HR assistant
12K subscribers
183 photos
23 videos
6 files
331 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Tijoriy hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
3👍3
#Қонунчиликда_янгилик

❗️Президент фармонига мувофиқ:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
5
❗️Президент фармони билан 10 та муҳим ҳужжат тасдиқланди.

Жумладан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати;

Республика, ҳудудий ва туман даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Миллий даражадаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом;

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍21
❗️Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади

“Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилади.

2026 йил 1 январдан:

🔹давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;

🔹KPI натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;

2025 йил 1 августдан республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича “ТОП-100” дастури жорий этилади.

Салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси ҳамда Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади.

2026 йил 1 январдан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
6😢1
#Қонунчиликда_янгилик

❗️Президент фармонига мувофиқ:

Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланмоқда:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилади;

қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади.


▪️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

танловнинг суҳбат босқичига давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ёки давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакилларидан экспертларни жалб қилиш;

танлов якунларига таъсир кўрсатган ва бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли давлат органига танлов комиссиясининг қарорини бекор қилиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
3👍3
❗️Инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар фақатгина “hrm.argos.uz” платформасида юритиладиПрезидент фармони

Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:


▪️мазкур бўлинмалар давлат органлари вазифаларининг самарали бажарилишини таъминлашга лаёқатли бўлган инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш ҳамда доимий ривожлантириб боришга қаратилган инсон ресурсларини стратегик режалаштириш фаолиятига масъул этиб белгиланади;

▪️инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина “hrm.argos.uz” платформасида шакллантирилади ва юритилади;

▪️инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари:

кадрлар сиёсати бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёки унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

ҳар уч йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.


❗️Давлат органлари томонидан инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функция ва вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
5👍3
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган ташкилотлар 4 та — миллий, республика, ҳудудий ва туман даражасига бўлинади.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг аниқ рўйхати ДХРА томонидан тасдиқланади.

Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
4🔥3
❗️Президент фармони билан:

Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланди.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
👍51
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра:

Давлат фуқаролик хизматчиларига 7 та поғонадан иборат малака даражалари берилади.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари учун малака даражасида бўлиш муддати қуйидагича белгиланди:

6-даражали хизматчи — 2 йил;
5-даражали хизматчи — 3 йил;
4-даражали хизматчи — 3 йил;
3-даражали хизматчи — 4 йил;
2-даражали хизматчи — 4 йил;
1-даражали хизматчи” ва ундан юқори малака даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz