгурди, кимдир сув остига равона бўлди.
Денгизчи Жон ҳам қайиққа ўтиришга улгурганлардан бири эди. Бир неча соат давом этган тўфон тинганида, у атрофда ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмади. Ё бошқалар ҳам қайиқлари билан денгизга ғарқ бўлишган ё оқим уларни бошқа тарафларга суриб кетганди. Тўрт тараф чексиз сувдан иборат. У айни чоғда қаерда эканини, қаёққа қараб сузиш кераклигини ҳам билмасди.
Шу тариқа икки кун у очиқ денгизда қолиб кетди. Жон ўзини тақдир ҳукмига топширган, омон қолиш учун курашишни ҳам ўйламай қўйганди. Кутилмаганда унинг умидсиз кўзлари уфқ тарафдан кўринаётган ерни илғади. Аввал кўзларига ишонмади. Кейин эса, ўша тарафга суза бошлади. Қирғоққа етгунча бир соатдан кўпроқ сузишга тўғри келди.
Мана, ниҳоят у қуруқликка етиб келди. У атрофга сер солиб, уммон ўртасидаги ороллардан бирида эканини англади. Кўринишдан чакки эмасдек. Ҳаммаёқ ям-яшил. Бир пайт узоқдан қулоғига аллақандай ноғорага ўхшаш асбобнинг товуши чалинди. Кейин эса, ярим-яланғоч одамлар у тарафга югуриб кела бошлади.
“Оббо, улар мендан нима исташаркин? Ахир мен уларга бирор ёмонлик қилмоқчи эмасман”. Жон ўзининг қуролсиз эканини кўрсатиш учун икки қўлини баланд кўтарди. Ёввойилар шу заҳоти унинг қўлларини орқасига қайириб номаълум тарафга бошлаб кетишди. Бир оздан сўнг у ўзини орол сардорининг чодирида кўрди. Сардор уни синчиклаб кўздан кечирди. Чамаси у Европа тилларидан анчасини биларди: Жонга француз, испан, португалча гапириб кўрди. Кейин инглизчасига сўроққа ўтганида, Жоннинг юрагида умид порлади.
— Ҳа, сэр инглизман, кемамиз ҳалокатга учради. Мендан ёрдамингизни дариғ тутмассиз?
— Биз одамхўрлармиз, — деди сардор афтига қўрқинчли тус бериб. – Оролга тушиб қолганларни тирик қолдирмаймиз. Аммо, бугун кайфиятим аъло. Сенга бир топишмоқ бераман. Агар уни ҳал эта олсанг, сени омон қолдираман. Бу ердан инглиз кемалар тез-тез ўтиб туради. Сен бу кемалар келгунча бизнинг меҳмонимиз бўласан, кема келгач эса, ўз юртингга бемалол етиб оласан. Агар шартни бажара олмасанг, биз сени еймиз.
Сардорнинг буйруғи билан иккита қум соат келтиришди. (Қум соатдаги қум оқиб бўлгач, уни тескарисига ағдариб қўйиш мумкин, қум ўртасидан иккига бўлинган шиша идишнинг бир қисмидаги иккинчи қисмига оқиб тушаверади). Сардор уларни Жоннинг олдига қўйди.
— Мана, сенга иккита қумсоат, биридаги қум тўрт дақиқада, иккинчисидаги қум эса етти дақиқада оқиб тугайди. Сен ушбу қумсоатлар ёрдамида аниқ тўққиз дақиқа ўтганини ҳозирнинг ўзида аниқлаб берасан. Тайёргарлик учун вақт берилмайди. Қани, вақт кетди.
Жон жони хавф остида эканини сезиб ишга киришди ва ўша ондан бошлаб роппа-роса тўққиз дақиқа ўтгач, ишини битирди. Шу тариқа сардор унга омонлик берди.
Сиз ҳам Жоннинг ишини хаёлан такрорлаб кўринг-чи? У тўққиз дақиқа ўтганини қандай аниқлади экан?

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Жумбоқ
Уй-жойга субсидия олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=34113

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Mobil-ID тизимидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

OneID
тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);

Mobil-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);

электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;

фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари “Электрон ҳукумат” тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;

фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларини давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиши учун рухсат бериш;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим
Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48658

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим
Давлат хизматлари соҳасида яратилган 10 та қулайлик

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48295

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Нафақа ва моддий ёрдам кимларга берилади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48266

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Мавсум касаллиги: Ревматизм болаларда юрак нуқсонини келтириб чиқариши мумкин

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48655

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим
Фирибгарнинг кирдикорлари ошкор бўлди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48664

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтада 7 кун 24 соат давомида сиз билан биргамиз, ёрдамга тайёрмиз!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Сувуқ кунларда аҳоли хонадонлари қарздорлик сабаб тармоқдан узилмайди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан совуқ кунлари истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида аҳоли хонадонлари учун қарздорлик сабаб электр таъминотидан узилмаслигини маълум қиламиз.

Айни кун ҳолатига қарздор истеъмолчилар  тармоқдан узилмайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Маҳаллий
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламасида нималар тақиқланади?

Батафсил
👉 https://youtu.be/KRR0xe2q8KY

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Одамхўрлардан омон қолган денгизчи

Кеча каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби:

Жон аввал ҳар иккала қумсоатни ишга туширган. Аввал 4 дақиқали қум соатнинг қуми оқиб тугагач, дарҳол уни тескари ўгириб иккинчи бор ишга туширади. Тўрт дақиқали соатнинг уч дақиқаси тугагач, етти дақиқали қум соатнинг қуми ҳам оқиб тугайди. Шунда дарҳол уни ҳам тўнтариб қўяди. Тўрт дақиқали қум соат тўлиб бўлганда, етти дақиқали соатнинг бир дақиқаси оқиб тушганди. Шунда етти дақиқали соатни яна тескари ўгиради. Ундаги бир дақиқали қум оқиб тушгунча ҳаммаси бўлиб тўққиз дақиқа ўтади. (4+4+1=9)

Жумбоқнинг жавобини Алимбой Раҳимбоев тўғри топдилар. Фаол иштрокчиларга сайт маъмурияти томонидан миннатдорлик билдирамиз.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
__
#Жумбоқнинг_жавоби
Хавфсизлик камарининг “каромати”

Ўтган асрнинг 70-йиллари. АҚШнинг Луизиана штатига қарашли Сент-Жеймс шаҳарчасида машиналар оқими кўпая бошлаган пайтлар. Шаҳарда шахсий автомобилларнинг кўпайиши ўзига яраша муаммоларни келтириб чиқара бошлаганди. Шаҳар кўчалари тор. Машиналар эса, кўпайгандан-кўпайиб боряпти. Йўл ҳаракати ҳодисалари туфайли жабр кўрганлар сони ҳам тобора ошмоқда.
Бу эса, наинки шаҳар, штат раҳбариятини ҳам қаттиқ ташвишга сола бошлади. Йўл полицияси иштирокида ўтган кенгайтирилган мажлисда ҳам бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш масаласи жиддий муҳокама қилинди. Факт ва рақамлар атрофлича таҳлил қилинди.
— Биргина ўтган йил мобайнида шаҳримизда 184 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 168 киши шифохонамизга ётқизилган, — дея ҳисобот берди шаҳар клиникаси бошлиғи.
— Кичкина шаҳар учун бу анча катта рақам, — ташвишли бош чайқади штат вакилларидан бири. – Инсонларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун жиддий бош қотиришимиз керакка ўхшайди.
Мажлис давомида ҳар ким ҳар хил фикр билдирди. Кимдир рухсат этилган тезлик миқдорини камайтиришни айтди. Яна кимдир қоидабузарларга қарши чораларни кучайтиришни маслаҳат берди.
— Балки, биз ҳам Висконсин штатида жорий этилган усул – хавфсизлик камари тақишни жорий этсак-чи? – деди штат маъмурларидан бири.
Ўша пайтларда хавфсизлик камаридан фойдаланиш ҳали у қадар урфга кирмаганди. Мамлакатнинг айрим штатларидагина ушбу воситадан фойдаланиш қонунан белгилаб қўйилганди.
— Фойда берармикин? — бош қашиди губернатор ёрдамчиси.
— Буни лоақал Сент-Жеймс миқёсида синаб кўриш керак. Кейин йил давомида фактлар тўплаб, натижаларни таҳлил қилиб кўрамиз.
Мажлис шу тариқа ниҳоясига етди. Тегишли муассасалар ишга киришди. Йўл полицияси томонидан шаҳар миқёсида ҳайдовчи ва йўловчилар учун хавфсизлик камарини тақиш мажбурий этиб белгиланди. Бу усул аввалига одамларга жуда ғалати туюлди. Ҳатто бу усулнинг устидан кулганлар, масхара қилганлар ҳам топилди.
Хуллас, орадан бир йил ўтиб, штат миқёсида янги усулнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди. Ҳамма ўз фикрини билдира бошлади. Навбат яна Сент-Жеймс шаҳар клиникаси бошлиғига берилди.
— Янги маълумотларга қараганда, ўтган йил давомида 191 та йўл-транспорт ҳодисалари юз берган. Бу аввалги йилга нисбатан 7 тага кўп демакдир. Мазкур ҳодисалар туфайли шифохонамизга тушганларнинг сони йил давомида 263 тани ташкил этади. Бу эса, аввалги йилга нисбатан 95 та ёки қарийб 55 фоиз кўп демакдир...
— Шошманг, — хитоб қилди губернатор ёрдамчиси. — Бу қанақаси? Ахир биз айнан бахтсиз ҳодисаларнинг сонини камайтириш учун шу усулни қўллагандик. Наҳотки, бу усул фойдага эмас, зиёнимизга ишлаган бўлса? Демак, шунча уринишларимиз бекор кетибди-да?
Мажлисда ғала-ғовур бошланди. Бироқ клиника раҳбарининг изоҳидан сўнг ҳаммаси равшан бўлди-қолди.
Сиз нима деб ўйлайсиз, нима учун янги усул сабабли шифохонага тушган йўловчи ва ҳайдовчиларнинг сони кўпайган?

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Жумбоқ
Юртимизда тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун ҳам бир хилми?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48124

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Таҳлил
Алимент ундириш тартибини биласизми?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=47934

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Қандай болалар тез-тез шамоллайдиган гуруҳга киради?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=47778

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим