Ажойиб жарроҳимиз Святослав Федоровнинг айтишича, беморга жарроҳлик операциясидан кейин кўзидаги боғични бирданига ечиш мумкин эмаскан: куннинг ёғдуси кўзини кўр қилиб қўяркан.
Инсон дунё ва ўзи ҳақидаги ҳақиқатни даъфатан билиб қолса, шунга ўхшаш нимадир содир бўлса керак, деб ўйлайман.
Чингиз Айтматов
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа

Шунақаси ҳам бўлади
Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй...
“Сабзи тўғрар”га келган маҳалла оқсоқоллари “юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг”, деган эди, астойдил хафа бўлди:
– Нима, мен одаммасманми? Ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор... Мен ҳам юртнинг ошини еганман...
...Шундай бўлди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди... Тонг отмасдан ҳофизлар хониш қилди... Гурас-гурас одамлар келди... Тўйчибой “юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини” гапириб юрди...
...Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган... Ҳарқалай, қўшни... Чиқдим. Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо. Нуқул бир гапни такрорлайди:
“Ўзимни ўлдирсам, қутуламанми? Ўлиб кетсам, қутуламанми санлардан?!”
Янга нарироқда шумшайиб турибди.
– Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! – деди қўшним чинқириб. – Мени хонавайрон қилмоқчимисан?! Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..
Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли, эрини юпатди:
– Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг... Кейин айвонга қараб мушт дўлайтирди: – Сан қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!
...Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди. Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди...
Индамай чиқиб кетдим. ...Ростини айтсам, умримда биринчи марта... ўзбек бўлганимга уялдим...
Ўткир Ҳошимов

Гарвард университети талабаларини руҳлантириш учун қуйидаги "сеҳрли ҳикматлар" айтилади:
✅ Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
✅ Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.
✅ Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
✅ Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
✅ Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
✅ Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
✅ Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
✅ Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
✅ Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади;
✅ Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан;
✅ Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.

🌱🌱🌱
Дунё – улкан уммон.
Вақт – тўхтамай елаётган шамол. Олдиндаги тўлқинлар – авлодлар, орқадаги тўлқинлар – аждодлар. Уларнинг давомийлигида абадий ҳаёт яшайди.
Абай

Мен ҳаётдан олган ва қаттиқ унга амал қилувчи сабоқ шуки, уриниб кўришдан чарчаманг, доим ҳаракатда бўлинг ва ҳеч қачон чекинманг.
Ричард Брансон

Ҳеч бир нарса кўрингани каби эмасдир, бугун сенга ҳаёт берган сув эртага сени чўктира олади ҳам.
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама...
Жалолиддин Румий

Омад — омад келтиради
Кўпчилик ўзидаги ютуқ ва фазилатларидан кўра камчилиги, омадсизлигини кўради.
Нимагадир эришиб бўлгач, хурсандчилигимиз бир кун ё бир ҳафтага чўзилади. Кейин яна янги мақсад сари интилишга тушамиз.
Қониқиш ва шодлик узоққа бормайди. Хуллас, биз ютуқларимизни тез эсдан чиқарамиз. Шу тариқа инсон омаднинг қудратли кучидан фойдаланмайди.
Ҳали ўзимизда йўқ нарсани орзу қилар эканмиз, онгимизга беихтиёр “ҳеч нимам йўқ” деган фикрни муҳрлаб қўямиз. Инсон эришган ютуқларининг куч-қувватидан такрор ва такрор фойдаланиши мумкин. Афсуски, жуда камчилик одам ҳаётининг ёрқин саҳифаларини доим эсда сақлайди.
Джон Кехо
“Ғайриихтиёрий онг мўъжизалари”

Бугун бошланг !
Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга — ортга қарайсиз-да, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.
"Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.
• Бугун бошланг !
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!
Эртага кеч бўлиши мумкин.
Пауло Коэльо

Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.
Жалолиддин Румий
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Мутолаа
Жалолиддин Румий
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Мутолаа
🌱🌱🌱
Жалолиддин Румийга шогирдлари савол бердилар:
— Устоз, заҳар нима?
Румий ҳазратлари жавоб бердилар:
— Заҳар бу биз истеъмол қилаётган барча нарсаларнинг меъёридан ошиб кетиши. Ҳаддан ошиқ куч ҳам заҳар бўлиши мумкин, ҳаддан ошиқ бойлик, нафс, севги, нафрат, истаклар, умуман, ҳамма-ҳамма нарса...
Шогирдлар:
— Устоз, қўрқув нима?
Румий:
— Нарсалар, ҳодисаларнинг аниқ моҳиятини билмаслик, ёқимсиз туйғу. Агар биз шу ноаниқликни таваккал деб қабул қилсак бу — саргузаштдир.
Шогирдлар:
— Устоз, бахиллик нима?
Румий:
— Ўзгалар борлиғини кўра олмаслик. Агар биз ўша борлиқни қабул қила олсак бу — руҳланишдир.
Шогирдлар:
— Устоз, ғазаб нима?
Румий:
— Назоратингизда бўлмаган нарсалар ва жараёнларга бўлган муносабатингиз. Агар буни қабул қила олсак бу — юввошлик ва камтарликдир.
Шогирдлар:
— Устоз, нафрат нима?
Румий:
— Инсонларни бор бўйича қабул қила олмаслигимиз бу нафрат. Агар биз уни қандай бўлса шундайлигича, ҳеч қандай шартсиз қабул қила олсак бу севгидир...

ЧЎПОН БИЛАН ДЕНГИЗ
Чўпон денгиз яқинида қўйларини боқарди. Қарасаки, денгиз ниҳоятда тинч, буни кўриб хаёлини денгизда сузишу савдогарлик қилиш ўйи банд этди. Чўпон тезда қўйларини сотиб, пулига хурмо сотиб олди, кемага отди-ю, ҳаё ҳуйт деб сафарга чиқди.
Иттифоқо, даҳшатли довул қўзғалиб, кемани чирпирак қилиб ағдарди – бутун моли денгиз қаърига кетди, ўзи аранг қирғоққача сузиб келиб жон сақлади.
Денгиз қирғоғида беҳол ётаркан, қарасаки, бир киши денгизга тикилганича унинг сокинлигини мақтаб турибди.
Чўпон унга қараб:
«Биродар, чамаси, денгиз сендан ҳам хурмо кутаётганга ўхшайди!» – деди.
Алқисса, оқил кишилар учун кўргилигу шўришлари сабоқ бўлади.
Эзоп масалларидан

Америкалик судьянинг ҳайратланарли ҳукми
Ўн беш ёшли бола Америка дўконларидан бирида нон ва пишлоқ ўғирлаётиб, дўкондор томонидан ушланади ва қочиш учун уринганида, тасодифан токчани ағдариб юборади.
Бу ҳолатдан жазавага тушган дўкондор, болани полиция маҳкамасига топшириб, устидан арз қилади. Полиция, ўз навбатида, болани қилмишлари учун, жавобгарликга тортишни судга оширади.
Судья Суд жараёнида болага: "Сиз ҳақиқатдан ҳам дўкондан бирор нарса ўғирладингизми? Нон ва пишлоқ ўғирлаб, дўкон токчасини ағдардингизми?", деб савол беради. Бола ўзини айбдорлигини ҳис қилиб, кўзи ёшланган холда, шундай қилганини тан олиб, тўғри жавоб берди.
Судья: "Сизни ўғирлик қилишга нима мажбур қилди?". Бола: "Мени нонга муҳтожлигим бор эди". Судья: "Хўп майли, лекин нима учун сотиб олмасдан, ўғирлик қилдингиз?". Бола: "Менинг пулим йўқ эди".
Судья: "Ахир сиз, ота-онангиздан пул сўрашингиз мумкиндир, ёки ота-онангиз ҳам, сизга нон учун пул беришмайдими?". Бола: Менинг фақат ёлғиз онам бор, у ишлай олмайди, ҳозир оғир дардга чалиниб, очликда ётибди, мен уни қорнини тўйғазишим учун, дўкондан нон ва пишлоқ ўғирладим".
Судья: "Хўп, ундай бўлса, сиз ва онангиз қандай қилиб кун кечираяпсиз, сиз ҳар доим шундай қилиб, ўзингиз ва онангиз учун, нон ўғирлаб кун кўраяпсизми?". Бола: "Йўқ бу биринчи марта ўғирлик қилишим, мен шу пайтгача машиналарни ювиш шаҳобчасида ишлаб, пул топар эдим, онамни аҳволи оғирлашгани учун, бир кун ишга чиқаолмай қолдим ва шу сабабли ишдан бўшатилдим".
Судья болага савол беришдан тўхтади ва одамлар кўп бўлишига қарамай, сукунат ҳукумрон суд залида, чуқур ҳаёлга шўнғиб, анча вақт ўйланиб қолди. Шундан сўнг оғир хўрсиниш билан, ҳукмни эълон қилди:
"Суд залида ўтирган барча, шу жумладан мен ҳам бу холатга жавобгармиз, шуни инобатга олган холда. Мен мазкур холат бўйича, ҳаммани 10 доллордан жаримага тортишга қарор қабул қилиб, ҳукм чиқардим.
Шундан келиб чиқиб, ҳеч ким 10 доллар жаримани тўламагунча, суд залидан ҳеч қаерга чиқмайди". Судья, ўзини чўнтагидан 10 долларлик чиқариб қўйди ва қалам билан қағозга ёза бошлади: "Мен шунинг билан бирга, оч болани полицияга олиб келгани учун, дўкондорни ҳам 10 доллар жаримага тортилганлигини билдириб ўтаман, агар жарима бир соат ичида тўланмаса, дўкон жарима тўлангунга қадар ёпиқ қолиши таъминланади".
Бундай суд жараёнига гувоҳ бўлиб, судьяни ҳукмини эшитган, суд залидаги барча одамларни бўғзи тўлиб, кўзларига ёш қалқиди.
Судья жаримадан йиғилган пулларни ҳаммасини болани қўлига берди ва ундан кечирим сўраб, оғир хўрсинганича кўзларига ёш тўлиб суд залини тарк этди.
Интернет саҳифаларидан олинди

Психологик қувват...
Агар нимадир изласангиз, сиз уни топасиз. Агар буюк ғалабаларни кутсангиз, албатта, сиз унга эришасиз. Серҳаракат инсонлар омадни доим ўзига жалб қила олади.
Сиз кун давомида эришишни истаган мақсадингиз сари олға юринг. Истакларингизни кунига беш маротаба қайтаринг ва сиз унга етишаётганингизни тасаввур қилинг.
Агар сизнинг бой бўлиш орзуингиз бўлса, бой бўлиб яшаш қандайлиги ҳақида, яшамоқчи бўлган уйингиз ва ҳайдамоқчи бўлган машинангиз ҳақида тасаввур қилинг.
Эришишга тўла амин бўлмагунингизча ниятингизни қайта ва қайта тасаввур қилинг. Ишонч ҳосил бўлгач натижа ҳам келади.