hudud24.uz | Расмий канал
25.2K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

Пауло Коэльо

Вақт қадри
Бир болакай қўшни чол билан дўстона муносабатда эди. Аммо вақт ўтиб борарди. Бола коллежга ўқишга кирди. Унинг янги қизиқишлари пайдо бўлди. Кейин иш, шахсий ҳаёт... Йигит доим банд бўлар ва ҳатто, яқинлари билан гаплашиб ўтиргани фурсат топмасди.
Бир куни у қўшни чол вафот этганини эшитди ва бирдан эслади. Қария унга марҳум отасининг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилганди. У йигитга ҳаётда яшашу курашиш сирини ўргатганди. Йигит ўз айбини сезиб, дафн маросимига борди.
Маросимдан сўнг йигит марҳумнинг ҳувиллаб қолган кулбасига кирди. Барчаси олдингидек эди... Фақат қариянинг “Энг қимматли ва қадрли буюм” деб ёзилган қутичаси йўқ эди. Йигит уни қариндошлари олиб кетгандир деган хаёлга борди. Орадан икки ҳафта ўтгач, у жўнатма олди. Унда чолнинг исмини кўриб, ҳайрон бўлди. Бир муддат қутичадан кўз узмай турди. Кейин унинг ичини очишга шайланди. Қутичада: “Мен билан ўтказган кунларинг учун ташаккур!” — дея ўйиб ёзилган тилла соат турарди. Йигит шундагина англади. Қария учун энг қимматлию қадрлиси бу у билан ўтказган дамлари бўлган экан.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

✏️Артур Уиллард

Гулдон

– Ахир бу қиммат гулдон эди! – кучдан қолган қари қайнонасига бақирди келин. – Нима қилиб қўйганингизни биласизми?

Қўпол муомаладан кампирнинг кўзларига ёш айланди.

Орадан анча вақт ўтди. Қўлидаги гулдонни синдирган аёл қўрқа-писа унинг синиқларини йиғиштириб ола бошлади.

– Вой, ўлай! Бу нимаси?! Ажалимдан беш кун бурун гўрга тиқмоқчимисиз мени? Бўлди, етар! Қилиқларингиз ҳиқилдоғимга келди. Дадам Париждан олиб келган гулдонни ерга отиб синдирганингизни ва бу қилмишингизни қандай яширишга уринганингизни ўғлингизга айтиб бераман. Нарсаларингизни йиғиштиринг! Қариялар уйига олиб бориб қўяман! Сизнинг жойингиз ўша ерда!

Уқубатдан юзларидаги чизиқлари билиниб, кўнгли озор чеккан аёлнинг юзи ғалати тарзда қийшайиб қолди ва бир вақтлар қайнонасига айтган мана шу таниш сўзларини эслаб, ҳўнграб йиғлаб юборди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

Чарльз Энрайт
Қайғу
Бугун Чикагодан хат олдим. Қариялар уйидан. У ердагилар онам вафот этгани ҳақида хабар қилишарди. Қўлимдаги барча ишларимнинг жилови шу ондаёқ чиқиб кетгандек бўлди. Дунё кўзимга зулматга ботгандек туйилди. Онамни энди кўролмаслигимга ва бу оламда йўқлигига ишонолмасдим... Тириклик чоғида у ҳеч қачон ўлмайдиганга ўхшарди. Юрагимдан худди бир нимани суғуриб олишгандек эди. Уйга аранг кириб бордим. Йўлга тайёргарлик кўриш керак, бунга ҳафсала қилолмаётгандим. Борганим билан нима фойда? Ўлганни қайтариб бўлармиди? Онажон, онажон, магар шундай мўъжиза юз берганида қанот чиқариб, ёнингизга учиб борардим-ку-я! Сизни ҳеч қачон йиғлатиб қўймасдим. Нега ёнингизга бормадим? Иш, уй, хотин, бола-чақани сиздан афзал билибман.
Уйга кириб борганимда хотиним кайфиятим йўқлигини билса ҳам тиним билмай дугонаси билан телефонда гурунглашарди. Ҳаммаси кўзимга эриш туйилди, ҳеч ерга сиғмаётгандим. Ҳатто хотинимнинг минғир-минғири, маза-матрасиз гапларни айтиб, бетиним ҳиринглаши ҳам жиғимга тегаётганди. Дарҳол ўрнимдан турдим-да қўлидаги гўшакни тортиб олдим ва жаҳл билан жойига илиб қўйдим. Бундай муносабатни кутмаган хотиним:
¬— Ҳа, нима бало, жин чалдими? — деб сўради.
— Ундан ҳам баттар. Онам... онам ўлди....
— Ҳа, шундайми? Ўлса ўлар, шунга шунчами? — деди у қайғумни менсимай.
Бутун вужудим титраб кетди:
— Мен... сен... ахир... нималар деяпсан?
Мен ҳали ўзимни қўлга олиб, гапимни тугатмаган ҳам эдимки, телефон жиринглади. У ҳеч нима бўлмагандек гўшакни кўтарди.
— Алло... Нима? Ким? О-о-онам? Нега? Қачон? Майли... етиб борамиз...
Гўшакни иларкан, туққан онасидан айрилгани ҳақидаги хабарни эшитган аёлим аччиқ-аччиқ ёш тўкарди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

Вақт қиймати

Мўлтираб тикилиб турган кўзларга ёш қалқди. Болакай индамай ортига ўгирилди. Чарчаган ота дам олгани ўрнига чўзилди, бироқ ҳар қанча ҳориган, жисмонан эзилган бўлмасин, ҳадеганда кўзларига уйқу инмади. Асаблари дош бермай, боласига бақиргани учун кўнгли бузилди. “Тун ярмигача ухламай, топган саволини қаранг. Қизиқ 10 доллар унга нега керак бўлиб қолдийкин?”. Шу тариқа орадан бир соат ўтди. Ота у ёнига ағдарилди, бу ёнига ағдарилди, лекин кўзлари юмилмади. Бу туришда саҳарга довур ухлолмаслигини англаб, ўрнидан турди. Ҳовуридан тушган ота сокин ўй сурар экан: “Чиндан ҳам, болам шу 10 долларга муҳтож бўлса-чи? Мен жигаргўшамнинг гапини эшитмай туриб, шунча кутганиниям юзхотир қилмай уришиб бердим” дея кўнгли хижил бўлди.

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/vaqt-qiymati/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

В. Д. Миллер
Биз англаган ҳақиқат

- Муҳаббат қачон одамларни тарк этди, - сўради Бахт отасидан.
- У ўлди, - деди отаси қайғуга ботиб. -Одамлар ўзларида борларининг қадрига етмайди. Улар ҳатто севишни ҳам билмайди.
Йиллар ўтди. Бахт ҳам улғайди. У одамларга ёрдам бериш ҳақидаги ваъдасини эсларди. Аммо одамлар уни тушунишни истамасди. Бундан кўнгли ўксиган Бахт кундан-кунга кичрайди. Ер юзидан бутунлай йўқолиб кетишдан чўчиган Бахт узоқ сафарга отланди. У узоқ йўл босиб чарчади. Дам олгани дарахт соясида тўхтади. Кўзи илинган эди, кимнингдир қадам товушларидан чўчиб уйғонди. Қараса, боши узра унга термилиб, қаримсиқ, кўзлари ғилай мункиллаган кампир турибди.
- Келинг, ўтиринг, чарчагандирсиз, онахон, - деди у.
У ўзини ўтлоққа ташлаб, йиғлашга тушди.
- Мени қари кампир деб ўйлаяпсанми? Сен ҳақингда шундай деб ўйласалар алам қиларкан: Мен ахир ёшман. Исмим Муҳаббат.
- Сиз... наҳотки, сиз ўша Муҳаббат бўлсангиз?! Менга сизни ғоят сулув деб таърифлашганди.
- Ўзинг кимсан? - сўради Муҳаббат.
- Мен Бахт бўламан.
- Қанақасига? Менга сени ёқимтой дейишганди-ку, - кампир шундай дея йиртиқ-ямоқ кўйлаги орасидан кўзгуни чиқариб, унга тутди. Бахт аксига термилиб, йиғлаб юборди.
- Бераҳму бағритош одамлар бизни не кўйларга солишди, - дея куйинди Бахт ўзининг нурсиз юзини қўли билан яшираркан.
Муҳаббат Бахтни бағрига босди.
- Ҳечқиси йўқ, қўй, йиғлама! Биз бирга яшасак, тез орада яшариб, яна тетиклашамиз, - деди.
Бахт ва Муҳаббат ўша куни дарахт остида айрилмасликка онт ичдилар. Шундан бери кимнинг ҳаётини муҳаббат тарк этса, бахт ҳам у билан бирга кетади. Афсуски, одамлар буни ҳалигача англаб етгани йўқ.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

Пауло Коэльо

Вақт қадри
Бир болакай қўшни чол билан дўстона муносабатда эди. Аммо вақт ўтиб борарди. Бола коллежга ўқишга кирди. Унинг янги қизиқишлари пайдо бўлди. Кейин иш, шахсий ҳаёт... Йигит доим банд бўлар ва ҳатто, яқинлари билан гаплашиб ўтиргани фурсат топмасди.
Бир куни у қўшни чол вафот этганини эшитди ва бирдан эслади. Қария унга марҳум отасининг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилганди. У йигитга ҳаётда яшашу курашиш сирини ўргатганди. Йигит ўз айбини сезиб, дафн маросимига борди.
Маросимдан сўнг йигит марҳумнинг ҳувиллаб қолган кулбасига кирди. Барчаси олдингидек эди... Фақат қариянинг “Энг қимматли ва қадрли буюм” деб ёзилган қутичаси йўқ эди. Йигит уни қариндошлари олиб кетгандир деган хаёлга борди. Орадан икки ҳафта ўтгач, у жўнатма олди. Унда чолнинг исмини кўриб, ҳайрон бўлди. Бир муддат қутичадан кўз узмай турди. Кейин унинг ичини очишга шайланди. Қутичада: “Мен билан ўтказган кунларинг учун ташаккур!” — дея ўйиб ёзилган тилла соат турарди. Йигит шундагина англади. Қария учун энг қимматлию қадрлиси бу у билан ўтказган дамлари бўлган экан.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
__
#Мутолаа