hudud24.uz | Расмий канал
26.1K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
#Биласизми

Ўқиш харажатлари учун қанча субсидия берилади?

Ҳукуматнинг 341-сон қарори билан тасдиқланган “Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти”га асосан, ўқиш харажатлари учун субсидия ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Малака ошираётган ходимнинг иш ҳақи сақланади

Меҳнат кодексининг 166-моддасига кўра, иш берувчи ва меҳнат
жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

💰 Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.

🔰 Бунда грант маблағлари:

- онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
- грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Биласизми

Паспортни йўқотиб қўйганлик учун жавобгарлик борми?

Паспортни йўқотиб қўйганлик учун қонунчиликда жавобгарлик бор.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши — 150 минг сўмдан 900 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — 1 ярим миллион сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Чет элга чиқиш тақиқини қандай аниқлаш мумкин?

Чет элга саёҳат қилишни режалаштиришдан олдин барчасини текшириб олган маъқул, хусусан, турли йўналишда қарздорликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳам.

Маълум бир шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов бор ёки йўқлигини онлайн текшириш мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz порталида мавжуд давлат хизмати орқали текшириш мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилияни умумий фамилия сифатида танлаши мумкин (масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин Аҳмедова-Шуҳратова бўлади).

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.

Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни қандай олиш мумкин?

Фойдаланувчилар ушбу давлат хизматидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори 3-бандида келтирилган «тадбирлар режаси»га асосан фойдаланадилар.

Ариза берувчилар мазкур давлат хизматидан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиб, сўров юбориш орқали исталган вақтда фойдаланишлари мумкин.

Эслатма!

хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул;

хизмат натижаси автоматик равишда (реал вақт режимида) шаклланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан 20 кунда, ишлаб чиқарувчи эса 10 кунда бепул бартараф этиши лозим.

Истеъмолчи товарнинг кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам нуқсонларни бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.

➡️ Бундай талаблар товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланса, хизмат муддати мобайнида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса, 10 йил мобайнида қўйилиши мумкин.

☑️ Товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчига 3 кунда бошқа товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан етказиб берилади).

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Истеъмолчи суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилганда унинг вазнини ўлчашни талаб қилишга ҳақли.

Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспортларда назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбур.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ