HR assistant
12.6K subscribers
97 photos
19 videos
2 files
197 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Инсон ресурсларини бошқариш — HR менежмент нима?

❗️Инсон ресурсларини бошқариш (Human Resources Management - HRM, ёки оддийгина HR) ташкилотнинг шу ерда ишлайдиган одамларни ёллаш, бошқариш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ички сиёсати ёки ички комплекс функцияси ҳисобланиб, инсон фаолиятига таъсир қилувчи барча жараёнлар ва дастурлар HRнинг бир қисмидир.

📝 Инсон ресурсларини бошқариш тўртта тактик функцияга эга:

1️⃣ Ходимлар билан таъминлаш.

2️⃣ Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш

3️⃣ Мотивацияни бошқариш

4️⃣ Техник хизматлар

▪️ Батафсил

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
⚡️ «Инглиз тилини ўрганмоқчиман, аммо курсларга қатнашга вақт йўқ» — Энди бу гап баҳона бўлолмайди!

▫️ Ҳозирда турли видеоплатформаларда инглиз тилини ўргатувчи бепул курслар ва видеодарслар мавжуд.

🤝 «HR assistant» лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этиб боради.

📆 Ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари соат 18.00да каналимизга видеодарслардан битта сони жойлаб борилади.

▪️ Кўринг, қизиқарли вазифаларни бажаринг, билимингизни синовдан ўтказинг, замонавий кадрга айланинг!

▶️ Ўз устингизда ишлаш учун бор-йўғи 40 дақиқа вақт ажратиш кифоя!

❗️Айтганча, Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

▶️ Инглиз тили грамматикаси. Кириш.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар
асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол: Ишга қабул қилиш пайтида кадрлар бўлимида менга меҳнат шартномасини имзолаш учун беришди, лекин у бир нусхада тузилган экан ва менга унинг нусхасини беришмади. Кадрлар бўлими ходимининг хатти-ҳаракати тўғрими?

❗️Жавоб: Йўқ, нотўғри. Меҳнат кодексининг 74-моддаси учинчи қисмига кўра меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

2️⃣ Бугунги дарсимиз: «To be» феъли

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол:
Тиббий текширувдан ўтганимдан кейин мени ишга қабул қилишди ва меҳнат шартномасини тузишди. Уйга қайтиб келгач мен меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни кўрсатилмаганлигини кўрдим. Мен эртадан ишга чиқсам бўладими ёки аввал меҳнат шартномасини қайта тузиш керакми?

❗️Жавоб: Сиз ишга чиқишингиз лозим. Меҳнат кодексининг 83-моддаси иккинчи қисмига кўра агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Билимингизни синовдан ўтказинг, билмаганингизни «HR assistant» билан ўрганинг!

Тест синовига тайёрмисиз? Меҳнат қонунчилиги бўйича ўз билимингизни синовдан ўтказиб боришга нима дейсиз?

👆 Бугундан бошлаб ҳар куни меҳнат қонунчилиги, дунё давлатларида бу соҳадаги Сиз-у биз билмайдиган ажабтовур қоидалари юзасидан тест саволларини жойлаймиз.

🙈 Агарда нотўғри жавоб берсангиз, ҳечқиси йўқ, тўғри жавобни билиб олиш зарар қилмайди! Ахир, ҳечдан кўра кеч яхши-ку!

Каналга обуна бўлингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz

Саволларни ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Иш берувчи билан ходимлар ўртасида тузиладиган, ташкилотда ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга соладиган ҳужжат:
Anonymous Quiz
18%
Икки томонлама шартнома
3%
Меҳнат келишуви
29%
Жамоа шартномаси
49%
Меҳнат шартномаси
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▪️ Кўриш

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

3️⃣ Бугунги дарсимиз: «To have» феъли

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Ходим пенсия ёшига етганда уни иш берувчи томонидан бўшатиш тақиқланди

Президентнинг «Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ПҚ–167-сон, 15.03.2022 й.) қабул қилинди

☑️Унга кўра,

▪️Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги учун меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланди.

❗️2022 йил 1 апрелдан:

▪️ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

▪️шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

▪️оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

▪️кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун
абонемент харажатлари қопланади;

▪️давлат театрлари ва музейларига кексалар учун
чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

▪️2022 йил 1 сентябргача кексаларга оид маълумот ва янгиликлар уларнинг мобиль телефон рақамларига SMS орқали маълум қилиб борилади.

▪️Мамлакатимизда фаол қариш индекси жорий этилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг https://t.iss.one/hrassistant_uz
HR – ўзи нима? | Ходимларнинг самарадорлигини қандай ошириш мумкин? HR менежери ким?

HR менежери — ташкилотнинг кадрлар бўлимини бошқарадиган шахс. HR менежерлари қуйидаги вазифаларни бажаради:

▪️ Ташкилот учун ишчиларни қабул қилиш;
▪️ Саралаш;
▪️ Ишдан бўшатиш;
▪️ Иш ҳақи масаласини ҳал қилиш;
▪️ Низоли вазиятлар келиб чиққанда ҳал қилиш;
▪️ Имтиёзлар ва янгиликлардан ходимларни хабардор қилиш;
▪️Ходимлар ва раҳбарларни бир-бири билан алоқасини таъминлаш.

Ташкилот ёки компаниялар ходимларининг иш сифатини ошириш билан ҳар доим ҳам шуғулланаверишмайди.

❗️Дунё бўйича барча ташкилотларнинг 57 фоизи ходимларни ишдан бўшатишни муаммо деб билади ва янги ишчиларнинг 22 фоизи ишга қабул қилинганидан кейин 45 кун ичида ўз вазифаларини маълум бир сабабларга кўра тарк этишади.

👆 Ишдан кетиш учун кўп ҳолларда 11% маҳорат, 89% мотивация ва "мураббийлик" етишмаслиги важ бўлади.

💡Ҳар қандай компания ёки ташкилотда ана ўша мураббий ва мотивация бериб турувчи шахс вазифасини HR менежерлари ўташи мумкин.

🔷 Бошқачароқ айтганда, улар ташкилот ишини юритувчи двигател саналади. Улар ўзлари фаолият юритаётган компания ёки ташкилот хизматлари, вазифалари, мижозлари ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим.

▪️ Кўриш

Каналга обуна бўлингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Билимингизни синовдан ўтказинг, билмаганингизни «HR assistant» билан ўрганинг!

Тест синовига тайёрмисиз? Меҳнат қонунчилиги бўйича ўз билимингизни синовдан ўтказиб боришга нима дейсиз?

👆 Бугундан бошлаб ҳар куни меҳнат қонунчилиги, дунё давлатларида бу соҳадаги Сиз-у биз билмайдиган ажабтовур қоидалари юзасидан тест саволларини жойлаймиз.

🙈 Агарда нотўғри жавоб берсангиз, ҳечқиси йўқ, тўғри жавобни билиб олиш зарар қилмайди! Ахир, ҳечдан кўра кеч яхши-ку!

Каналга обуна бўлингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz

Саволларни ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Қонунчиликда белгиланган ҳар йили бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми неча кундан иборат?
Anonymous Quiz
27%
24 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
17%
15 кундан кам бўлмаслиги керак
50%
12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
5%
12 кундан кам бўлмаслиги керак
Аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тартиби ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларининг рўйхати қайси орган томонидан белгиланади?
Anonymous Quiz
46%
Вазирлар Маҳкамаси
21%
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
7%
Савдо-саноат палатаси
25%
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги