HR assistant
12.6K subscribers
97 photos
19 videos
2 files
197 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
March 29, 2022
March 29, 2022
Инсон ресурсларини бошқариш — HR менежмент нима?

❗️Инсон ресурсларини бошқариш (Human Resources Management - HRM, ёки оддийгина HR) ташкилотнинг шу ерда ишлайдиган одамларни ёллаш, бошқариш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ички сиёсати ёки ички комплекс функцияси ҳисобланиб, инсон фаолиятига таъсир қилувчи барча жараёнлар ва дастурлар HRнинг бир қисмидир.

📝 Инсон ресурсларини бошқариш тўртта тактик функцияга эга:

1️⃣ Ходимлар билан таъминлаш.

2️⃣ Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш

3️⃣ Мотивацияни бошқариш

4️⃣ Техник хизматлар

▪️ Батафсил

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
March 29, 2022
⚡️ «Инглиз тилини ўрганмоқчиман, аммо курсларга қатнашга вақт йўқ» — Энди бу гап баҳона бўлолмайди!

▫️ Ҳозирда турли видеоплатформаларда инглиз тилини ўргатувчи бепул курслар ва видеодарслар мавжуд.

🤝 «HR assistant» лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этиб боради.

📆 Ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари соат 18.00да каналимизга видеодарслардан битта сони жойлаб борилади.

▪️ Кўринг, қизиқарли вазифаларни бажаринг, билимингизни синовдан ўтказинг, замонавий кадрга айланинг!

▶️ Ўз устингизда ишлаш учун бор-йўғи 40 дақиқа вақт ажратиш кифоя!

❗️Айтганча, Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

▶️ Инглиз тили грамматикаси. Кириш.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
March 29, 2022
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар
асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол: Ишга қабул қилиш пайтида кадрлар бўлимида менга меҳнат шартномасини имзолаш учун беришди, лекин у бир нусхада тузилган экан ва менга унинг нусхасини беришмади. Кадрлар бўлими ходимининг хатти-ҳаракати тўғрими?

❗️Жавоб: Йўқ, нотўғри. Меҳнат кодексининг 74-моддаси учинчи қисмига кўра меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
March 29, 2022
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

2️⃣ Бугунги дарсимиз: «To be» феъли

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
March 29, 2022
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол:
Тиббий текширувдан ўтганимдан кейин мени ишга қабул қилишди ва меҳнат шартномасини тузишди. Уйга қайтиб келгач мен меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни кўрсатилмаганлигини кўрдим. Мен эртадан ишга чиқсам бўладими ёки аввал меҳнат шартномасини қайта тузиш керакми?

❗️Жавоб: Сиз ишга чиқишингиз лозим. Меҳнат кодексининг 83-моддаси иккинчи қисмига кўра агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
March 30, 2022
March 31, 2022
Иш берувчи билан ходимлар ўртасида тузиладиган, ташкилотда ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга соладиган ҳужжат:
Anonymous Quiz
18%
Икки томонлама шартнома
3%
Меҳнат келишуви
29%
Жамоа шартномаси
49%
Меҳнат шартномаси
March 31, 2022