HR assistant
12.6K subscribers
97 photos
19 videos
2 files
197 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
#Муҳим_янгилик

❗️Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда унинг турмуш ўртоғи ёки 18 ёшга тўлмаган фарзанди ўқишини кўчириши мумкин

🔸 “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

▪️ Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
🪪 Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномаси. Асосий янгиликлар.

▪️Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади.

📝 Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

💳 Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

❗️Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

📆 Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 32-модда

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
📊 Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг. Ким томонидан ва қандай тартибда амалга оширилади?

📝 Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиётини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органида мониторинг ўтказилади.

🖊 Мониторинг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат органи томонидан ижро этилишини ўрганиш йўли билан ўтказилади.

📑 Мониторинг натижасида давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи тегишли давлат органи раҳбарига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.

📌 Мониторинг ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 26-модда

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Бугун қисқартирилган иш куни

📔Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

🔸 Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ Мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга кадрларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади;

▪️ Намунали мактаблар рейтинги шакллантиради ва эълон қилиб борилади;

▪️ Енгил автомобилда йўловчи ташувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади;

▪️ Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;

▪️ Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади;

▪️ Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади;

▪️Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовларида тўртта компетенция баҳоланади;

▪️ Тиббиёт тизими раҳбарларининг ҳудудий кенгаш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади;

▪️ Спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 1,35 бараварга оширилади;

▪️ Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиши рағбатлантирилади;

▪️ Автомактаблар рейтинги юритилади.

@hrassistant_uz
Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

▫️Меҳнат шартномаси лойиҳасининг 5-боби «Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш
ва хизматига нисбатан қўшимча рағбатлантириш» деб номланиб, унинг 22-бандида Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қуйидагилар белгиланган:
базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.

@hrassistant_uz
❗️Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

📝 Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади;

▪️ IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади;

▪️ Кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

▪️ Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади;

▪️ Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади;

▪️ «Нурли маскан» мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади;

▪️ Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️ Болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши лойиҳаларга танлов эълон қилинади.

@hrassistant_uz
📝 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди.

📄 Мазкур қарор билан:

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари:

Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари;

Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари;

Хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари;

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари;

Хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари;

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари;

Давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш;

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш масалаларини тартибга солади.

Шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик тартибини белгилайди.

Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар 2022 йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

@hrassistant_uz
❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

@hrassistant_uz
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1).pdf
7.1 MB
Меҳнат кодексининг янги таҳрири

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (28.10.2022 й. 798-сонли)

@hrassistant_uz
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради

Аввалги Кодексдан тубдан фарқ қиладиган мазкур ҳужжатда меҳнат бозоридаги барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.

Хусусан:

Ходимлар учун:

Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.

Иш берувчилар учун:

Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.

@hrassistant_uz
❗️Янги Меҳнат кодексида қатор ўзгаришлар бор

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Ундаги ўзгаришларнинг айримлари билан қуйида сизларни таништирамиз:

меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда;

“ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;

ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади;

бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқалар).

@hrassistant_uz
Қайси ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас?

Меҳнат кодексига меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни тақиқлаш бўйича янги нормалар киритилди. Яъни, эндиликда қуйидаги ҳолатларда меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади:

ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилмаган асослар бўйича;

ушбу Кодекснинг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузадиган;

ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда;

ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган даврда;

ходим хизмат сафарида бўлган даврда;

ушбу Кодекс 408 ва 409-моддаларининг ҳомиладор аёллар ва оилавий мажбуриятларини бажариш билан банд бўлган шахслар учун кафолатларни назарда тутадиган талабларини ҳисобга олмаган ҳолда иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Шунингдек, ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

@hrassistant_uz
Ҳомиладор аёлларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча дам олиш кунлари берилади

Меҳнат кодексига иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги тўғрисида янги норма киритилди (403-модда).

Бунинг натижасида ҳомиладор аёлларнинг туғруққача перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар олиши учун шароит яратилади.

@hrassistant_uz
Ходимнинг иш стажига қараб ишдан бўшатиш нафақаси табақалаштирилади ва бунда айнан ушбу ташкилотда ишлаган муддати инобатга олинади

Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;

уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;

беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;

ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;

ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Манба

@hrassistant_uz
❗️Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда

Халқаро Меҳнат ташкилотининг 1970 йилдаги “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги 132-сонли конвенциясига мувофиқ, ҳеч қандай ҳолатда таътил бир йиллик ишда уч ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керакки, амалдаги Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат таътилининг минимал муддати (15 иш куни) постсовет ҳудудида шаклланган барча мамлакатларга нисбатан энг қисқа муддат ҳисобланади.

Батафсил

@hrassistant_uz
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига «Иш вақти режими» тушунчаси киритилди

Ходимлар меҳнат фолиятини олиб борадиган иш вақти режими тушунчасига аниқлик киритилмоқда ҳамда иш вақти режимларининг замонавий турлари татбиқ қилинмоқда (191-модда. Иш вақти режими тушунчаси ва уни белгилаш тартиби; 192-модда. Сменали ишда иш вақти режими; 193-модда. Мослашувчан иш вақти режими; 195-модда. Ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган тақдирда иш вақти режими).

Амалдаги Меҳнат кодексида мавжуд бўлмаган, лекин ҳуқуқий амалиётда қўлланилаётган тушунчаларга ҳуқуқий мақом ва таъриф берилди. Бунинг натижасида амалиётда юзага келаётган ҳуқуқий коллизияларнинг олди олинади.

Батафсил

@hrassistant_uz
Меҳнат кодексига ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда

Унга мувофиқ меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумоти деб топилади.

Батафсил

@hrassistant_uz