hudud24.uz | Расмий канал
25.9K subscribers
22K photos
1.59K videos
4 files
24.6K links
Download Telegram
Диққат танлов: "Уйда ўтириб юлдуз бўлинг!"

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/uyda-otirib-yulduz-boling/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Cўраган_эдингиз

Карантин пайтида банкдан олинган кредитни тўламаслик мумкинми?

— Кредитга уй олганмиз. Ҳозир карантинда, уйдамиз. Кредитни тўлолмаслигимиз мумкин. Танишларимиз "ана ҳатто телефонлар ҳам ўчмай ишларкан, кредит тўламасангиз ҳам пеня ёзилмайди", — деди. Аммо бу борада бирон жойда расмий маълумотга кўзим тушмади. Айтинг-чи, бугунги вазиятда кредит тўлашда банклар имтиёз бергани ростми?

— Банк мутасаддиларидан бири Ҳусен Амоновнинг айтишича, жисмоний шахс мабодо уйда карантинда ўтирган бўлса, иш жойидан ойлик маоши тўлаб берилади. Бу дегани кредиторнинг тўлов қобилияти мавжуд деганидир. Мабодо кредит тўловчи коронавирус билан касалланган тақдирда имтиёз кўрсатмалари берилган.
СЭС хулосалари ва тиббиёт ходимларининг касаллик аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилгандагина кредит тўлови тўхтатилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ўқитувчиларга ҳозирги берилган таътил ёзги таътилга қанчалик таъсир қилади, яъни ёзги таътил даври қисқарадими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Юқоридаги саволга А.Умаров қуйидагича жавоб берди:

Хабарингиз бор, республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди.
Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади. Яъни ўқитувчилар ҳозирда олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради. Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Масофавий ишда ортиқча вазндан қандай сақланиш мумкин?

Парҳезшунослар масофавий ишда ёғли ва қандолат маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия этмайди. Овқатланишда енгил ҳазм бўлувчи, калорияси паст таомларга кўпроқ ўрин берган маъқул.

Уй шароитида иш олиб бораётган ходимларда жисмоний ҳаракат кескин пасаяди, яъни корхонадагидек ҳаракат йўқолади, шунингдек, ошхона ва музлаткич ҳам "қўл етгудек" масофада эканлиги ортиқча вазнни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боисдан уйда иш олиб бораётган ходим қанча таом истеъмол қилса, шунга яраша калория ёқиши зарур. Бунинг учун танаффус вақтларида гимнастика машқлари, уй юмушларини бажаришга одатланиш айни муддао.


"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Сўраган_эдингиз

— Масофадан ишлайдиган ташкилотларни тоифалари борми? Улар қайси мезонлар бўйича аниқланади: масофадан ишлаш мумкин, ишчиларни таътилга чиқариш керак. Айниқса, хусусий секторда бу масала қандай ечилади? Бизнес раҳбари ўзи қарор қабул қиладими (тавсиялар асосида) ёки бу мажбурийми?

Саволга Адлия вазирлиги мутахассислари жавоб берди.

— Коронавируснинг олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.
Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Транспорт воситаси бошқаруви вақтида ниқоб тақмай ҳаракатланиш мумкинми?

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

"Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса.
Агар таксида йўловчи бўлса ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.
Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп.
Жамоат жойларида ҳамиша бошқа одамлар бўлади ва тиббий ниқоб тақиш шарт", дея изоҳлади Ш.Ғиёсов.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Японияда ишга жойлаштиришни ваъда қилган "баҳодир"

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/yaponiyada-ishga-joylashtirishni-vada-qilgan-bahodir/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Forwarded from Times.uz
Коронавирус ҳақидаги ахборотларни қаердан оляпсиз? | Откуда вы получаете информацию о коронавирусе?
Anonymous Poll
14%
ТВ, радио
1%
Босма нашрлар | Печатные издания
42%
Интернет сайтлар | Интернет-сайты
44%
Ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар | Соцсети и мессенджеры
#Сўраган_эдингиз

Савол: 👉 Янги чиққан қоидага кўра, тоғамнинг машинасини ишончномасиз бошқаришим мумкинми?

Жавоб: 👉 Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилдаги нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилишга оид фармонида транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу фармонга кўра, тоға ёки жиян яқин қариндошлар ҳисобланмайди. Шунинг учун Сиз тоғангизни автотранспорт воситасини бошқаришингиз учун ишончнома расмийлаштиришингиз керак бўлади.

Саволга "Мадад" ННТ мутахассислари жавоб беришди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов саволларга жавоб берди.

Савол: Карантин пайтида Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда ўтганларнинг муддати тугаса, қайта рўйхатдан oтиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Карантин чекловлари даврида, 24 мартдан бошлаб ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятига ҳам боғлиқ.

Ушбу фаолият карантин чоралари бекор қилинган вақтдан кейин давом эттирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шу кунга қадар давлат активларидан ижара шартномаси асосида умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келаётган, аммо карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига 24 мартдан бошлаб фойдаланилмаган давр учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Пандемия вақтига инвестиция мажбуриятлари бажарилмагани учун пеня ва жарима қўлланилмайди, шартномалар бекор қилинмайди. Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатлари узайтириб берилади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилишлари лозим.

Манба

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
2 ой давомида телефонлар ўчмайдими?

"Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Бу билан фуқаролар, демак, тўловсиз ҳам 2 ой телефонларимиз ўчмайди, трафик тугаса ҳам интернет ишлайверади, деган фикрларга боришмоқда.

Mobiuzнинг телеграм каналида бу масалада маълумот эълон қилинди. Унда айтилишича, 2 ой давомида интернет тармоғи ва (стационар) телефон алоқаси ўчирилишига йўл қўйилмайди.

Аммо ушбу ҳужжатда белгиланган тартиб мобил алоқа хизматлари, шу жумладан, Mobiuz кўрсатаётган хизматлар учун амал қилмас экан. Маълумотда айтилишича, кўрсатилаётган хизматлар бўйича барча тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарур.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

Янги модда:
244-5-модда.
— Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш;

(44,6 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)

— Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ ва интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш.

(44,6 — 89,2 млн сўмгача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)

🔄 Ўзгартириш ва қўшимчалар:

257-1-модда.
— Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш.

(11,1 — 22,3 млн сўмгача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари...)

Қонун Олий Мажлис Сенати томонидан 24 март куни маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Коронавирус: нима учун айнан ҳозир ҳаракат қилиш кeрак? Сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва бизнeс етакчилари: нима қилиш кeрак ва қачон?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/koronavirus-nima-uchun-aynan-hozir-harakat-qilish-kerak/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Адлия вазирлиги: Қонунчиликдаги ўзгаришлар адвокатлик фаолиятига қўшимча чеклов белгиламайди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/adliya-vazirligi-qonunchilikdagi-ozgarishlar-advokatlik-faoliyatiga-qoshimcha-cheklov-belgilamaydi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Сенаторлар ва Адвокатлар палатаси раиси учрашуви бўлиб ўтди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/senatorlar-va-advokatlar-palatasi-raisi-uchrashuvi-bolib-otdi/


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Cўраган_эдингиз

Карантинда меҳнат таътили даврида иш ҳақи тўланадими?

Ҳозирги кунда мактаб ва боғчалар ишламаяпти. Фуқаролар фарзандлари билан бирга бўлиши учун меҳнат таътили бериладими?

⚡️Карантин даврида, таълим муассасалари ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтаб турган пайтда мактабгача таълим тарбияланувчилари ва мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига қараб туриш учун уларнинг ишлаётган ота ёки онасининг бирига иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътили берилади.

Ходимлар шу пайтгача меҳнат таътилини олиб бўлган бўлишса, улар нима қилиши керак?

⚡️Иш берувчи ходим учун уч йўналишда иш билан таъминлайди. Биринчи: ходимни масофадан туриб меҳнат шароитларига ўтказиш. Иккинчи: ходим қисқартирилган ёки тўлиқ бўлмаган иш билан таъминланади. Учинчи: ходим рози бўлган тақдирда иш ҳақи тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилади.

Таълим муассасасида ишлаётган ходимнинг иш ҳақи сақланадими?

⚡️Давлат бюджетидан молиялаштириладиган барча мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта мактаблари, олий таълим, спорт ва маданият муассасалари ходимларига иш ҳақи тўланиб турилади. Чунки қонунларга биноан ходимнинг айби бўлмаётган пайтда унга иш ҳақи тўланади.

Масофавий меҳнат қандай амалга оширилади?

⚡️Масофавий меҳнат иш берувчи ва ходим ўртасидаги ўзаро келишув асосида амалга оширилади. Бунда ходим ўз уйида иш берувчининг вазифаларини бажаради. Бу пайтда тегишли келишувлар бўлиши керак. Биринчидан: иш берувчи ва ходим ўртасида электрон ахборот алмашинуви бўлиши керак. Ходим ўз уйида компьютер ва интернет билан ишлай олиши керак.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 59 нафарга етди.

Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч нафар фуқарода аниқланган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official
⚡️Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official
26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/26-martdan-namangan-shahriga-kirish-va-chikish-tohtatiladi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube