hudud24.uz | Расмий канал
25.2K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

👉 Фарзандим туғилганига 7 ой бўлди. Боламга қараб туриш учун иш вақтида уйга боришга мажбур бўляпман. Ишхонам уйимизни олдида бўлишига қарамасдан директоримиз бунга қаршилик қилмоқда. Унинг ҳаракатлари асослими?

👉 Меҳнат кодексининг 236-моддасида қуйидаги нормалар белгиланган:

* 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади;

* танаффуслар камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 дақиқадан кам бўлмаган муддат билан берилади;

* 2 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади;

* болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.

Саволга "Мадад" ННТ мутахассислари жавоб берди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

— 2015 йилда Россия Федерацияси фуқаролигини олдим ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш учун ариза топширдим. Яқинда менинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигим бекор қилинганлиги ҳақида хабар келди. Менинг Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйда хонадоним бор. Ҳозирда мен Тошкентда рўйхатда тураман ва шу ерда яшаяпман. Энди менга Тошкент шаҳридаги хонадонни сотишда муаммо бўлмайдими?

— Олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Фақат сиз чет эл фуқароси сифатида уй сотишда тушган даромадингиздан 20 фоиз солиқ тўлайсиз.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Агар уйнинг бир қисми ҳадя этилса, шу ҳадя этилган қисмига қайноғам ўз фарзандларини пропискага қўйиши мумкинми?

👉 Сиз уйнинг бир қисмини акангизга ҳадя қилсангиз, унинг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганидан кейин уйнинг мулкдори акангиз ҳисобланади ва акангиз кимни пропискага қўйишга рози бўлса, ўша шахслар прописка қилинади.

Саволларга Олмалиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Феруза Турғунова жавоб берди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 14 ёшгача болали оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам бўйича Пенсия жамғармасига келиб тушган аризаларни “Ягона реестр” ахборот тизимига қанча муддатларда киритилади?

👉 Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берилган ойнинг 25-кунидан кечиктирилмай "Ягона реестр" АТга киритилади.

Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Пенсия жамғармаси

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Уйимни ўғлимга расмийлаштириб бермоқчиман. Охирги бор кадастр паспортини расмийлаштирганимдан сўнг уйда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Янги кадастр паспортини олиш учун қанча тўлов қиламан?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова:

👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентининг 22-бандига асосан:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Мен “Дамас” русумли машинамни битта автоуюшмага шартнома қилиб, лицензия олган эдим. Уюшма банкрот бўлгани ҳақида эълон берибди. Мен шартномани бекор қилиб қўйишим керакми ёки шарт эмасми?

👉Шартнома, албатта, бекор қилиниши керак. Акс ҳолда ҳар ойлик даромад солиғи ҳисобланаверади. Автожамланманинг банкротлик ҳақида эълонини олиб, солиқ идорасига боринг.

Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Дадам автомашинани асосий ишончнома орқали олганлар. Мен суғурта полиси билан ҳайдашга ҳаққим борми ёки машинанинг собиқ эгасидан ишончнома олишим керакми?

👉 Автомашина эгасидан отангизга берилган ишончномада қайта ваколат бериш ҳуқуқи мавжуд бўлса, отангиздан ишончнома олиш мумкин.
Ишончномада "қайта ваколат бериш ҳуқуқи билан" ёки "ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи билан берилди" каби сўз бирикмалари мавжуд бўлади.

Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
#Сўраган_эдингиз

👉 Машинамни ишончнома орқали бошқа шахсга берганман, у машинамдан фойдаланяпти. Уйимга жарима ҳақида огоҳнома келди. Мен ўз ишимни битириш учун нотариусга борсам, қарздорлик келиб чикди. Уни мен тўладим. Энди ишончнома билан машинани бошқараётган шахсга айтсам, у мен тўлаган суммани тўлашдан бош тортаяпти. Машинани тортиб олиб қўйишга ҳаққим борми, нима қилишим керак?

👉 Фуқаролик кодексининг 141-моддасига асосан ишончнома берган шахс уни бекор қилиш ҳуқуқига эга, яъни ишончномани бекор қилишингиз мумкин.

Саволга Олмалиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Феруза Турғунова жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
#Сўраган_эдингиз

👉 Қандай қилиб ўзим яшаб турган қишлоқдан уй-жой қуриш учун ер олишим мумкин?

👉
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш "E-IJRO AUKSION" ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Туманингизда аукцион савдосига қўйилаётган ер участкаларини кузатиб боринг.

Саволга Кадастр агентлиги масъул ходимлари жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Никоҳни расмийлаштириш учун тиббий кўрикдан ўтиш шахс истаган жойдан ўтиши мумкинлиги айтилди. Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда тураман. Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтдим. Ўзим яшайдиган ФҲДЁга кўрик натижаларини олиб боришим керакми?

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram|Facebook| Twitter | YouTubе