HR assistant
12.1K subscribers
164 photos
24 videos
6 files
294 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Tijoriy hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби қандай?

Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартибини биласизми?


Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.


Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.


❗️Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍10
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

▪️вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);

▪️санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;

▪️касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

▪️карантинда;

▪️сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

▪️меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍7
❗️Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади

Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍21😱1😢1
#Эслатма

❗️Давлат органларида кадрлар ҳужжатлари ягона — hrm.argos.uz платформасида юритилади

Ҳукумат қарори билан Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинган.

Низомга кўра, давлат органларининг ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш, кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш, раҳбар кадрлар учун белгиланган захираларни шакллантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид бошқа фаолияти электрон платформада амалга оширилади.

Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун юридик шахс мақомидаги давлат органлари электрон платформадан фойдаланувчи ҳисобланади.

Барча фойдаланувчилар электрон платформада шахсий ЭРИ калити орқали рўйхатдан ўтади, бунда:

давлат органи раҳбари шахсий ЭРИ калити ёрдамида давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини беради;

инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходими шахсий ЭРИ калити ёрдамида электрон платформада маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради ҳамда юритади.

Электрон платформада давлат органи тузилмасини унинг штат жадвалига мувофиқ бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали шакллантирилади. Бунда ҳар бир лавозим алоҳида яратилади.

Электрон платформада давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари (буйруқ, қарор ва фармойиш) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда фақат электрон платформада шакллантирилади ва қабул қилинади.

Электрон платформа орқали қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.

Давлат органларининг вакант лавозимларини эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар электрон платформа ва vacancy.argos.uz ахборот тизимининг ўзаро интеграциялашуви асосида амалга оширилади.

Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан электрон платформага киритилган:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча битимлар, меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши ҳамда вакант иш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар “ЯММТ ИДАК” электрон тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар “UzASBO” дастурий мажмуасига автоматик тарзда юборилади.

Давлат органларининг белгиланган раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.

Кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг шахсий маълумотлари электрон платформа ва zaxira.argos.uz платформасининг ўзаро интеграциялашуви асосида юритилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍18👏32🔥1
#Муҳим_хабар

Меҳнат кодексининг 333-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Таклиф этилаётган лойиҳага кўра,
“Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдорини ҳисоблашда кечиктирилган тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг тўрт фоизига кўпайтирилади, сўнгра ушбу миқдор кечиктирилган кунлар сонига кўпайтирилади.

Яъни, кечиктирилган тўлов * (асосий ставка *4 фоиз) * кечиктирилган кун = пулли компенсация.

Амалдаги миқдор турли баҳслар ва иш берувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍18👏31🔥1🥰1😁1
#Муҳим_хабар

Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди

Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍10
❗️Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартибирежалаштириш

Ташкилот таркибий бўлинмалардан бирининг ходимларини аттестациядан ўтказмоқчи. Бу жараённи қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин?


Аттестация ўтказиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1. Аттестация ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаринг.

2. Аттестация комиссиясини шакллантиринг. Унинг таркибига имкон қадар четдан жалб қилинган мутахассисларни киритинг, уларнинг холис фикри ходимнинг натижалардан қониқмаслик имкониятини камайтиради. Ташкилотда ходимларнинг манфаатларини ифодаловчи орган бўлса, аттестация комиссияси таркибига унинг вакили ҳам киритилиши керак.

3. Аттестация ўтказиш жадвалини тузинг, аттестация ўтказиш учун саволларни ва барча зарур материалларни тайёрлаб қўйинг.

4. Аттестацияни ўтказинг.

5. Эгаллаб турган лавозимга мослиги (мос эмаслиги) ҳақида қарорлар қабул қилинг ва расмийлаштиринг. Аттестация комиссиясининг ходимнинг билимларини оғзаки ёки ёзма тест шаклида текшириш натижалари асосида эгаллаб турган лавозимига мос эмаслиги тўғрисидаги қарори ходим иш даврида ўз вазифаларини эплай олмаганини кўрсатувчи ҳужжатлар билан тасдиқланиши муҳимдир (баённомалар, далолатномалар ва бошқалар).

6. Ходим мазкур қарордан норози бўлиб, судга мурожаат қилганда, ходимнинг малакаси етарли эмаслиги ҳақида аттестация комиссиясининг хулосаси барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади.

7. Аттестация натижалари билан ходимни имзо қўйдириб таништиринг.

8. Аттестация натижаларини кўрсатувчи буйруқ чиқаринг.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍8
Ўзбекистон_Республикасининг_Қонуни_1030.pdf
3.3 MB
❗️Меҳнат кодексига ўзгаришлар: Электрон меҳнат шартномаси ва ҳужжатсиз ишга қабул

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍9
❗️Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликлар

Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.

Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли.


Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:

1️⃣ Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:

▪️Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
▪️Илгари иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▫️ Мисол: Агар ходим 2025 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 12 ойлик таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун 2026 йил июнгача иш ҳақи сақланмаган таътил ололмайди.

2️⃣ Таътил учун ҳақ тўлашда якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:

▪️Илгари: Ҳамма кунлар, жумладан, якшанба кунлари ҳам таътил кунлари сифатида ҳисобланган.

2️⃣ Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:

▪️Агар ходим ишдан бўшаса ва унга ишлаб бермаган таътил кунлари учун компенсация тўланса, эндиликда бу ҳисоб-китобда якшанба кунлари олиб ташланади.
▫️ Мисол: Ходимда 12 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ва унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 12 кунлик даврда 2 та якшанба куни бор бўлса, унга фақат 10 кунлик компенсация ҳисобланади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍19😁9😢7😱41🔥1
❗️2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими

Президентнинг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишда фойдаланиш учун 2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йилда 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 252 кун ёки 2 010 соат ишлашади. Бунда 8 соатли иш куни ва 7 соатли байрам (9 та байрам) олди иш кунлари ҳисобга олинади.

❗️Мазкур иш вақти меъёри давомийлиги 2025 йилда иш жараёнидан фойдаланиш учун йиллик иш вақти фонди ҳисобини тавсия этади.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍12
❗️Иш ҳақи сақланмаган таътил бўйича янгилик

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.


Ўзбекистон Республикасининг 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси 22-бандига кўра, 241-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.


▪️Олдинги таҳрир:
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍8😢1
8 март байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.

Бунда:

— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍23😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Обуначидан савол:

Мен очиқ танлов орқали ишга кирганман. Ҳозирда ишхонамизда ходимлар аттестациядан ўтказилмоқда. Танлов орқали ишга кирган бўлсам ҳам мени аттестациядан ўтказишлари мумкинми?

Ушбу саволга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍6
Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

▪️8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

▪️9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

▪️10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍61
Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига неча соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас?
Anonymous Quiz
20%
36 соат
6%
38 соат
65%
40 соат
9%
42 соат
😢1
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍15😢6👏21
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍132😢1
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган.

❗️Аммо, давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарликка тортилиши унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилишини бекор қилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
👍21
#Биласизми

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – 3 ойгача;

фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун – 6 ойгача.

Ушбу таътилларнинг берилиши ходимларнинг йиллик таътилидан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
👍7