❗️Янги тaҳрирдaги Мeҳнaт кoдeкси лoйиҳaси: асосий янгиликлар
🔰 1995 йилда қабул қилинган амaлдaги Меҳнат кодекси 294 мoддaдан иборат бўлса, янги тaҳрирдaги Мeҳнaт кoдeкси лoйиҳaси икки қисм, 34 бoб вa 581 мoддaдaн ибoрaт.
✅ Қонун лойиҳасининг асосий янгиликлари қуйидагилар саналади:
▪️ иш билaн тaъминлaш жaрaёнлaрини рaқaмлaштириш, электрoн мeҳнaт дaфтaрчaлaрини юритиш, мeҳнaт шaртнoмaлaрини тузиш вa ягoнa мaьлумoт бaзaсидa рўйxaтдaн ўткaзиш мexaнизмлaрини жoрий этиш.
▪️Ишгa қaбул қилишдa xoдимнинг иш жoйигa қaрaб, дaстлaбки синoв муддатини ажратиш;
▪️Мeҳнaт шaртнoмaсини бeкoр қилиш институтини жoрий этиш (aгaр ишчи ўз вaқтидa ишгa кирмaсa, мeҳнaт шaртнoмaсини бeкoр қилиш тaртиб-қoидaлaрини қўллaмaслик);
▪️Иш шaртнoмaсини бeкoр қилиш учун aсoслaрни кeнгaйтириш, мaсaлaн, жисмoний шaxс бўлгaн иш бeрувчининг вaфoти ёки уни бeдaрaк йўқoлгaн дeб тoпиш билaн бoғлиқ;
▪️Ўртaчa ишчилaр сoнигa қaрaб мaълум вaқт ичидa ишчилaр сoнининг рeжaлaштирилгaн ёки ҳaқиқий ўзгaришигa қaрaб ишчилaрни oммaвий ишдaн бўшaтиш мeзoнлaрини бeлгилaш.
▪️ Мeҳнaт шaртнoмaсининг ўзи билaн нaзaрдa тутилгaн aсoслaр бўйичa мeҳнaт шaртнoмaлaри бeкoр қилиниши мумкин бўлгaн xoдимлaр дoирaсини кeнгaйтириш. Мaсaлaн, масофавий-ишчилaр, уйда ишловчилар, яккa тaртибдaги тадбиркорларда ишлайдиган ишчилaр, уй хизматчилари;
▪️ Xoдимнинг иш стaжигa (ушбу тaшкилoтдaги иш стaжигa) қaрaб ишдaн бўшaтиш тўлoвлaрини табақалаштириш ;
▪️ Xoдимлaрнинг шaxсий мaълумoтлaрини ҳимoя қилиш мexaнизмини aмaлгa oшириш;
▪️ Иш вaқти турлaрини кeнгaйтириш: смeнaли иш, мoслaшувчaн иш вaқти, иш кунини қисмлaргa бўлиш, иш сaфaри пайтидаги иш вaқтлaри вa бoшқaлaр;
▪️ Тaртибни бeлгилaш, унгa кўрa aгaр байрам куни дaм oлиш кунигa тўғри кeлсa, дaм oлиш куни бaйрaм кунидaн кeйинги кунгa ўткaзилaди;
▪️ Хoдимгa қисмaн иш ҳaқи билaн, лeкин энг кaм иш ҳaқидaн кaм бўлмaгaн тaътил бeриш имкoниятини бeлгилaйдигaн, шунингдeк, иш ҳaқи тўлaнмaгaн тaътилни 6 oйгaчa узaйтирaдигaн меъёрлaрни жoрий этиш кўздa тутилгaн.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz

Telegraph
❗️Янги тaҳрирдaги Мeҳнaт кoдeкси лoйиҳaси: асосий янгиликлар
🔰 1995 йилда қабул қилинган амaлдaги Меҳнат кодекси 294 мoддaдан иборат бўлса, янги тaҳрирдaги Мeҳнaт кoдeкси лoйиҳaси икки қисм, 34 бoб вa 581 мoддaдaн ибoрaт. Қонун лойиҳасининг асосий янгиликлари қуйидагилар саналади: ▪️ иш билaн тaъминлaш жaрaёнлaрини…
#Биласизми
❓ Давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформаси нима?
➖ Давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформаси — бу давлат кадрлар сиёсати йўналишида ички ташкилий ривожланиш эҳтиёжлари ва ташқи муҳитнинг доимий ўзгариб борувчи талаблари шароитида стратегик мақсадлар ва энг муҳим бўлган вазифаларга эришиш учун зарур бўлган устувор йўналишлар ва ёндашувларни доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган умумий қарашлар тизимидир.
👆 Ушбу концептуал тизим — ходимларни бошқариш ва уларни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни мунтазам равишда такомиллаштириб борилишини англатади.
📝 Бунинг учун эса, давлат кадрлар сиёсати йўналишида ҳар томонлама асослантирилган доимий таҳлилларга таянган стратегик режалаштириш фаолиятини йўлга қўяди.
▪️ Мақсад — давлат фуқаролик хизматини истиқболли, профессионал, малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оқилона равишда фойдаланиш ҳамда доимий ривожлантириб бориш, ҳуқуқ, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ягона қарашлар, тамойиллар, устувор йўналишлар, ёндашувларни ифодалашдан иборат.
👉 Батафсил шу ерда

Давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформаси нима?
Давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформаси – бу давлат кадрлар сиёсати йўналишида ички ташкилий ривожланиш эҳтиёжлари ва ташқи муҳитнинг доимий ўзгариб борувчи талаблари шароитида стратегик мақсадлар ва энг муҳим бўлган вазифаларга эришиш…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Президент қарори билан давлат ташкилотлари ва корхоналарининг кадрлари фаолиятини баҳолаш назарда тутилган. Бу қандай тартибда амалга оширилади?
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
#Биласизми
❓Headhunting ва executive search нима? Уларнинг фарқини биласизми?
▪️ Замонавий амалиётда кадрларни тўғридан-тўғри қидиришнинг иккита асосий йўналишидан кенг фойдаланилмоқда. Улар “headhunting” ва “executive search”.
▫️ Headhunting (ҳедҳантинг) ➖ муайян мутахассисни бир компаниядан бошқа компанияга ўтказиш имкониятлари бўйича вазифалар кетма-кетлигидан иборат фаолият. Персонални танлашнинг бу технологияси мутахассисни донор-компаниядан буюртмачи компанияга ишга ўтказишга асосланган. Мутахассислар тоифаси буюртмачи компания — мижоз томонидан аниқлаштирилиши талаб этилади. Ушбу хизмат асосан етакчи (бошқарув) бўғин персоналини танлаш ва ёллашни амалга оширади.
▫️ Executive search ➖ муваффақиятли фаолият олиб бораётган топ-менежерлар ва ноёб мутахассисларни қидириш ва ишга ёллаш хизмати. Мазкур технология меҳнат бозорининг фаол иш қидирмайдиган сегментидаги юқори малакали кадрларни аниқлашнинг ўзига хос усулларини ўз ичига олади. Уш бу хизматнинг “ўлжалари” айни вақтда ўз ишига эга, бошқа иш қидиришни ўйлаб кўрмаган, лекин яхшироқ иш шароити ва юқори маош таклиф қилинса, бошқа ишга ўтиши мумкин бўлган юқори поғона менежерлари (ижрочи директорлар), директорлар кенгашининг мустақил аъзолари, стартаплар менежерлари, етакчи мутахассислардан иборат.

Headhunting ва Executive search нима? Уларнинг фарқини биласизми?
Замонавий амалиётда кадрларни тўғридан-тўғри қидиришнинг иккита асосий йўналишидан кенг фойдаланилмоқда. Улар “headhunting” ва “executive search”. ▫️ Headhunting (ҳедҳантинг) ➖ муайян мутахассисни бир компаниядан бошқа компанияга ўтказиш имкониятлари бўйича…
#Биласизми
❓ Малака ошириш учун қилинган харажат солиққа тортиладими?
▪️Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига (курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда) тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача (2 млн 160 минг сўмгача) бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

❓Ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат таътили қандай тартибда берилади?
▫️ Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек, ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.
▪️ Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.
▫️ Биринчи иш йилида 6 ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек, ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

#Сўровнома
❓ Иш фаолиятингизда Сиз учун қуйидагилардан қайси бири муҳимроқ (бир нечта жавоб танлаш мумкин)?

Final Results
33%
Қизиқарли вазифалар
43%
Лавозимда кўтарилиш имконияти
38%
Жамоанинг кўмаги
43%
Қарор қабул қилишда эркинлик
65%
Юқори иш ҳақи
25%
Психологик ҳолат
46%
Янгиликка интилувчанлик
29%
Ўқиш (малака ошириш)га бўлган харажатларнинг қопланиши
15%
Суғурта ва фитнес
❗️Билимингизни синовдан ўтказинг, билмаганингизни «HR assistant» билан ўрганинг!
❓Тест синовига тайёрмисиз? Меҳнат қонунчилиги бўйича ўз билимингизни синовдан ўтказиб боришга нима дейсиз?
👆 Ҳар куни меҳнат қонунчилиги, дунё давлатларида бу соҳадаги Сиз-у биз билмайдиган ажабтовур қоидалари юзасидан тест саволларини жойлаймиз.
🙈 Агарда нотўғри жавоб берсангиз, ҳечқиси йўқ, тўғри жавобни билиб олиш зарар қилмайди! Ахир, ҳечдан кўра кеч яхши-ку!
✅ Саволларга ўтиш
➖ @hrassistant_uz ➖

Иш фаолиятингизда Сизни кўпроқ нима безовта қилиши мумкин (бир нечта жавобни танлаш мумкин)?
Final Results
19%
Ўзимни ўз жойимда эмасдек ҳис этиш
14%
Уддасидан чиқолмаслигимдан қўрқиш
9%
Кўникмам етишмаслиги ва ҳамкасбларимни алдаётгандек ҳис қилиш
38%
Ривожланиш ва поғонада кўтарилишнинг йўқлиги
11%
Ҳамкасбларим билан илиқ муносабатнинг йўқлиги
54%
Ўзимга ва яқинларимга ажратадиган вақтнинг озлиги
22%
Ишим (иш жойим)нинг нуфузи ва мақоми (престижлиги) пастлиги
13%
Дўстларимга нима билан шуғулланишимни тушунтиришнинг қийинлиги
17%
Хавотир йўқлиги
2022 йил 1 июндан нималар ўзгаради?
▪️ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади;
▪️ «Ёш ватандошлар реестри» иш бошлайди;
▪️ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМга кириш тестларида қатнашганлик учун ундириладиган тўловдан озод этилади;
▪️ Давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади;
▪️ Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади;
▪️ Ходимларга ички туризм харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
▪️ Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.
➖➖➖➖

#Хорижий_тажриба
▪️ Озарбайжон Республикасининг HR-тизими
▫️ «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун 2001 йил 1 сентябрда қабул қилинган;
▫️ Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар сиёсати Давлат имтиҳон маркази томонидан олиб борилади;
▫️ 27 мингдан ортиқ (Озарбайжон аҳолиси — 10.1 млн) давлат хизматчиси мавжуд бўлиб, 29 фоизини аёллар ташкил этади;
▫️ Давлат хизматига кириш фақат очиқ танлов асосида амалга оширилади;
▫️ Танлов номзодлари тест ва суҳбатдан ўтказилади.

❗️Буюк Британияда ҳам давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони — халқ билан мулоқот
▫️ Хорижий мамлакатларда ҳам давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашда фуқаролар билан ўзаро муносабатлари доирасига қараб белгилаш тизими амал қилади.
Мазкур тизим «натижа кўрсаткичлари» (“outcome measures”) билан боғлиқ бўлиб, фуқароларга кўрсатиладиган давлат хизматининг сифати ва фуқаролар муаммоларини ўрганиш ҳолатларига қараб мезонлар белгиланади.
🔹 Мисол учун, Буюк Британияда 2006 йил 6 июнда Давлат хизматининг кодекси қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони халқ билан мулоқотда виждонлилик, ҳалоллик ва холисликка амал қилиш ҳисобланади.

#Муҳим_янгилик
❗️Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда унинг турмуш ўртоғи ёки 18 ёшга тўлмаган фарзанди ўқишини кўчириши мумкин
🔸 “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
➖ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
➖ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.
▪️ Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

❓Кимлар дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинади?
▪️ Амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, қуйидаги шахслар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
➖ ҳомиладор аёллар;
➖ уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
➖ корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
➖ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар.

#Сиз_учун_фойдали
▪️ Лидерликнинг олти услуби ҳақида
❗️Баъзида раҳбарлар ташкилотнинг молиявий натижаларига ташкилий муҳитнинг таъсирини етарли даражада баҳолай олмайдилар. Аслида корхонадаги муҳит молиявий натижадорликнинг учдан бир қисмини белгилаб беради.
📝 Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади. Яъни, ташкилот ривожида ҳар қанақасига ҳам лидерлик муҳим. Тажрибали менежерлар лидерликни қуйидаги олтита услубга бўлади. Ҳар бирининг ➕ томонлари билан бирга ➖ лари ҳам йўқ эмас.
❕Келинг, улар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Демак, лидерликнинг 6️⃣ услуби ҳақида.
1️⃣ Авторитар услуб. “Айтганимни бажаринг!” ёндашуви инқирозли вазиятларда, қайта ташкил этиш ёки ислоҳ жараёнларида, низоли (ва исёнкор) ходимлар билан мулоқот қилишда жуда яхши самара бериши мумкин. Бироқ, аксарият ҳолларда авторитар услуб ташкилотнинг мослашувчанлигига салбий таъсир қилади ва ходимларнинг мотивациясини пасайтиради.
2️⃣ Авторитет услуби. Бундай раҳбар "ҳамма менга эргашади!" ёндашувини қўллайди: у якуний мақсадни белгилаб олади, лекин, қоида тариқасида, бунга қандай эришишни танлашда қўл остидагиларига етарлича ҳаракат эркинлигини беради. Ушбу услуб, айниқса, бизнес бошланиш нуқтасида бўлганида самарали бўлади. Бироқ, раҳбар бизнесда ўзидан кўра кўпроқ тажрибага эга бўлган гуруҳ ёки ҳамкасблар жамоаси билан ишлаётган бўлса, бу услуб унча иш бермаслиги мумкин.
3️⃣ Дўстона услуб. Ушбу лидернинг ўзига хос хусусияти – "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун!" шиорини олға суришидир. Бу услуб, айниқса, жамоада тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ўрнатишга, маънавиятни оширишга, ходимлар билан мулоқотни яхшилашга ёки йўқолган ишончни тиклашга интиладиган вазиятда жуда фойдалидир. Аммо фақат мақтовга эътибор қаратиш ёмон натижаларни тузатмасликка олиб келиши мумкин ва ходимлар бу ташкилотда ўртамиёналик даражасини мутлақо мақбул деб билишади. Яъни, олдинга ҳаракат қилиш жадал бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бундай турдаги раҳбарлар камдан-кам ҳолларда конструктив маслаҳат берадилар ва қийинчиликлар юзага келганда, ходимларни ўз ҳолига ташлаб қўядилар.
4️⃣ Демократик услуб. Бу услуб ташкилотдаги муҳитга у қадар сезиларли ижобий таъсир кўрсатмайди. "Демократ" раҳбар ходимларнинг мақсадлари ва иш шароитларига таъсир қилувчи масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ёки кўпчилик билан маслаҳатлишиш орқали кўпроқ муносабат қуришга эришади ва қўл остидагиларнинг ишга масъулиятли бўлишларига интилади, шунингдек, янги ғоялар пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Танганинг бошқа томони – чексиз зерикарли учрашувлар ходимларни толиқтириши ва баъзида уларда ўзларини ҳеч ким бошқармаётгандек фикр шаклланиб қолиши мумкин.
5️⃣ Намунали услуб. Юқори самарадорликка эга бўлган, уларни бутун жамоага кўрсатиб бера оладиган ҳамда ижобий хислатларга мос келадиган лидер юқори малакали, кучли мотивацияга эга ходимлар билан яхши тил топишади. Бу жуда яхши. Бироқ, қолган ходимлар катта эҳтимол билан, ўзларини раҳбарнинг талабларини бажара олмаётганликларини, чексиз талаблардан чарчаганликларини ва ўзидаги натижадорлик тушиб бораётганини ҳис қиладилар.
6️⃣ Ўргатиш услуби. Бунда биринчи навбатда, эътибор лидер томонидан қўл остидагиларнинг индивидуал ва кўникмавий ривожланишига, шундан кейингина уларнинг жорий иш вазифаларини бажаришига қаратилади. Агар ходимлар ўзларининг заиф томонларини тушуниб, қандай қилиб яхшироқ ишлашни ўрганишни хоҳласалар, бу услуб самарали бўлади ва агар ходимлар ўзгаришларга чидамсиз бўлса ёки бирон бир сабабга кўра иш жараёнини ўрганишни истамаса, бу услуб мос келмайди.

Лидерликнинг олти услуби ҳақида
Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади.
🔹 23 июнь — Давлат хизмати куни
2003 йил март ойида БМТ Бош Ассамблеяси 23 июнни Давлат хизмати куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
▪️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзо давлатларини бу кунда давлат хизматининг жамият ривожига қўшадиган аҳамияти ва ҳиссасини ёритадиган махсус тадбирларни ўтказишга, давлат хизматчиларини мукофотлашга, ёшларнинг ҳаётий манфаатларини давлат хизматчисининг мартаба масаласи бўйича қарор қабул қилишга йўналтиришга чақиради.
📝 Анъанага кўра, ҳар йили бу кунда БМТнинг давлат хизмати форуми, махсус тадбирлар, шунингдек, давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун БМТ мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади.

❓Корхонада штатлар қисқарганда ишда қолишда кимлар имтиёзли ҳуқуққа эга?
❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:
➖ қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
➖ оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
➖ мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
➖ ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;
➖ мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
➖ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖ атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.

Корхонада штатлар қисқарганда ишда қолишда кимлар имтиёзли ҳуқуққа эга?
❓Корхона тугатилиши, штатлар қисқариши туфайли ишдан бўшатилган шахсларга...
Anonymous Quiz
10%
давлат бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир йилгача нафақа тўлананди
23%
бюджет ҳисобидан икки ойгача нафақа тайинланади
7%
ҳеч кандай кафолат берилмайди
59%
иш берувчи ҳисобидан уч ойгача ўртача иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади
❓Қонунчиликда белгиланган ҳар йили бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми неча кундан иборат?
Anonymous Quiz
32%
24 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
21%
15 кундан кам бўлмаслиги керак
42%
12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
5%
12 кундан кам бўлмаслиги керак
❓Аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тартиби ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларининг рўйхати қайси орган томонидан белгиланади?
Anonymous Quiz
40%
Вазирлар Маҳкамаси
22%
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
11%
Савдо-саноат палатаси
27%
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги